Огох бўлинг, устимизда шайтон турибди

Тоғбой Абдураззоқ.
“Бирдамлик” ҳаракати фаоли.

Канада.

s23316.jpg

Алишер билан Андижон қирғинидан сўнг, Ўшга қочиб ўтмасдан бурун танишган эдим. Ўшанда, бир журналист аёл билан Ўш шаҳрига келганимда мухолифатдаги бир қочоқ дўстим унинг ёнига олиб кириб, бизни таништирган. Кейинчалик тақдир тақозоси билан Ўш шаҳрига қочиб ўтдим. Андижон қирғининг бир йиллиги муносабти билан бизлар митинг ўтказганда у бизга ҳамроҳ бўлиб, “Амерка овози”га интервью олганди.

Кейинчалик , у билан дўстлашиб кетдик. У ўзи ёш бўлишига қарамасдан Ўзбекистондаги ҳамда Қирғизистондаги сиёсий ҳолатни чуқур таҳлил қилиб, ўзбек мухолифати билан қирғиз мухолифати ўртасидаги фарқларни ва ўзбек мухолифатидаги камчиликларни бирма- бир очиб ташлаганлигини кечаги кундай эслаб турибман.

Бу сиёсий қотиллик тасодифий эмас. Бундай фожиалар Ўш шаҳрида тез-тез такрорланиб турибди. Бу зулумбошининг узоқни кўзлаб қилётган режаси асосида олиб борилаётган иш. Унинг мақсади мамлакатни хонавайрон қилгани етмай, туркий халқлар ўртасида, жумладан, қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасида низони кучайтиришдир. Каримов ҳур фикрли кишиларни турли ҳийла найранглар билан бадарға қилди ва бадарға қилиб келмоқда.

Қизиғи шундаки, жиноятни ўзи қилиб, ўзини билмаслика солади. Мисол учун Андижон воқеаларини олайлик.Одамлар Бобир майдонида митинг қилаётганда улар устидан верталётда икки марта айланиб ўтди томоша килиб. Нега ўшанда тушиб, улар билан дардлашмади? Унинг жони шунчалик ширинмиди халқнинг жонидан? Ёки қўрқдими? Ахир у “қаҳромонку”?! Ўзбекистон ҳукумати қаҳрамонликни чумчуқ юракларга берадими?

Минглаб одамлар ҳалок этилгандан кейин эса теле экран орқали чиқиш қилиб, Мен ўзимнинг жонажон халқимни от, деб буйруқ бераманми, деб мутаҳамлик қилганлиги кулкили.

Яна бир мисол, диний уламо Абдували Мирзаевни самалётга чиқиш трапидан МХХ ходимлари ўзлари уни ўғирлашиб, Абдували Мирзаев қидирилмокда, деб жиноий қидирув эълон қилишган.Бу халқни чалғитиш, алдаш, қип-қизил ёлғончилик. Буни ҳамма кўриб турибди. Кейин эса Абдували қорининг сафдоши Муҳаммадий қорини турмада ўлдиришди. Уни икки марта қамашди. Биринчисида Уни нашавандликда айблашдилар. Ваҳоланки у сигарт тутинидан ҳам ҳазар қиладиган уламо эди.

Иккинчи қамалишда унинг уйидан тўппонча ўқини “топишди”. Ёлғонни ҳам ишлатишни билиш керак. Бу диний уламо, мураттаб қори тўппончани ўзини кўрганмиди?!. Ачинасан киши. Ва ниҳоят уларнинг сўнгги авлоди ва сафдоши Қирғизистонлик Қорасу имоми Муҳаммад Рафиқни шаҳри Ўшда отиб ўлдиришди.Улар қариндош- уруғ эдилар. Қариндош уруғлардан ўч олиш , бу Каримовга хос услуб.

Бугун у ўсиб келаётган навқирон иқтидорли журналист Алишернинг бошини еди. Каримов ўзбек халқининг дўсти эмас душмани. Яна, халқимиз демократияга тайёр эмас, деб тиржаяди Йук, йук! Демократияни бузаётган Каримовнинг ўзи эмасми?! Ўз манфаатини кўзлаб, давлат қомусини оёқ ости қилаётган ким? Призидент босқинчи! У давлатни босиб олиб, халқни қул қилган ҳолда, Ўзбекистон бойликларини талон-тарож қилиб ташиб кетмоқда. Агар у лавозимдан кетса, Ўзбекистонда бир кун ҳам яшай олмаслигини яхши тушинади. Шу сабаб тиш тирноги билан тахтга ёпишган.

Халқни темир панжара ичида, информацион қамалда ушлаб тургани етмай, у қўшни двлатлар ичида террорчилик ҳаракатларини кучайтириб бормоқда. Худо кўрсатмасин оввало, агар у приздентлик лавозимида қоладиган бўлса, яна у қирғизлар билан ўзбеклар ўртасида навбатдаги жанжални келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Баъзида бор овозинг билан жар солиб бақиргинг келади. ҲУШЁР БЎЛИНГ ОДАМЛАР!!! УСТИМИЗДА ШАЙТОН ТУРИБДИ. ОГОҳ БЎЛИНГ!!!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares