Яшаш ҳақида тушкун икки қўшиқ

kitoblar.gif

Дилором.
«Бирдамлик» ҳаракати фаоли
Бу дунёда омонат жоним
Ҳали очиқ кўзимдан бўлак
Давлатим йўқ менинг
Ўзимдан бўлак

Бу дунёда яшамоқ азоб
Яшай олиш жасорат ахир
Бошдан оёқ синов-ку ҳаёт
аним-ку тақдир

Mенинг бор давлатим-омонат жоним
Омонлик берса гар омон яшайман
Эй яхши кунларнинг ёрқин умиди,
Мен сизни соғиниб ёмон яшайман

Жонимни емангиз, эгов туйғулар
Ҳимматлар, миннатлар ортиб бошимга
Ҳечам ярашмайсиз менинг ёшимга
Ўзини англаган онг, офат сенга

Бўғизга сиғмаган фикрга лаънат
Кори томошабин дунё серҳикмат
Кўзимни бўяманг, югурик кунлар
Гўёки ёшимни қўшиб боряпсиз

Аслида, сиз мендан кечиб боряпсиз
Ўйимни ўймангиз, беўхшов ўйлар
Мен на шахс, на инсон ва на одамман
Бор-йўғи, тин қадар ғанимат жонман

1998

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares