Дилмурод САЙЙИД

Асли Наманганлик ака-ука РАҲИМБЕКОВ Бахтиёр ва Ихтиёр Парпибоевичлар 2001 йилнинг 5 август куни шахсий “КамАЗ” юк машинасида Андижонлик мижозларнинг юкларини олиб, Бурятия автоном округи Иркутск вилоятига кетганлар. Уларни охирги марта кўрганларнинг айтишларича, ака-укалар 20 август (2001 йил) Иркутсдан Наманганга қайтиш учун йўлга чиқишган.
2001 йил 25 сентябр куни эса, уларнинг оиласига “КамАЗ” юк машинаси Иркутск вилояти Аларск тумани Забутий посёлкасида қолдириб кетилганлиги, йигитларнинг йўқлиги ҳақида хабар қилинган.
26 сентябр куни Раҳимбеков Баҳодир Иркутскка кетиб, акаларини топиш учун икки ой мобайнида Аларск ИИБ ходимлари билан бирга юрган. Ҳеч қандай хабар топилмагач, ноилож юк машинасини олиб, Наманганга қайтган.Шундан бери ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Раҳимбековлардан дарак йўқ. Уларнинг номлари ҳозиргача бедарак йўқолганлар рўйхатида!
Маълумот учун:
РАҲИМБЕКОВ Бахтиёр Парпибоевич-1966 йили 13 августда туғилган.
Белгилари: баланд бўйли (198 см.), жингалак сочли, қош-кўзлари қора.
Алоҳида белгилари: кўкрак ва қорин қисмида жароҳатдан қолган чандиқлар; кўксида кичик қора холи бор.
РАҲИМБЕКОВ Ихтиёр Парпибоевич-1970 йили 22 декабрда туғилган.
Белгилари: баланд бўйли ( 192 см.), сочлари жингалак, қош-кўзлари қора.
Алоҳида белгилари: чап қошида чандиқ изи; бурнининг чап тарафида кичкина тиртиғи бор.
Азиз Ватандошлар! Илова қилинаётган суратдаги йигитлар-Бахтиёр(чапда) ва Ихтиёр (ўнгда)ни кўрганлар ёки таниганлар бўлса, бизни хабардор этишингизни сўраймиз.
Биз бу хабарнома билан қандайдир миссияни адо этиш фикридан мутлақо йироқмиз. Бироқ бедарак кетган йигитлар синглисининг илтимоси ва қолаверса, инсоний бурчимизга таянган ҳолда мазкур матн ҳамда суратни эълон қилдик. Ва ишонамизки, бу матн ҳамда сурат Сиз муҳтарам Ватандошларимиз эътиборидан четда қолмайди. Сизлар ҳам ўз хос саҳифаларингизда чоп этасизлар, дўстларингиздан сўраб-суриштирасизлар, деган умиддамиз.



