![]()
– Ўзбекистон фуқаролар жамияти фаоллари халқаро ташкилотлар, баъзи давлатларнинг хукуматлари ва савдо корпорацияларига, болалар меҳнатидан шафқатсизларча фойдаланиш асосида етиштирилган ўзбек пахтасига бойқот қилиш чақириғи билан ариза жўнатдилар.
Европа иттифоқи, БМТ, АҚШ, Россия ва Хитой хукуматлари, Бремен ва Гданьскдаги пахта компаниялари ҳамда биржалари номига йўлланган аризада, Ўзбекистондаги пахта етиштиришда оммавий мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланишни тўхтатиш зарурлиги ва буни ўзбек пахтасига бутундунё бойқоти шароитида қилиш мумкинлиги ҳақида айтилади.
Ўзбекистон фуқаролар жамияти фаоллари фикрига кўра, Ўзбекистонни пахта соҳасидаги мажбурий болалар меҳнати аҳолининг қашшоқлиги, кам саводлилиги ва болаларни ўз ота-оналарига ёрдам беришга интилиши оқибатлари ҳисобланмайди.
Хукумат амалдорлари болаларни пахта даласига улар оиласидаги етишмовчиликлардан қатъий назар ҳайдашади ва охир-оқибат, ўзбек пахтаси экспортидан келадиган барча фойдадан манфаатдор бўладилар.
«Улар пахтадан нафақат ўзлари учун қандайдир фойда кўришмагани, балки ундан жабр ҳам чекишаётгани, чунки уларни фарзандлари ҳар йили мактабдаги дарслардан камида икки ой қолиб кетишаётгани боис, бойқот Ўзбекистонни оддий фуқаролари, фермерлар ва қишлоқ аҳолиси манфаатларига даҳлдор эмас, – дейилади аризада. – Бойқот фақат ўзбек пахтаси экспортини назорат қилиш ҳисобига катта даромадлар оладиган Президентга яқин бўлган тор доирадаги шахслар манфаатларига таъсир қилади».
Фаоллар ўзбек пахтасини бойқот қилиш, Ўзбекистон хукумати ва Ислом Каримовни пахта соҳасида ҳаққоний ислоҳотларни амалга ошириш, ҳамда биринчи навбатда мажбурий болалар меҳнатини бекор қилишга мажбур этади, дея умид билдирадилар.
Uznews.net
Мурожаатнома матни:
«Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,
Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш амалиёти иттифоқ давридан буён давом этиб келмоқда. Лекин бу тизим ҳанузгача нафақат бекор қилинмаган, балки янада кўпроқ хунук хусусиятларни орттирган.
Агар Совет хукумати даврида мажбурий болалар меҳнати давлатнинг болалар соғлигини аҳволи, уларни овқатланиш сифати, қишлоқдаги ижтимоий инфратузилишни ривожлантириш ҳақидаги маълум ғамхўрликлари билан мужассамлантирилган бўлса, эндиликда мажбурий меҳнатга ҳеч қандай ҳақ тўланмайди. Ҳукмрон режим бунинг эвазига қишлоқ меҳнаткашларига ҳеч нима бермаган ҳолда, қишлоқдан фақат кўпроқ ресурсларни тортиб олишга харакат қилмоқда.
Ҳар йили сентябрдан бошлаб, катта шаҳарлардан ташқари, мамлакатдаги барча мактаблар икки ойдан кам бўлмаган муддатга ёпилади. Марказий ва махаллий хукуматнинг буйруғига биноан, ўқувчилар мажбурий равишда пахта теримига ҳайдалади. Пахта далаларида болалар ҳар куни 8 соатдан кўп, шу билан бирга дам олиш кунларисиз ишлашади. Далада ишлай туриб, улар теримдан олдин пахта далаларига жуда кўп қўлланиладиган кимёвий моддалар, пестицид ва дефолиантлар қолдиқлари билан тўйинган чанг ҳаводан нафас оладилар.
Ўзбекистонда юзага келган болалар меҳнати амалиёти миллий қонунчиликнинг бола ва меҳнат ҳуқуқлари, шунингдек халқаро ҳуқуқ меъёрлари – энг аввало 1989-йилги боланинг ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ Конвенцияси, мажбурий меҳнат (№ 29), мажбурий меҳнатни бекор қилиш (№ 105), энг кам ёш (№ 138) ва хатто болалар меҳнатини ёмон усуллари тўғрисидаги (№ 182) ХМТ Конвенциясини қўпол равишда бузади.
Кўплаб далиллар болалар меҳнати Ўзбекистонда етиштирилган пахтанинг ярмидан кам бўлмаган улушини таъминлаши ҳақида гувоҳлик беради. Ундан ташқари, пахта терими пайтида коллеж ва университет талабалари, ҳамда қишлоқдаги давлат хизматчиларини мажбурий меҳнатидан фаоллик билан фойдаланилади.
Пахта теримидан бош тортиш қатъий маъмурий жазо чораси қўллаш билан, ўқув юртидан ҳайдалишгача боради. Пахта терими кампаниясида қатнашишдан бош тортганлик учун мактаб маъмурияти томонидан болаларни калтаклаш ҳолатлари ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Шу билан бирга болалар меҳнати учун тўланадиган ҳақ жуда оз, у пахтанинг дунё бозоридаги баҳосига таққослаганда – 12 марта камроқ . Ҳаммаси бўлиб фақат президент оиласи назорат қиладиган учта савдо компаниясига ўзбек пахтасини дунё бозорларида сотиш ваколати берилган. Қаттиқ валютанинг асосий манбаи бўла туриб, Ўзбекистоннинг пахта экспорти жамиятга очиқ-ойдин ва ҳисобдор эмас.
Каримов режими пахта сотишнинг орқасидан келган катта даромадлардан, шахсий ва тор-гуруҳ мақсадлари, шунингдек болалар ва ёшларни пахта далаларидаги меҳнатга мажбурлашда тузумнинг ажралмас қисми бўлган армия, милиция, хавфсизлик идоралари ва прокуратурадан таркиб топган қатағон машинасини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланади.
Туман қишлоқларидаги катта ёшдаги аҳолига келадиган бўлсак, улар мамлакатдан иш ва яшаш учун маблағ қидириб, кўча туриб, пахта далаларидаги ушбу замонавий кўринишда бўлган қулликдан қочишмоқда. Пахтанинг талончиликка қаратилган харид нарҳи фермерларга қиммат турадиган техникадан фойдаланишга йўл қўймагани боис, мамлакатда пахта териш машиналари парклари деярли тарқатиб юборилган.
Мазкур вазиятда пахта терими ташвиши болалар ва талабалар елкасига тушади. Шундай қилиб, улар хукмрон уруғ-аймоқларни худбин манфаатларига хизмат қилувчи хукуматнинг самарасиз иқтисодий сиёсати қурбони бўлишади.
Ахлоқсиз бу тизимни бузиб ташлашга эришиш учун, Ўзбекистонда пахта экспортини назорат қиладиганларни, адолатсизларча топаётган катта даромадларидан маҳрум этиш зарур.
Ўзбек пахтасига халқаро бойқот қилиш ушбу мақсадга эриша оларди. Бойқот ўзбек хукуматини мажбурий болалар меҳнатини бекор қилиш ва фермерларга ҳақиқий иқтисодий эркинлик беришга мажбур қилган бўларди.
Ўзбекистондаги пахтачилик соҳаси болаларнинг мажбурий меҳнатисиз ҳам даромадли бўлиши мумкин.
Биз давлатнинг иқтисодни, жумладан пахтачилик соҳасини тартибга солишдаги фаол ролига қарши эмасмиз.
Лекин, бизнинг назаримизда, давлатни аралашуви қишлоқдаги ресурсларни тортиб олиш ва ўзбек болаларини келажакда сифатли билим олишларидан маҳрум этиш эмас, балки бозор иқтисодидаги ёмон натижаларни чеклаш, фермерлар ва қишлоқ аҳолиси манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган бўлиши керак.
Улар ўзлари учун пахтадан ҳеч қандай наф кўрмагани боис, бойқот Ўзбекистонни оддий фуқаролари, фермерлар ва қишлоқ аҳолиси манфаатларига даҳли йўқ . Юзага келган тизимда эса у етарлича зарар келтиради.
Пахта бу қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлгани каби, фермерларнинг фаровонлик манбаи бўлиши мумкин эди, аммо бунга хукуматнинг маъмурий буйруқбозликлари ҳалақит бермоқда. Юзага келган шароитда қишлоқдаги катта ёшли аҳолини сезиларли қисми бугун пахта ва давлатни ғамхўрлиги шарофатидан эмас, балки кўчманчи меҳнатдан ишлаб топган маблағига тирикчилик ўтказмоқда.
Биз ўзбек пахтасига қилинган бойқот ўта узоқ вақтли бўлмаслигига умид қиламиз. У ўзбек хукуматига пахтачилик соҳасини ривожлантиришдаги ўз ёндашувини қайта кўриб чиқиш ва ҳақиқий ислоҳотлар бошлашга имконият бериш учун, чегараланган вақтга жорий қилинган бўлиши мумкин.
Биз Европа Иттифоқи, АҚШ маъмурияти, Россия Федерацияси ва Хитой хукуматларига, ўзларининг худудий ваколатларидан фойдаланган ҳолда, ўзбек пахтаси ва шу пахтадан ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари импортига чеклашлар жорий қилиш ва бу чеклашларни ўзбек хукумати мажбурий болалар меҳнатини нафақат қоғозда, балки амалда бекор қилмагунича қўллашларини таклиф этамиз.
Биз Европа ва Умумжаҳон банкларини, юқорида кўрсатилган ислоҳотлар бажарилмагунича, Ўзбекистонни пахта ва тўқимачилик соҳасидаги лойиҳаларини молиялаштиришдан ўзларини тийиб туришга чақирамиз.
Биз ЮНИСЕФ ва Халқаро Меҳнат Ташкилотига, ниҳоят, Ўзбекистонни пахта соҳасидаги мажбурий болалар меҳнати муаммосига эътиборини қаратиш ва бу ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишини таклиф этамиз. Хонимлар ва жаноблар, дунё Сизлардан ушбу давлатдаги вазиятга холисона ва тўғри баҳолар кутади.
Биз шунингдек Ғарб ва бутун дунёдаги бизнес-уюшмаларни ҳам, ўзбек пахтаси мажбурий болалар меҳнати доғларидан тозаланмагунича, мазкур бойқотни қўллаб-қувватлашга ва ўзбек пахтаси ҳамда ундан тайёрланган маҳсулотларни сотиб олишдан ўзларини тийиб туришга чақирамиз».
www.uznews.net



