ОЙША МАМАНАЗАРОВАНИНГ УЙИГА ЎТ ҚЎЙИЛГАН
![]()
9 ноябр куни кеч соат 11 да “Бирдамлик” ҳаракатининг Шаҳрисабз туман бўлими раиси Ойша Маманазарованинг уйига (Шаҳрисабз шаҳар, Тепалик маҳалласи, Тепалик кўчаси 69) номаълум шахслар томонидан ўт қўйилган. Уйдаги барча жихозлар, мол мулклар ва керакли хужжатлар тамоман ёниб кетган. Ойша Маманазарованинг тахминича, буни ИИБ ҳодимлари уюштирган бўлиши мумкин.
Бирдамлик ҳаракати рахбариятининг тахмини ҳам шундай: — бу ҳукуматчиларнинг яқинлашаётган президент сайлови арафасидаги халқни қўрқитиш амалиётларидан бири бўлиши мумкин. Ойша Маманазарова “Бирдамлик” ҳаракати фаоли сифатида, ҳаракат томонидан ўтказилаётган тадбирларни тарғиб қилгани учун талай муддатдан буён таъқиб ва кузатувда эди. 2006-йилнинг 8-декабрида Ўзбекистон Конститутциясини байрам қилиш ва 30 дақиқалик митинг ўтказиш ҳақида Шаҳрисабз туман ҳокимлигига билдиришнома берган О. Маманазарова сафдошилари билан вилоятнинг “Қашқадарё” газетасида танқид қилинган ва ИИБ ва МХХ ҳодимларининг доимий назоратида юрарди.



