Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани хусусида даъволар.

20041008140344041008_hadaf_203.jpg

Афғонистондан келаётган ва тасдиқланмаган хабарларга кўра, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош ўлдирилган бўлиши мумкин.

Бу борада хабар бераётган интернет саҳифалари ва хабар агентликлари Афғонистон жануби-шарқида жойлашган Пактико вилояти полиция раҳбаридан иқтибос келтиришмоқда.
Хабарларда Покистон чегараси яқинидаги Пактико вилояти Суруби туманида НАТО етакчилигидаги кучлар амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида 16 жангари ҳалок этилгани айтилади.
Аммо, Афғонистон ҳукуматига кўра, ҳужумда айнан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдош ўлдирилган бўлиши мумкинлиги хусусида ҳали бирор аниқ далил қўлга киритилмаган.
Кобулдаги Би-би-си мухбирининг айтишича, ҳукумат ушбу нобуд бўлганларнинг аксари Марказий Осиё хусусан, Ўзбекистон ҳамда Чеченистондан келган исёнкорлар бўлганини тасдиқлаган.
Шунингдек, Афғонистон расмийлари амалиётлар чоғи бир кишининг қўлга олингани ва у Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлигини айтишган.
Расмийларга кўра, мазкур хабарлар юзасидан қатор текширув ишлари олиб борилмоқда.

20071007113625x-tohir203.jpgИсталганлар рўйхатига тушган Тоҳир Йўлдошнинг сурати Афғонистоннинг шарқий вилоятларига тарқатилган

Афғонистондаги Толибон ҳукумати бошпана берган Тоҳир Йўлдош ва унинг Ўзбекистон Исломий Ҳаракати толиблар қулаши ортидан Покистоннинг озод қавмлар яшовчи назоратсиз ҳудудларига ўтишган дея тахмин қилиб келинарди.
Бир неча кун олдин эса, АҚШ тарафи қўлга туширилиши жуда исталаётган 20 нафар жангари рўйхатига Тоҳир Йўлдошни ҳам киритган.
Рўйхатдагиларнинг боши учун 20 мингдан 200 минггача америка доллари миқдорида мукофот ваъда қилинганди.

Манба:Би-Би-Си.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares