ИСЛОМ КАРИМОВГА

Канадада яшаётган ўзбекистонликлардан ОЧИҚ ХАТ

canada_bayrogi1.jpg Канадада яшаётган
ўзбекистонликларнинг
илтимосига кўра мустақил
журналист,»Бирдамлик» ҳаракати
фаоли Ғафур Йўлдошев.

Биз ўз хоҳишимизга кўра ёки вазият тақозоси билан мажбуран Канадада яшаётган турли миллатдаги муҳожирлар, киндик қонимиз тўкилган ва яқинларимиз, туғишганларимиз, дўсту-оғайниларимиз қолган Ватанимиздаги ҳозирги вазиятни қадам-бақадам кузатиб турибмиз. Деярли ҳаммамиз Ўзбекистон фуқаросимиз ва шунинг учун сизга бир неча савол билан мурожаат этмоқчимиз:

1. Шу йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон президентлигига сайловлар бўлади. Биз cайловда қандай қилиб қатнашишимиз мумкин?

2. Канада ва АҚШда, шунингдек бошқа жуда кўп мамлакатларда, юқори лавозимга интилаётган шахснинг молиявий ҳолати билан фуқароларнинг қизиқиши уят
ҳисобланмайди. Шунинг учун сиз ва сизнинг оилангиз аъзолари(аёлингиз, қизингиз, ўғлингиз, невараларингиз) қай даражада моддий жихатдан таъминотга эгалигини билишни истардик. (Ихтиёрдаги мол-мулкнинг қиймат кўрсаткичлари, Ўзбекистондаги ва чет эллардаги банкларда сақланаётган пуллар ҳисоботи, яна бошқа бойликларнинг
расмий ҳужжатлари.)

3. Сайловларда сизни учинчи ёки тўртинчи маротаба қатнашаётганингиз ҳақида жуда кўплаб, турли фикрлар билдирилмоқда. Шу муносабат билан мана шу борадаги
сизнинг шахсий нуқта назарингизни ҳамда сизнинг ҳаракатларингиз Ўзбекистон Республикаси конституциясига мувофиқлигини билсак бўладими?

4. Сайловлардан бир ой ўтгач 30 январь куни сиз 70 ёшга тўласиз. Агар президентликка сайлансангиз 7 йил юртбошилик қиласиз. Шунда сиз сал кам 77 ёшга кирасиз.
Руҳсат берсангиз сизнинг соғлигингиз ҳақида сўрасак. Сизни юртбошиликдек юксак лавозимга жисмоний ва руҳий жиҳатдан яроқли эканлигингизни тасдиқловчи чет
эллардаги нуфузли тиббий ташкилотларнинг хулосалари борми?

5. Канадада яшаётган ўзбекистонликлар билан очиқ мулоқот(радио ёки телевидение) орқали учрашишга сиз тайёрмисиз?

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares