«БИРДАМЛИК» ҲАРАКАТИ ҚИРҒИЗИСТОН БЎЛИМИДА ЙИҒИЛИШ

Кеча Бишкек шаҳрида “Бирдамлик” ҳаракати Қирғизистон бўлимининг йиилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда 21 киши, бу ердаги мавжуд аъзолар ва 7 нафат ҳаракат ҳайриҳоҳлари иштирок этдилар.

Шу йилнинг июн ойидан бўлим раислигида фаолият юритган Ёрқиной Тўранова рахбарлигида қилинган ишлар “қониқарсиз” деб топилди. Йиғилишда ҳаракатнинг Қирғизистон бўлими раисини қайта сайлаш зарурати пайдо бўлди, деган фикирга келинди.

“Бирдамлик” ҳаракати Қирғизистон бўлими раиси этиб Эгамназар Шайманов сайланди. Ҳаракатнинг энг ёш фаоли Тўрабек Санонинг бўлим раиси муовинлигига кўрсатилган номзоди йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қўллаб қуватланди.

Йиғилишда ҳаракатнинг шу бўлимида йил бошидан буён қилинган ишлар кўлами тўғрисидаги Э. Шаймановнинг марузаси тингланди. Ҳаракат фаоли Ёдгор Турлибеков шу ҳаракатнинг Ўзбекистон ичидаги аҳволи ҳақда гапирди. Йиғилиш яқин уч ой ичида қилиниши зарур бўлган ишлар кўламини белгилаб олди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares