АҚШ янги фазо қуроллари тизимини ишлаб чиқаради

20040104020114capitolioap.jpg
АҚШ Конгресси янги фазо қуроллари тизимини ривожлантириш учун молия ажратган.
«Лочин» деб номланувчи мазкур тизим ядровий каллакларни жаҳон бўйлаб икки соат ичидаёқ аниқ нишонга уришга қодир бўлади.

Келаси йил учун сарфланиши айтилган 459 миллиарднинг 100 миллиони янги дастурни ишлаб чиқиш
учунлиги айтилади.

Ўта катта тезликда уча олиши айтилган ракета кейин ерга қайтиб туша олади ва яна фойдаланилиши мумкин бўлади.

Мудофаа учун ажратилган маблағдан маълум қисми бошқа фазо дастурлари учун ҳам сарфланиши айтилади.

АҚШ Конгерссига кўра, мазкур тадқиқотлар Америка сунъий йўлдошларини ҳимоя қилувчи ва душманларни ҳужум остига олувчи тизимларни ишлаб чиқишга қаратилади.

Шунингдек Конгерсс бу дастурларни Хитой сунъий йўлдошга қарши ракеталарини муваффақиятли синовдан ўтказиши ортидан ўта муҳим эканини айтади.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares