И.Каримов Марказий Осиё халқларига ҳам азоб бериб келаётир.

«Бирдамлик» ҳаракати фаоли Элдор

karimov.jpg

Одамлар борки, унинг суҳбатидан баҳринг очилиб, дардинг енгиллашади, камхаржроқ бўлсанг, унинг олдидан гўё бойиб қайтасан.

Бир қараганда Ислом Каримов ҳам худди шундай одам. Унинг ҳам гапларидан доим хурсанд бўласиз, аммо уни ўзингизга ўхшатиб хато қилманг, у ўзга сайёрадан тушгандай ўзгача ишлайди, сиз ундай бўлолмайсиз, буни худо кўрсатмасин.

Каримов хар сафар президентлар форумларида қўшни президентларнинг миллатсевар ва ўз халқи манфаатларига қилаётган муносиб хизматларини кўролмасада, сохта камтаринлик билан ўзини иложи борича улардан бир поғона юқори қўйишга ҳам харакат қиладиган айёр шахсдир.

Каримовнинг президентликка сайланишига асосий сабаб, унинг республика компартия марказкомини икки йилча бошқаргани, сайлов кампаниясида давлатнинг барча ахборот воситалари Каримовнинг қўлида эканлиги ва ягона номзодни қўллашга мосланган советлар сайлов шаблони ишлаб, бюлетенлар қалбакилаштирилгани эди.

Халқининг овози шундай “ўчирилиб”, аслида шундай йўллар билан фақат Каримов эмас, барча иттифоқдош республикалар компартия биринчи секретарлари президент бўлиб олган эдилар.

Хозир ҳам бу президентларнинг Каримовдан бошқа кўплари ўз халқига садоқат билан хизмат қилиб, улар катта ютуқларга ҳам эришмоқдалар.

Энди Каримовнинг ўзи ким? У баъзилар фикрича коммунист ҳам, мусулмон ҳам, буддист ҳам эмас, у шунчаки атрофида эртага католиклар кўпайса, “мен католик”, дейдиган тоифали аслида эса динсиз ва эътиқодсиз атеист ва инсон эмас, шунчаки бир шахсдир холос.

Чунки инсон бўлишнинг ўзи кишига: инсонларга яхшилик қилиш ва уларга зинҳор азоб бермасликдек олийжаноб фазилатга эгалик мажбуриятини юклайди. Лекин Каримов ўзини мусулмон дея атаб, Ўзбекистонда айнан мусулмонларни террор қилаётган ёвуз террористнинг соф эталонидир.

У Туркистон худудидаги барча халқларнинг бўғизига тиқилиб азоб бераётган ва нари ҳам бери ҳам ўтмайдиагн суякдай, уларга аллақандай тероризм ва экстремизмларни баҳона қилиб қардошларнинг ҳаёлига келмаган ишлар, чегараларни мустаҳкамлашга ва ҳатто миналаштиришга эришди, аммо бундан хозиргача битта ҳам террорист ўлмай, неча юзлаб болалар ва аёллар майиб-мажруҳ бўлдилар, уларнинг аянчли бу аҳволларига албатта Каримов жавобгардир.

Лекин бундай Каримовни дорга тортиб, жавобгар қиладиган соҳалар деймизми, мавзулар деймизми ёки далиллар Ўзбекистонда минглаб топилади. Уларни излаш бекор, улар кўплигидан хар қадамдамингизда ўзлари илашганидан эҳтиёт бўлмасангиз юролмай чалкашиб йиқилишингиз мукин.

Фақат Ўзбекистондаги саноқсиз постлар Туркистон халқларининг қариндошлар-жигарлари бағрига зор қилиб, савдо сотиқ ишларига йўл бермай, ўнлаб миллион халқларга азоб бериб келаётир.

Айнан Каримовнинг инжиқлиги туфайли Ўзбекистон ичкарисида ортиқча туннеллар ва темир йўллар қурилиб бунга гўё кўшни президентлар айбли эмишлар. Булар етмагандай, у бутун Марказий Осиё давлатларининг бир-бирларига темир йўл ва автомобил транспорти ўтадиган тугунлар Ўзбекистонга жойлашганидан фойдаланиб, бу имкониятдан қардош Туркистон давлатларни маҳрум этиб, уларнинг эволюцион интеграция тараққиётига атайин турли баҳоналарни сабаб қилиб йўл бермай келмоқда.

Бутун унинг беш миллат халқларига ҳам азоблари етиб ошаётгани бу арзанданинг иккинчи ноқонуний ва узайтирилган муддатларга лавозмида ўтиргани ва 2007 22 январида муддатининг тугашига қарамай, қонунларни қўпол бузиб президентлик сайловини ўтказмади ва шўрафурушлик билан яна бир йилча учинчи муддатга лавозмида ўтиргани етмай, 23 декабр сайловига ўзининг 70 ёшга кираётганини ҳам тан олмай, тағин у сурбетларча сайланмоқчи эмиш!

Агар сайлов натижаси яна Каримов фойдасига бўлиб қолса, бу гал тахтда ўтириш унга жуда қимматга тушади, яхшиси Каримов халқ билан ўйнашмай, ғазаби чексиз бу халқнинг таёғини емай ўз ўрнини ёшларга топшириши керак, ахир у тирноқча халқи учун ишламай, кучли иқтисодга эга бўладиган мамлакатни атайин вайрон қилиб, ўзбек халқини ишсиз ва маошсиз сарсон қилиб 16 йил фақат олтинларини санаб, давр сурди!

Воқиалар тахлили Каримовниинг фақат халқнинг бошида ўтириб қаригани етмай, у ерда ўлмоқчиман дейдиган ахмоқона фикридан қайтмаса, халқ ғазаби худо ғазаби деганларидек бегуноҳ халқнинг қони тўкилиш хавфи кучайиб бормоқда ва агар бунга йўл қўйилса бу қонларнинг албатта Каримовнинг ҳаром қонига қўшилиши аниққа ўхшаётир!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares