«Эзгулик» Марказий сайлов комиссияси қароридан норози.

ezgulik150.jpg

«Эзгулик» Инсон ҳуқуқлари жамиятига кўра, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод илгари суриш бўйича ташаббус гуруҳини тузиш мақсадида бўлган фуқароларга мандат бермаслик билан уларнинг сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини бузган.

«Эзгулик» жамияти тарқатган хабарда айтилишича, Ҳайит Абдуллаев бошчилигидаги мухолифат фаоллари «Бирлик» партиясидан президентликка номзод кўрсатиш мақсадида сайловчиларнинг ташаббус гуруҳини ташкил этиш учун махсус рухсатнома берилишини сўраб сайлов комиссиясига мурожаат этганлар.

Дастлаб Тошкентдаги Марказий сайлов комиссияси мулозимлари ташкилий гуруҳ аъзоларига сайлов кампанияси бошланганидан сўнг мандат берилишини айтишгани, шу важдан ҳужжатлар қабул қилинмаганини хабар қилади «Эзгулик» жамияти.

«Шундан сўнг ташкилий гуруҳ фаоллари ўз ҳужжатларини почта орқали юборишга мажбур бўлганлар», деб ёзилади инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти тарқатган хабарда.

Сайлов комиссияси ташкилий гуруҳ ҳужжатларини қабул қилмагани тўғрисида почта орқали бохабар этган.

www.bbcuzbek.com

«Сайловчиларнинг Ташаббус Гуруҳини ташкил этиш бўйича ташкилий гуруҳнинг мажлиси ҳужжатларини қабул қилишга рад жавоби берилишига ушбу мажлис сайлов кампанияси бошланишидан олдин ўтказилгани важ қилиб кўрсатилган. Аслида эса Ўзбекистон қонунларида Сайловчиларнинг Ташаббус гуруҳи мажлисини ўтказиш муддати белгиланган, бирор бир қонунда Ташкилий гуруҳ мажлисини ўтказиш муддати белгиланмаган», деб ёзади «Эзгулик».

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Ташаббус гуруҳи мажлисини ўтказмоқчи бўлган фуқароларнинг аризасинии инкор этди, юзаки жавоб билан чекланди, деб ҳисоблайди «Эзгулик» жамияти.

«Оқибатда Сайловчиларнинг Ташаббус гуруҳининг мажлисини ўтказишнинг қонун доирасида белгиланган муддати ўтиб кетди. 300 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг сиёсий ҳуқуқи, президентликка номзод илгари суриш ҳуқуқи бузилди», деб ёзади «Эзгулик Инсон ҳуқуқлари жамияти ўзининг хабарида.

«Эзгулик» жамиятининг раисаси Васила Иноятованинг Би-би-сига айтишича, ташкилий гуруҳ «Бирлик» партияси раиси Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун, Васила Иноятова ҳамда академик Бек Тошмуҳамедов номзодини илгари суришни мақсад қилган.

«Эзгулик» ташкилоти сайлов мулозимлари фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этганликларини айтиб, маҳкама идораларига шикоят қилишини билдирган.

www.bbcuzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares