Каримов ва бир қишлоқлик ҳақида латифа

«Бирдамлик» ҳаракати фаоли Элдор

karimov.jpg

Каримов бир чекка қишлоқда қўлида кетмон ва бел билан келаётган бир кишини кўриб машинасини тўхтатди ва у кишига савол берабошлади:
— менга тўғрисини айтгин, сен қандай яшаяпсан, қандай муаммоларинг бор, айтсанг, мен ёрдам бермоқчиман, дебди.
Кетмонларини ерга қўйиб саломлашган бу киши бирдан Каримовни ва унинг машиналари кўп милиционерларни кўрган деҳқон шошиб қолади ва устидаги эски,чанг,турпоқ босган кийимларидан уялиб:

— Ислом ака? раҳмат сизга, хечқандай муаммом йўқ, ҳаммаси яхши, зўр яшаётибман, — деб айтганига Каримов қойил қолиб бу кутилмаган жавобдан
милисаларга бақиради:
— Келсанглар бўлмайдими? мухбирларни чақиринглар нима, улар ухлаб қолишдими? Телевизорга тушириш керак бу одамни дегач, видиокамералар ишга тушиб кетибди.
— Менга қара уялмай айтавер, керак бўлса сенга мен «Нексия» машинасини бераман, халиги гапларингни камерага яна қайтар энди, деса,
— Каримов ака, менинг Мерседесим бор, машина керакмас, деган экан, Каримов ундан баттар хурсанд бўлиб кетибди.
— Қаранглар бир оддий қишлоқ ишчисининг айтганларига қулоқ солинглар, дебди.
— Нимага бошқалар замондан нолийдилар иш йўқ, маошлар оз, солиқлар кўп, болаларимиз Россияга иш излаб кетаётирлар дейдилар. Сен хурсандсан,
— Ўғиллар борми бўлса улар қаерда?
— Ўғилларим иккита улар ўзим билан ишлайди
— Нима фермерсанми?
— Йўқ.
— Ёки чорводорсанми?
— йўқ.
— ха ғаллакормисан?
— йўқ дегач, Каримов ҳайрон бўлиб:
— ахир айт, кимсан нима иш қиласан кетмонинг қўлингда? белинг ҳам бор экан, мана ўзи сенинг даромадларинг қандай, дейди.
— даромадим жуда яхши, касбимни айтишга уяламан, дебди ноқулай ҳолатда ҳалиги одам.
— Айтавер микрофонга қараб қаттиқроқ гапирсангчи, дейди Каримов, ҳалиги одам яна тортиниб: секингина:
— Ггўрковман мен…, деб жавоб беради.
— Унинг бу жавобидан афти бужмайиб кетган, Каримов:
— Камераларни ўчиринглар, тез кетдик, бу ердан, нима қилиб турибсизлар ҳамманглар анқайиб, деб улар бир зумда кўздан ғойиб бўлишса, елкасини қисган гўрков нима бўлганини тушинмай, анчагача бу тушимми ёки ўнгимми деб ўрнида тошдай қотиб қолган экан…
Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares