“Фирибгарлар”

“Бирдамлик” ҳаракати фаоли ва Инсон хуқуқларни химоячиси zavod.jpg
Мухитдинов Акромхўжа.

Тошкент шаҳри
Тел: +99897101-92-18

Иккинчи мақола.

Ўзбекистондаги амалдорларнинг ҳатто кўзи ожизларнинг ҳам ризқу насибаларига ноинсофлик билан ҳеч нарсадан қўрқмай чанг солганини қандай баҳолаш мумкин?
Аммо бунақаси камдан-кам учрайди. Нима учун деган савол туғилади?

Хайрон бўласиз. Чунки кўзи-ожизларга меҳр мурувват кўрсатиш ўрнига уларниинг хақи ва ризқу-насибасини еб, ўзлаштириб олувчилар мавжудлигини кўрган ва билган ҳар-қандай соғлом фикрли инсон ҳайрон қолади. Сабаб: ЎзР. Констиуциясида бундай-холатларга, инсон ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Аниқ фактлар:
Андижон ва Фарғона вилоятлари навбатдан ташқари сессияларида ҳамда Вазирлар махкамасининг 2007 йил феврал йиғилишида раҳбарлар масулияти, уларнинг халқ хизматкори эканликлари ҳақидаги фикрлар менга ушбу мақолани ёзишга сабаб бўлди. 2003 йилда Ёкуб Жавлонов кўзи ожизлар республика жамияти раислигига сайлангач, жамиятда порахўрлик талон-тарож авж олиб кетди.

Республика кўзи ожизлар жамияти уларга ёрдам сифатида ҳар йили 6-7 минг тонна пахта толаси ажратилади. Бу фондлар корхона кўрсатгичи ва кўзи ожизлар сонига қаралмай, балки берилган поранинг миқдорига қараб ажратилади. 2003 йилда 1 тонна тола ва линт учун пора 15 доллар, 2006 йилда эса 25 доллардан 100 долларгача чиқиб кетди. Шунинг учун хам бир корхонага 10 тонна «Бахмал Сайқали», «Ибн Мирҳалил» «Маликабегим», «Сариосиё», «Калбинурмат», ва «Хайр» корхоналарига 200 тоннадан 1000 тоннагача ажратилди.

Энг қизиғи, фонд кўп ажратилган корхоналарда деярли кўзи ожизлар ишламайди. Бундан ташқари корҳонага канча кўп тола ажратилса, фойда шунча камаяверди. Маълумки солиқ давлат бюджетининг асосий манбаи бўлиб солиқларни тўлаш ҳар бир фуқаро ва раҳбарларнинг биринчи даражали ва шарафли бурчидир, аммо раис Ё.Жавлонов солиқни яшириш ишига бош қош бўлмокда.

2006 йил давлатимизнинг 12 ташкилотига шикоят ёздим, натижаси-да текширув натижаси шуни аниқладики, марказий бошқарув 2 миллион 395 минг тўланадиган солиқ ҳамда 660 минг сўм устама жамоатга зарар этказилган бўлиб мулкдор бутунлай Жавлановдан ундирилиши керак, чунки қолган корхона рахбарлари ҳам раисдан ўрнак олиб, солиқларни яширганликлари натижасида тўланадиган солиқ миқдори 150 млн. сўмга етиб колди.
Юқорида жамият мулки арзимаган пора эвазига сотиб юборилаетгани хақида ёзилган. Булар куйидагилар: Тошкент шахрида Тошкент комбинати иккинчи ва тўртчи цехлари дастгоҳлари билан чўтка фабрикасидаги модуллар. Чуқурсойдаги марказий бошқарув базаси ва бошқалар. Тошкент вилояти Ангрен корхонаси ички биноси ва Зангиотадаги К. Примқулов номли ўқув ишлаб чикариш корхонасининг бир кисми.

Намангандаги Чуст УИЧК нинг ошхонаси ва буёқ цехи, Кашкадарё вилоятидаги Шаҳрисабз УИЧК нинг бир қисми «Кеш меҳри» фермасига, бир кисми эса бошқа бир фуқарога арзон нарҳда сотиб юборилган.

Бу эса 30 нафар кўзи ожизни ишсиз қолиб кетишига сабаб бўлган. Бухоро вилоятининг бошқаруви идорасини тахминан 20 млн. сўм турадиган биноси собиқ вилоят бошқарув раиси Акбар Ҳайдаровга 500 000 сўга сотиш учун 2005-йилнинг апрелида келишув хизмат эвазига Ё. Жавлоновга 200 АҚШ доллари ва унинг вакили Кашкадарё вилояти бошқарувининг раиси Осмон Комиловга қолган раёсат аъзоларига бериш учун 1000 АКШ доллар А. Хайдаров томонидан берилган.

Бухоро вилояти хокимлиги ва ишчилар бундай талон-тарожни олдини олишга инсоф юзасидан олинган пора А. Ҳайдаровга кайтарилиши керак бўлсада, ноинсофлик ва нафси бунга йўл кўймади. Натижада А.Хайдаров 1000 АҚШ долларига куйиб колди. Лекин УЕКОЖ, МБ раиси Ё.Жовлонов 700 АҚШ долларини ўз қўли билан А.Хайдаров билан сафдори бўлиб юрган жамоат аъзоси бўлган Норман Муродов орқали қайтариб берган.

Бу порахўрликлар хақида ёзилган далил сифатида овозни ёзув тасмаси мавжуд. 2004 – 2005 йилларда корхоналарга ҳукумат ва банклар томонидан кредитлар ажратилди. Кредитни тўламаслиги аниқ бўлан Чуст, Шахрисабз, Косонсой, Улугбек, Мададчар УИЧКларига пора эвазига кафолат хатлари М.Б Раис томонидан бериб юборилган Ё. Жовлонов олган пораси эвазига ўз бошимчалик билан берилган кафолат хатлари учун йўқ бўлиб кетган кредитлар умумий маблағлар ҳисобидан қопланмоқда.

Нима учун Ё. Жовлонов айби билан қилинган зарарларни М.Б ҳисобидадан тўлаши керак. Ё. Жевлонов имзо қўйган кафолат бўйича УКОЖ, М.Б, Чуст ва Шаҳрисабз ҳамда Косонсой УИЧКлар кредит учун тўланадиган пуллар райсдан ундириб олинса мақсадга мувофиқ бўларди деб уйлаймиз. Ё. Жовлоновнинг яна бир даромад жойи Мусахон Маматхонов раҳбарлигидаги «Ёруғлик нури» реаблитация маркази бўлиб, у Жовлонов раис бўлгач умуман ҳисобот бермайдиган тошкилотга айланиб колган.

Маданият ва спорт вазирлиги, ногиронлар спорт ташкилоти ва кўплаб ташкилотлардан келаётган хомийлик ва хайрия пуллари Ё. Жовлонов билан бўлиб олинмоқда гарчи бу тошкилот ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмасада 2006-2007 йилнинг пахта тақсимотида 850 тонна пахта ёғи ва линт олиб ярмини ўзи учун яъни М. Маматхонов М.Б нинг собиқ ўринбосари Лазиз Рустамовга мажбурий соттириб, ярмини эса Жиззахдаги «Бахмал сайқали» ё «Ибн Мирхалил» корхоналарининг бирида директор бўлган Ғайрат исмли раҳбарга соттирган. Бу тошкилот фаолиятини 2003 йилдан бошлаб тафтиш килишса мақсадга мувофиқ бўларди.

Корхоналар олаётган фойда ҳам ғирт ёлғондир.

Бундай дейишга сабаб корхоналар ва уларнинг ишлаб чиқариши фойдаси коғозда ўсиб борсада ишчилар сони ва уларнинг иш хақлари камайиб бормокда. Тошкентнинг метро бекатлари, йирик бозори ва аҳолиси гавжум жойларида вилоят марказларида тиланиб қўшик айтиб юрган минг бўлсада иш ҳаққига рози бўлган ва ноиложликдан кун кўраётган тиланчилар сонининг кўзи ожизлар эканлиги Ё. Жовлоновнинг нотўғри иш услубидир.
Корхоналар ўз режаларини 80-90 фоизини кўзи ожизлар, умуман ишлай олмайдиган ногиронлар меҳнати, пахта тайёрлаши ҳисобидан бажариб келмокда. Ҳар қандай раҳбар ҳам ҳалк манфаатини ўйлаши лозимлигини, ислоҳотлар оддий мехнаткаш инсонга хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб ўтилган раис халқни эмас факат ўз манфаатини ўйламокда. У йиғилишларда доимо:–“Давлат жамоат ишига аралашмайди. Президентга ёзсанглар хам хат ўзимга қайтиб келади”-деб такидлайди.

“Чунки Президент жамоат ишига аралашмайди”—деб мақтанаверишни канда қилмайди. Жамиятимизда порахўрликни авж олдирган, кўзи ожизларнинг 75 йил давомида тўплаган беҳисоб мол-мулкини 4 йил ичида сотиб тугатаёзган солиқларнинг ахамиятини тушунмай миллионлаб сўмлар солиқни яширган, арзимаган пора эвазига кредит учун кафолат хати бериб, жамиятга зарар етказаётган бундай рахбарни вазифасидан озод этилиб жиноий жавобгарлика тортилиши керак,-деб фикр билдираман.

Ўзбекистон Республикасида 2007-йил Мехр –муруват йили. Ҳар йили давлатимиз томонидан мурувват қилиб , “Аминстия” бермоқда. Ўйламанг биз ҳам ,”Аминистя”, фармонига асосланиб сувдан-қуруқ чиқиб кетамиз деган хом–хаёл билан юрган бўлсангиз.

Мақола аниқ фактлар асосланган холда ёзилди ўқинг ва хулоса чиқаринг.

2.11.07й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares