“Бирдамлик” ҳаракати Қорақолпоқстон ва Хоразм бўлими ахборот маркази хабари
2008 йил 29-апрел куни Ургенч шаҳрида “Бирдамлик” ҳаракати Қорақолпоқстон ва Хоразм бўлими аъзолари йиғлиши ўтказдилар.
Йиғлишда жами 9 киши қатнашди ва йиғлиш қатнашчилари “Бирдамлик” ҳаракати низом талаблари асосида ва сиёсий платформасидаги мукаддимадан келиб чиққан ҳолда иш юритишларни баён қилдилар. Йиғилиш давомида воҳадаги уммумий аҳвол муҳокома қилинди ва ҳозирда кўпчилик фуқаролар мавсумий ишларга жалб қилингани боис шу кунларда ўтказилиши керак бўлган вилоятлараро йиғлиш куз фаслига (арафасига) қолдирилди.
Йиғилиш қатнашчилари, Арслон ака, Галина Максимовна ва Робия опалар ўз марузаларида ичимлик суви муаммолари, экин майдонларни суғориш тармоқларидаги сув муаммолари ҳақида гапириб, вазият ўта ачинарли эканлигини, Амударё суви тобора камайиб бораётгани бу эса жорий 2008-йилда сув танқислиги фожеали ҳолатларни юзага келитириши мумкинлигини алоҳида урғуладилар.
Йиғилиш қатнашчилари Иброҳим ака ва Қундуз опалар бу таҳликали вазиятни олдини олиш мақсадида, экология соҳасида иш олиб бораётган ННТ ва давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Бирдамлик” ҳаракати Қорақолпоқстон ва Хоразм бўлими аъзолари ишлаб чиққан лойиҳа – “Экология SOS- SOS-SOS- 2008 K/X” лойиҳаси асосида Қорақолпоқстон ва Хоразмда олти ойга мўжаланган иш режаларни амалга оширишни таклиф қилдилар. Йиғилиш қатнашчилари лойиҳани такрорий равишда ўрганиб чиқдилар ва камчиликлардан ҳоли бўлган ушбу лойиҳани амалга оширишга келишиб олдилар. Бу тўғрида Тошкент шаҳрига, “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Дилором Исақовага маълумот берилди ва кейинчалик барча янгиликлардан хабардор қилиб боришга келишиб олинди.
Ушбу лойиҳа асосида амалга ошириладиган барча тадбирлар ва тоза экологик вазиятни юзага келтириш мақсадида бажариладиган ишлар “Бирдамлик” ҳаракатининг веб-саҳифаларида ёритиб борилади. Шунингдек барча инсонлар вазият ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишлари учун архив матераллари ҳам веб-саҳифада ўз аксини топиши мумкин. Йиғлиш натижалари ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида, ўз вақтида Баҳодир Чориевга маълум килинади.