Мижоз

Холдор Вулқон «Бирдамлик» ҳаракати фаоли

qoy.jpg
– Хуқуқ химоячсиси
Холдор Вулқон сизми ?
– Ҳа менман , нимайди , ука?
– Э , хайрият , охири топдим .
Ака менга етказилган
Моддий ва манавий зарарни .
Ундириб берсангиз жабвобгарлардан .
Гап шундаки , ёшлигимда
Мени жуда эрта қамашган .
Айбимни бўйнимга қўйишмай туриб ,
Терговсиз , адвокатсиз, судсиз
Тўққиз ой муддатга
Озодликдан махрум қилишган .
Лекин бахтимга
Етти ойда амниция тегиб ,
Озодликка чиққанман .
Қоп – қоронғу авахтадан
содда қилиб айтсам ,
онам қорнидан .
Сўнгра озодликка чиқишим билан ,
Бешикка ётқизишиб
Қўл ва оёқларимни боғлаб қўйишди .
Бешикдан қутилган чоғимда эса
«Қўй , унга тегма ! »
«Қўй , индама ! »
«Қўй , у ёққа борма ! »
«Қўй , Хўкмат билан олишма ! »
Деяверишди .
Мана энди , қўй бўлиб қолдим …
Мммба -а -а -а -а -а -а -а -а -а -а !
– Ё , пирай !..

Яхшимасми

Оллоҳ дилингда бўлса ҳамхона яхшимасми ,
Ҳақ йўлида қамалсанг зиндона яхшимасми .
Масжидда аҳли жоҳил машғули ғийбат ўлса ,
Ул жойи хонақодан майҳона яхшимасми .
Бошинга тушса кулфат асқотмаса қариндош ,
Ундай хеш – ақрабодан бегона яхшимасми .
Иблисга дўсти содиқ ёлғончи олимингдан ,
Хилватда ҳақни севган девона яхшимасми .
Ҳақ нуридан юзингни зулмат томон ўгирдинг ,
Сендан қаноти куйган парвона яхшимасми .
» Вулқон сотилмаган » деб «Бежиз отилмаган » деб
Йиғлаб кўмишса тунда пинхона яхшимасми .

Мевалар

Сарғайиб пишган бехи мевалари ,
Одамзод муштига ўхшасаю
Уларни кимлардир еса , билгинки ,
Муштлар хам одамнинг пишиб етилган .
мевалари эрур шубҳасиз .
Демак уларни ҳам
Кимлардир , қачондир ейиши керак .

Абдуллага

Кимлардир мадхия одалар ёзиб ,
Ватанни мақтаса , кўкка кўтаса ,
Хушёр бўл , ўғлим .
Чунки одатда
Нарсани мақтарлар
Сотиш олдидан .

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares