Фикр!

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли Тўрабек Сано.

photo2.jpg Сайлов яқинлашиб қолди. Президенликга яна даъво қилаётган маҳлуқ   жуда ҳам қонхўр эканлигини барчамиз жуда ҳам яхши биламиз !

Лекин (афсуслар бўлсинким ҳаёт лекин, бироқ ва аммолардан иборат   экан……) биз мамлакатини, она юртини тарк этган ЎЗБЕКлар   билганимиздан нима наф?
Буни мамлакат ичидаги ёшлар билиши керак. Қон ютиб азобу-заҳмат ила меҳнат қилаётган оддий ҳалқ билиши керак. Бу менинг фикрим, ожизгина фикрим.

Мен барча мухолифат вакиллари жавоб излаётган, ҳали-ҳануз бирлашишига ва бир қарорга келишига тўсқинлик қилаётган “нима қилиш керак?”–га ўзимча жавоб изладим.

Жавоб топа олмадим. Албатта бу табийдир зеро бу саволга жавоб топиш шу қадар қийин ва мураккаб-ки мен билган хақиқий мухолифатчилар, мухолифатда сочи оқарганлар ватанпарвар инсонлар, таниқли шахслар ҳам ҳалигача жавоб топиша олгани йўқ.

Тўғри уларнинг аксариятида “нима қилиш керак?” саволига жавоблари тайёр:
1.Ҳалқни бирлаштириш керак.
2.Ҳалқни кўчаларга олиб чиқиш керак.
3.Ҳалқ орасида яширин аъзоларни кўпайтириш керак.

Бу фирклар жуда ҳам тўғри. Лекин…… ….. …. … .. .

Айрим одамлар билан (диққат қилинг одамлар демоқдаман, инсонлар эмас!) суҳбатлашарканман улар бир гапни такрор ва такрор такидлашади:
–Ҳалқ жонидан тўйган, агар Каримов яна қоладиган бўлса кўтарилиб кетади.

Бу гап мени ҳайратлантиради. Йўқ ҳалқни, жонидан тўйганини эшитганим мени ҳайратлантирмайди. Мен ўзим ҳам буни жуда яхши биланман, яхшигина идрок этаман. Мени ҳайратлантирадиган ҳолат кимлардир ишонадики, –“ҲАЛҚ КЎТАРИЛИБ КЕТИШИ МУМКИН!!!”

Тўқсон бешинчи йилдан буён айтишади бу гапни. Ҳар куни айтишади.

Ҳалқ кўтарилади.

Орадан ўн икки йил ўтди. Қатоғонлар авжи паллада давом этмоқда. Минглаб инсонлар бир кунда отиб юборилмоқда. Аёлларимизни кўзлари ёриганда уланиниг ўзларига билдирмай, гоҳо билдириб қайта ҳомладор бўлмайдиган қилиб қўйишмоқда. Йигитларимиз Россияда ёда Қозоғистонда хўрлаб, таҳқирлаб ўлдириб юборишмоқда. Опа-сингилларимиз фоҳишалик билан “шуҳрат чўққиларини забт этишди”. Мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигига сақлаб қолинмади Туркаманистон Республикасига Хоразм ва Бухоро вилоятларининг бир қисми бериб юборилди.

Бу каби ҳолатларни айтаверсам бир неча йил тинимсиз гапиришим керак бўлади.

Лекин мен бу гапларни яна бир бор такидлаганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.

Кимдир айтган эди:–Халқ қандай бўлса Президенти ҳам шундай бўлади,–деб. Ҳақиқат экан бу гап. Сабаб Каримов жуда ҳам қўрқоқдир.

Мен бу гапларни ёзиш билан кимгадир ниманидир исботламоқ ниятида эмасман.
Анварга ўхшаб “риё + зино + қотиллик + ўғрилик + лаганбардорлик = ҳаёт”–деб, ҳаёт формуласини “кашф этиб” қор тепкилаб юрганим йўқ.
Балким ўзимнинг фикримни билдирдим холос.

Ўз фикрларимни оқга тушира бошлаганимда “мамлакат ичидаги ёшлар билиши керак. Қон ютиб азобу-заҳмат ила меҳнат қилаётган оддий ҳалқ билиши керак”—деб ёзган эдим. Бир неча дақиқадан сўнг ноҳақ эканлигимни сезиб қолдим.

Ахир мамлакат ичида ёшлар қолмади-ку! Халқ қолмади-ку!

Ҳа мамлакатимизда қўли қонга ботган қонхўрлар, ишга яроқсиз чолу-кампирлар ва бу кечқурун танасини кимга сотишни билмаётган ёшгина қизалоқлар қолди холос.

Ха, ха шуларгина қолди холос.

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares