“Бирдамлик” ҳаракати аъзоси, хуқуқ химоячиси
Хусан Азмиддинов.

Бир пайтлар Шароф Рашидов илгариги Улянов хозирда Навбахор хўжалигига, Холбуви Рустамованинг дала шийпонига бир неча бор келганлигига гувох бўлганмиз. У пайтлар ҳам милициялар кўпайтириларди ва назорат бир оз, такрорлайман, бир оз кучайтириларди.
Бироқ улар ҳозиргидан ўта фарқли ўлароқ:
–“Бу йулдан боринглар, яхшироқ кўринади”—деб йўл кўрсатиб туришарди. Биз у кишининг олдиларига бемалол бора олардик ва қўл бериб сўрашардик.
Жорий йилнинг 26 куни хўжалигимизни милиция ходимлари босиб кетди. Улар ини бузилган аридек безовта бўлишар, кимники кўрса дўқ уриб ниманидир “тушунтиришар” эди.
Бирдан хўжалигимизда ободончилик ишлари авж олиб кетди. Қаердандир келган ташкилот одамлари кўчаларни тозалашди, йўл ёқасида жойлашган Усмон бобо фермер хўжалиги даласида кўчма дала шийпони ташкил қилишиб, атрофи асфалт қилинди. Кўча ёқасидаги ҳар-хил шиорлар ёзилган плакатлар, эьлонлар ёпиштирилган бекатлар қайтадан таъмирланди.
Хўжалик аҳолиси томонидан бир ярим километр йўл тозалаб супурилди. Бу ишлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражадаги тезликда бажарилди ва туни билан давом этди.
27 сентябр куни эрталаб Вилоят Ички Ишлар бўлимидан келган Мафтунқули исимли шахс мени бугун кўчага чиқмаслигимни тайинлаб кетди. Шу куни соат еттидан кечикган теримчилар уйларига қайтариб юборилди. Жумладан мен ҳам даламда пахта терилаётган бўлсада, боришим зарурлигини йўлни тўсиб турган милиция ходимларига тушунтиролмадим.
Нафақат бизнинг кўча балки Жиззах—Пахтакор қатнов йўлларидаги ҳаракатланаётган автобуслар ҳам тўхтатиб қўйилди. Шу куни енгил автомобил ва марширутка ҳайдовчиларини омади чопди ва йўл кира нархини куни бир неча баробар кўтариб айланма йўллар билан қатнай бошладилар. Одамлар манзилларига етиб боролмай қийналишди. Ҳатто қишлоғимиз моллари ҳам шу куни рўза тутишди.
Бу хол 27-сентябр соат 13:00 гача яъни Приезидент Жиззахга келиб кетгунча давом эттирилди. Шу куни кечги ахборатда биз приезидент Ислом Каримовни телевизорда кўрдик.
Ёнида хўжалигимиздаги Усмон бобо фермер хўжалиги бошлиғи Жўрабек Усмонов ҳам турарди. У тўтиқушдек ёдлаб олган сўзларни ҳам уддалаб айтолмади. Балким ёлғон гапираётганлиги учун “виждони қийналгандир”, қишлоқдошларидан уялгандир.
Усмон бобо фермер хўжалигида 20 гектар ер майдони бўлиб унда бори йуғи битта ишчи ишлайди. Фермер шу бир дона ишчидан хам қарздор. Ўтган йилги ва жорий йилги иш хаққи учун бериладиган буғдойни ишлатиб туриш учун қарз олган. Нақт пул маошларини ҳам ханузгача беролгани йўқ
Жўрабек Усмонов фермер хўжалигида бирорта ҳам техникаси йўқ бўлишига қарамасдан ҳамма ишлари жойидалигини, камчиликлар йўқлигини тилида айтди-ю, дилидаги гаплар ичида қолиб кетди.



