Россия ширкати Бухородаги газ конини ишга туширди

ejroej.jpg Ўзбекистонда Россиянинг «Лукойл» ширкати билан имзоланган шартнома асосида Бухоро вилоятидаги Хавзак газ конидан илк хомашё қазиб чиқарила бошланган.

Бу Ўзбекистон мустақиллиги йилларида газ қазиб чиқариш ва четга сотиш борасида қўл урган энг йирик лойиҳалардан биридир.

Лекин ўзбек газини четга сотиш
имконлари ҳозирча фақат Россия орқали амалга ошиши мумкин.

Минтақа ўз энергетика заҳираларини Ғарбга ва Осиёга сотишнинг янги йўлларини излаётган ҳозирги шароитда эски йўллар йўналишида Россияга газ элтадиган янги лойиҳанинг Ўзбекистон учун аҳамияти неқадар?

Би-би-си: Ўзбек хизмати ана шу савол билан москвалик таҳлилчи Анвар Ҳусаиновга мурожаат қилган.

Анвар Ҳусаинов:– Ўзбекистон иқтисодиёти учун бу жуда ҳам ижобий хабардир.»ГазПром» ва «Лукойл» Ўзбекистон иқтисоди жуда қийин бир аҳволга тушган пайтда жуда катта сармоя ётқизиб йирик лойиҳаларга киришишди. «Лукойл» киришган илк йирик лойиҳа бу Бухоро вилоятининг Туркманистон билан чегара минтақасида жойлашган Хавзак газ конидир.Демак, ўша ердаги олтита қудуқ ҳозир ишга тушган. Яқинда яна қирқта қудуқ қазилиб, йирик миқдорда газ қазиб чиқарадиган йирик бир кон барпо этилди у ерда…

Ўзбекистонда эҳтимол ahusainov.jpg
Туркманистонда бўлгани
каби газ йўқдир. Лекин
Ўзбекистон дунёда газ
заҳираларига эга ўнта
йирик мамлакатлар
қаторига киради
Анвар Ҳусаинов

Би-би-си:– Табиийки, биз миллиардлаб долларга тенг сармоя ҳақида гапирмоқдамиз. Айтингчи, бу маблағнинг ва фойданинг қанчаси Ўзбекистонда қолади,қанчаси Россияга чиқиб кетади?

Анвар Ҳусаинов:– Масалан, «Лукойл» билан тузилган шартнома бўйича қазиб чиқарилган газ ҳисобидан ўша сармоялар ҳиссаси олинади.Табиий газнинг кўпроқ қисми Россияга олиб чиқиб кетилади ва бир қисми Ўзбекистонда қайта ишланади.

Би-би-си:– Хавзак конининг газ заҳираси қанчалар йирик ва ҳозирги суръатда қазиб чиқарилса қанчага етиши мумкин?

Анвар Ҳусаинов:– Ўзбекистонда эҳтимол Туркманистонда бўлгани каби газ йўқдир. Лекин Ўзбекистон дунёда газ заҳираларига эга ўнта йирик мамлакатлар қаторига киради. Мана шу Хавзак конини ўзини оладиган бўлсак унда юз миллиард куб метрдан ортиқ газ бор. Агар йилига беш миллиард куб метр газ қазиб чиқариладиган бўлса, йигирма йилга етадиган газ бор деб тахмин қилиш мумкин.Аммо геологлар Хавзак кони атрофида бошқа газ конлари мавжудлигини айтишмоқда.

Би-би-си:– Россия Туркманистон газини анча паст нархда сотиб олади, Ўзбекистон газининг Россияда баҳоси қанча?

Анвар Ҳусаинов:– Ўзбекистон газини Россия нисбатан яхши нархларда сотиб олмоқда.Юз юз ўн доллар атрофида… албатта,жаҳон нархлари билан солиштирганда бу оз, аммо биламизки, Ўзбекистон ўз газини жаҳон бозорига мустақил олиб чиқиш имконларига эга эмас бугунги кунда… Нархларнинг пастлигига асосий сабаблардан бири ҳам шу бўлиши мумкин.

Би-би-си:– Ўзбекистонда қиш мавсумида газ тақчиллиги сезилади. Россияга чиқариладиган газ ва ички истеъмолда қоладиган газ ўртасида мувозанат сақлаш мумкинми?

Анвар Ҳусаинов:– Агар янги конлар ишга тушса бу халқ манфаати учун ҳам хизмат қилади.Ҳар ҳолда, қазиб чиқариладиган газнинг бир қисми ички бозордаги газ танқислигини бартараф этишга қаратилиши лозим.Ички бозорда талаб катта ва газ нархи баланд, ана шуларни ҳисобга олиб Россия ширкатлари билан газ нархини қайта кўриб чиқиш имкониятлари ҳам ўртага чиқиши мумкин.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares