Кассобга ёг кайгуси, эчкига жон кайгуси

Дўстназар Худойназар, Швеция.

… Узоқ бўлмаган ўтмишда бу нақлни эшитганимда эътибор бермаган эдим. Хозирги кунда эса халқимизни хар бир нақли минг бир синовдан сўнг айтилганига амин бўлдим. Тўғри беайб парвардигор, биз барчамиз ғофил бандалармиз. Билиб билмай қай бир даражада кимнингдир олдида гуноҳ иш қилгандирмиз, аммо бугунги кунда миллатимизни қайғули кунларида бу гунохларимизни тан олиб, қўлимиздан келмаган ишни “Қўлимдан келмади, ёшим ёки тажрибам панд берди”, деб тан олиш бу қилинган гуноҳларни ювиш билан тенг ҳисобланади.

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси.

…Ҳар бир қадамда миллатимиз дардига дардман, деб ўзларини фаришталар каби тутувчилар кимга қарши курашаётганларини билиб туриб, бугунги кунда жон жаҳдлари билан ёлғон яшиқ буҳтонларни “Эрк” партияси томон отмоқдалар. МХХ томонидан ташкил этилган иғволарни ноғора қилиб чалмоқдалар ва бу билан билиб билмай ўзларини кимликларини ва диктаторнинг маслакдоши эканликларини кўрсатмоқдалар.

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси.

…Эй адашган бандалар, қанчалик чиранманг сизни асл башарангизни эртами кечми халқ миллат билади. Сизларни қилмишларингизни, юрагингиз ортида яширинган ғаразли мақсадларингизни барчамизни яратган Оллох яхши билади. Сизлар ўзингизча бугунги ғолибларсиз, биз учун эртанги мағлубларсиз. “Эрк”ни бир неча киши тарк этди деб жар солманг, уларни ўрнига юзлаб миллатпарвар ўғлонлар “Эрк” томон талпинмоқдалар. Дунёнинг барча бурчидан “Эрк”ка аъзо бўлиш учун аризалар ёзмоқдалар.

7.jpg

Суратда: Стокҳолмдаги
узлуксиз пикетнинг
биринчи кечаси.
Чапдан ўнгга:
Фазлиддин Нурмуҳаммедов,
Андрей Жидик, Дўстназар
Худойназар, Аваз Фаёзов. 2007 йил 15 ноябрь).

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси. 

…Шуни ҳам билиб қўйинки, Муҳаммад Солиҳ бугун ҳам, эртага ҳам, ҳамиша, асрлар мобайнида “Эрк” лидери бўлиб қолади. Унинг ватан ва миллат эрки учун қилган хизматларини халқ достон айлайди. Сизлар эса тез жуда ҳам тез унутиласизлар, чунки эчки қасамсизлар. Ҳаммага маълумки эчки ҳар олти ойда туғади. Туғиш вақтида энди бошқа туғмайман деркану, аммо қасамини ва оғриқни унутиб яна олти ойдан сўнг туғаверар экан.

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси.

…Сизлар отаверинглар тошларингни, аммо эҳтиёт бўлинглар, шу тошларинг қайтиб ўзларинга келиб урилмасин. Биз ҳар бир ўзбек учун қайғурамиз, сизларни адашганлар деб биламиз. Иллатимиз кушандаси Каримов билан курашамиз, унга эса тез орада ким кимлигини кўрсатамиз.

Қассобга ёғ қайғуси, эчкига жон қайғуси.

www.yangidunyo.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares