Ёдгор Турлибеков.

Каримов уялмай, мардикор ва фоҳиша бозорлари кўпайган бу миллатга ҳадеб ғурурланинглар, фахрланинглар, сизларнинг боболаринг ундай ўтган, момоларинг мундай ўтган! Биз ҳечкимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз” — деб бу миллатни мақтаб туриб, миллатга ит азобларни бериб, миллат устидан кулишининг боиси унинг қора қалбида ўзбекона бағрикенглик ва томирида Абдуғани аканинг қонидан асар ҳам йўқ эди.
Эшмат шахматда, Тошмат тош кўтаришда, Болтавой бокс чемпиони деб, 25 миллион халқдан уч кишининг ютуғидан оламга сиғмай мақтаниш ҳам унинг нақадар айёрлик ва шўрафуришлигини кўрсатиб турар эди.Масалан Каримов мунтазам МДҲ давлатларидаги ишларнинг аксини қилиб келмоқда, бу ерда халққа арзон уй-жой қурилиши таққа тўхтаб, корхоналар қурилиши деярлик йўқ.
Мустақилликнинг боши шахар ва туманларда 500 тадан ортиқ теннис кортлари Каримовнинг бир оғиз таклифи билан қурилиб, улар хозир бекор ва нураб ётибди.
Советлардан қолган меъросларнинг ҳаммаси ўшандаги уч йиллар давом этган кераксиз таралла-базм, саноқсиз митинглар, Амир Темир ва Жалолиддин Мангубердилар хотиралари, арзимаган саналарни Каримов байрам деб карнай-сурнайларга халқни рақсга туширар эди.
Минг афсусларким, ўша йилларда биринчи асосий вазифамиз ғанимат вақтни бой бермасдан 5 йилчалик бозор иқтисодининг оғир дамларида халқни ижтимоий-моддий қўллаб, бу йилларда ҳеч қандай, бекорчи ва фойда бермайдиган харажатларни қилмаслик зарур эди.
Иккинчи вазифа, халқнинг ишлаб кун кўриб турган корхоналарини асло тўхтатмаслик, аксинча уларнинг эскиларини таъмирлаш ва халқнинг маошларини ўз вақтида бериб туриш керак эди.
Учинчи масала, унча зарурмас, қурилишлардан умуман сақланиб туриш керак эди.Аммо шунда ҳам Каримов юртни обод қилаётир деб келамиз, у тилидан: ”янгисини қурмай, эскисини бузмаймиз” деса амалда ҳали 100 йил турадиган иморатларни қийратиб, ўрнига яна ўзи мақталадиган иншоотларни қурдирар эди.
Давлат хазинасига кирим учун камбағалларнинг солиқ ва коммунал тўловлари тинимсиз ортиб, халқнинг оғир аҳволига қарамай, уларнинг қарздорлиги ортиб борар эди
Натижада маошлар озайтирилиб турмуши оғирлашиб халқ ишсиз қолиб қашшоқлашгани учун малакатни тараққий эттирувчи кучлар яхши иш ва маош излаб ўзга юртларга дайдийбошлади ва тараққиёт тўхтади.Халқимиз юртбошим деб, худди афсонадаги Хусрав лашкарларининг Широқ ортидан эргашиб, чўл қаърида қирилиб кетгандай, 4 йилга сайланган президент 16 йил ўтиб ҳам, унинг орқасидан эргашиб кетаётирмиз. Бу бизларнинг Баҳовиддин Нақшбанди, Исмоил Бухорий ва Ат Термезий, Ахмад Яссавий ҳадисларидан қониқиб таълим олганимиз ва ақл бовар қилмас даражадаги бизларнинг сабр-тоқатлик, андишалигу, чидамимиздан даракдир!.
Яхшиям, ўзбекларнинг юртига оллоҳ барака ато этган эканки, бу юртда улар ҳали тирик аммо бошнинг ёриғи дўппи ичида деганидек ўзбеклар оч юришса ҳам очликдан ҳали дарак йўқдай.
Барибир: “Ётиб еганга тоғ чидамас” деганларидек, халқ ёппасига меҳнат қилиб тер тўкмаса, у бирор нарсани яратиб, ижод қилмас экан, харқандай юртнинг ҳам косаси оқармаслиги табиийдир.
Лекин қўшни юрт президентлари мустақиллик бошлариданоқ кўплаб заводлар қуриб ва ёшларнинг ўқиш ва ишлашига қараб, маошлар ошиб, нархлар жойида турарди.Ўзбекистон шахарларида эса, минглаб корхоналар тўхтаб, ишчилар ёппасига мажбуран таътилга чиқарилиб ёки улар ишдан гала-гала қилиб ҳайдалмоқда эди.Қишлоқларда эса, халққа гўшт-сут, тухум етказиб бераётган колхоз ва совхозлардаги ўн минглаб фермаларидаги миллионлаб паррандалар, юз минглаб бош қўй, сигирлар сотиб талангач, бўш қолган биноларнинг девор ғиштларигача пуллаб юборилди. Хусусий фермер номи билан иш бошлаган ўғрилар бу пулларига бировлар иномарка машиналар ва автобусларни сотиб олишса, бошқалари пишган ғиштдан қават-қават кошоналар солишарди Таланиб талқони чиққан бу фермаларда ўз меҳнати билан кун кўраётган юз минглаб чорвадорларнинг ишсиз қолиб, уларнинг шикоятларга ҳам президент мутлақо эътибор бермади.
Республикада автобазалар хусусийлашиб, ундаги минглаб янги Икарус”, ”ЛАЗ” автобуслари “Краз” ва “Камаз”, “ЗИЛ”самосвалари, кранлар, минглаб тез ёрдам РАФ микроавтобуслари ҳам сотиб юборилиб, бу корхоналар мулки ҳам очиқчасига шоввозлар томонидан тала-тала қилинди.
Худди шундай қаторлашиб кетган эътиборсизликлардан Ўзбекистон иқтисодининг асосий кўтаргич ричаги бўлмиш, қишлоқ хўжалигигига ҳам тиклаб бўлмас зарар етиб, Каримовнинг ўрнидаги хар бир инсон бунга йўл бермаган бўларди.
Ёзёвон, Хоразм, Мирзачўл, Жиззах ва Қарши чўлларидаги минглаб ишлаб турган экскаваторлар сотилиб хозир кимларга катта фойда келтирмоқда. Коллекторларни 15 йиллик лойқадан тозалаш, бутунлай ишдан чиқққан дренаж тизимларини тиклаш кетди. Ерости сувлари шиддат билан юқорига кўтарилиб бориши натижасида юртимизнинг бир миллион гектардан ортиқ ерларининг яқин 2-3 йилда бутунлай барбод бўлиши кутилмоқда!Дренаж қувурлар трести ва махсус қувур заводларини янги тиклаш, йўқолиб кетган экскаваторларни қайта сотиб олиш, юз минглаб километр коллекторларни 15 йиллик миллиардлаб куб лойқалардан тозалаш айтишга осон ўз вақтида қилинмаган тоғдай ишлар, энди юзлаб триллионларни талаб қилади. Каримовнинг 16 йилдан бери қилиб келган қуп-қуруқ сафсаталари туфайли республикадаги ачинарли бу вазиятни энди иштонсиз қолаёзган бугунги Ўзбекистон иқтисоди билан мутлақо ечиб бўлмайди.
Аммо МДҲ да бўйича Ўзбекистоннинг ресурсларга бойлиги ва унинг советлардан қолган “меъроси”га қўшни қозоқларнинг ҳаваси келган эди. Аммо Қозоғистон Каримовга ўхшаб йилига беш-ўнта ялтироқ биноларнигина қуриб эмас, улар бутун бир пойтахтининг асосини 4 йилда тақир яйловда қуриб битирди ва уни замонавий улкан шаҳарга айлантирди.
Қурувчилар эса меҳнатига яраша хақ олиб, улар шу шахардан яшашга уйлар берилиб пойтахтлик бўлиб ҳам олдилар. Уларда ўртача маошлар 300 долларга етган. Президенти Назарбоевнинг миллат кўпайсин деган шахсий ташаббуси билан юз минглаб қозоқ оилаларини хориждан чақириб уларни уй-жой ва иш билан таъминлади. Туркманларда, гугурт, туp, газ, электр ва сув текин. Коммунал солиқлар оз, маошлар яшаса бўладиган даражага яқин. Ўзбекистонда аксинча ишсизлик, маошлар Қозоғистондан 15-20 марта оз, сув, газ ва электр таъминоти ёмонлиги устига улар ўта қимматлигидан 5 миллиондан ортиқ русизабон халқлар аллақачон кўчиб кетишган.
Ўтган 15 йил давомида президент бирор марта ҳам каттароқ корхона қурилишининг бошида тургани йўқ. У аксинча юзлаб завод ва фабрикаларни янчиб талатиб юборди. Каримовни доим спорт комплекси қурилишида, байрам, юбилей ва катта тўйларнинг бошидан топасиз.
Тўғри сиз айтмоқчи ўша Асака заводини ҳам корейслар ўз сармояларига қуришган ва унинг “Нексия”лари негадир ўзбекларга 15 миллиондан, ўзгаларга 8-10 миллиондан сотилмоқда!
Каримов аввал ривожланишнинг исроилча, туркча, кейин малайзияча, ҳамда корейсча моделларига ўтмоқчи бўлди. Лекин буларни Каримов тилдангина айтиб, армия хизмати, тиббий хизмат ва ўқишга катта маблағ сўрайдиган ўчиб ётган газга, ёнмаган электрга, келмаган сувга, уйилган ахлатларга ҳам бер-бер дейдиган ўзининг ғаройиб каримовча моделини яратиб, халқ бундан азоб чекаётир.
Каримов улуғ байрамларда халқнинг болаларига танклар, автоматлар бериб кутилмаганда тахтидан айрилиб қолишидан қўрқиб, харқандай харбий параддан қочиб, ўзи ҳоҳлаган “ўтириб концерт тамоша қилиш” ни ўйлаб топди. бу эса гектарлаб майдонга пол ётқизишдан бошланииб темир устунларга гигант гирлянд чироқлар осиб осмонни қимматбаҳо мушакларга ва феерберларга тўлдирар эди.
Бу улкан концертни амалдорлар ўзлари кўриб, у ерга халқ қўйилмай телевизордан кўрар бу тадбирларга вилоятлардан 10 минг атрофида санъаткорлар севикли президентлари олдида чиқиш учун 50-60 кунлаб уй-жой ва ишларини ташлаб Тошкентда репетицияга қатнашар эди. Бу бор-йўғи бир соатлик байрам учун 10 минг артистнинг 1 ой овора қилиниши шармандали лўттибозлик эди.
Бадавлат амалдорлар оилалари учунгина “Наврўз” ва “Мустақиллик” дабдабаларига ўнлаб миллиардлар сочилиб, бу харажатлар ҳам Каримов шахсини улуғлаш учун қилинар эди холос.
Президент яратган мафкура ва миллий дастур тамойилу-шамойиллари, унинг ҳамма асарлари ҳам чалкаш ва мавҳум, халқни чалғитиб, унинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирар эди.
Эссиз “юртбоши отам” дебь шикоятлар билан узоқ вилоятлардан болаларини эргаштириб келган аёлларни ясовуллар хақоратлаб, кўчага суриб ташлар, улар Каримовнинг кимлигини эндигина билиб қон-қон йиғлаганча, уйларига қайтар эдилар.
Президентнинг ҳамма қарор ва фармонлари чиройли сўзлар билан халқни алдаш учун чиқарилар эди, масалан кредитлар олиш, суғурталаш ва фуқароларга бошқа қатор енгиллик ва ёрдам бериш каби ишларнинг камбағалларга йўли бошқа томонлардан ёпилган ва ундан бадавлат кишиларгина фойдаланар эди холос.Каримовнинг сариқ чақалик фойдасиз мафкура ва миллий дастурларини ва унинг бирор аниқ ва конкрет ишдан йироқ асарларини мақтайдиган, кучли бир телерадиокомпания яратишни режалайди ва у телекомпания биноси ва унинг анжомларига катта бюджет ажратади. У бунга миллиард эмас триллионларни бағишлаган эди. Бу айнан Ўзбекистонда бозор иқтисодига киришда муҳим ишларни бажаришга қодир улкан маблағларни совуриш ва “Эшагидан тушови қиммат” дегандай, масалан халққа улкан ёғ заводи керак бўлиб турганда, юзта ёғ заводи қурадиган бу маблағни телерадиокомпанияни қуришга сарфлаш бу халққа ёғ заводи эмас, халққа Каримовни мақтайдиган “гап заводи” ни қуриб беришдай гап эди.Вилоят ва туманларда ҳам жами 100 га яқин студиялари қуриш айтишга осон харажатлар бўлса, яна олти минггдан ортиқ ходим ва “журналистлар полки”га маош тўланса, уларнинг асосий иши Каримовнинг душманларча тескари ишларини тўппа-тўғри деб мақташ учун керак эди.
Бу улкан компанияга Ислом Каримов ўзига ёққан Абдусаид Кўчимовни раҳбар этиб, тез орада улар апоқ-чапоқ бўлиб кетишди.Штатлар кўп, энди доим халқнинг Каримовдан мамнун экани ва қари момо ва буваларни Каримовни йиғлаб туриб, дуо қилаётганларини телевизорда кўрсатиш ва кишиларни хохолаб кулдирадиган лофлардан ҳам қайтмайдиган Аҳмад Аъзам, Қуддус Азам, Абдурауф Қоржовов каби лаганбардор ва ғирт ёлғончи журналистлардан махсус “маддоҳлар отряди” тузилиб, уларга алоҳида юқори хақлар тўланди.
Улар яқинлашса корхоналар эмас, ҳатто туман хокимлари безиллаб турар, улар хар президентни мақтаб қилган йиғин ва уларнинг учрашув тадбирлари учун бу туман идораларидан миллионларини ўпириб кетишар эдилар.Бу жўралар, бугун мислсиз ва тарихда ҳали мисли кўрилмаган ютукларни қўлга киритаётирмиз дердиларку аммо ўзбек аёлларидан мардикор ва фоҳишаларнинг ҳам тарихда ҳечқачон кўрилмагани тўғрисида сўрасангиз миқ этолмасдилар! На чора оғзи қийшиқ бўлсада бойнинг боласи гапирсин, экан.
Қозоғистон ва Россия ҳам қимматлиги учун сотиб олмайдиган ва миллионлаб доллар турадиган Япон ва Германия телевизон техникалариниЎзбекистон хар йили кўплаб сотиб олар эди. Хуллас халқнинг ўз пуллари, ўзини алдашга аямай сарфлананр қолган пулларни эса халқ эмас, қурилишлар ер эди.
Каримов фармонларидан суюнган айрим «ўпкаси йўқ”лар кредит олиш ёки тадбиркор бўлишга 15-20 кун югуриб кўргач, бу азаматлар ўз ишларини ташлаб кетишарди. Бундай ишлар Қозоғистонда 1-2 соатда битар, бизда Вазирлар Маҳкамасини бошқараётган Каримовнинг чексиз кўрсатмаларини бажаришга мажбур бўлиб, улар атайин минг баравар чалкаштирилиб ташланган эди.
Каримовнинг иқтисодда зўр олим, агар у ҳоҳласа, Ўзбекистон иқтисодини шу кунгача қутиртириб юборадиган одамлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Лекин ўтган 15 йил ичида Ўзбекистон иқтисодидаги унинг хар қадамдаги зарар келтираётган тескари амалларини, унинг олим эмас, мактаб ўқувчиси ҳам қилмайдиган кўп ишларига чуқур разм солсангиз кўплар эътиборини чалғитаётган, бу шовқин-суронлари мақтовлар тубида яширинган Каримовнинг қирраларини бироз ёритиб кўрилса, ҳайратдан ёқангизни ушлайсиз.
У иқтисод ривожига кишан бўладиган юзлаб қарорларини Вазирлар Махкамасига обдон истаганича тиқиштириб бўлганидан кейингина у ўз вазифасини Ш. Мирзиёевга топширади.
Каримовнинг халққа нақадар шафқатсиз эканлигини ва конституцияга тўла эид бўлган унинг чиқарган уч қарори 154, 295 ва 330-нчи қарорларидан кўрсангиз бўлади.
Бу қарорлардан рухланган, таможня, солиқ, милиция, суд ва прокуратура органлари мутлақо ҳимоясиз тадбиркорларни итдай талаб, уларга азоб бериб келадилару, казо-казоларнинг фирма ва дўконларига яқин ҳам боролмайдилар. Бу қарорлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 моддасидаги “давлат халқ иродасини ифода этади” деган сўзларига зид бўлиб, унинг аксини ва фақат президентнинггина иродаси ифода этилаётганини кўрасиз.154 нчи қарордан миллионлаб аёлларнинг бировлардан олинган қарз пуллари эвазига келган товарларини ҳеч қандай огоҳлантирмасдан тортиб олиниб мусодара қилинди.
Бор бисотидан ажраган бу бечораларга, яна икки юз минимал маош жарима тўлатиш ноқонуний иккинчи жазо эди. Қарзларга ботиб шармандаларча яшашдан кўра виждонли юзлаб аёллар ўзларини ёқиб ва осиб ўлдирдиар. Бировлар болалари билан бирга захарланиб ўлсалар, бошқалари баланд иморат балконидан норасида болаларини пастга улоқтириб, сўнг орқасидан ўзини ташлаб ўлиб кетдилар.
Бу даҳшатли ўлим топганлар аслида кимлар эди? Улар Каримовнинг хар йили 8 мартдаги: “мен сиз аёлларни жонимдан ҳам ортиқ кўраман, сизлар учун мен керак бўлса, жонимни беришга тайёрман…” деган ғирт ёлғон гапларига ишониб, тадбиркор бўлган ғайрат ва шижоатли, гўзал табатли жафокаш опа-сингил ва онахонларимиз эдилар.
Ўша йиллар Тошкентнинг Чорсу ва Ипподром бозорларидаги фалаккача етган ўзбек аёлларнинг дод-фарёд ва чинқириқлари Вазирлар Маҳкамасининг деразасидан эшитилиб турар эди.
Уларни эшитиб турган Каримов бахтиёр ва тинмай илжаяр, унинг ичидаги қувончи сиғмай беихтиёр юзига чиқиб кетарди. У ички ишлар вазири Зокир Алматовга телефондан зарда қилиб: “эй буларингни олмайсанми, ахир одамларни ишлашга қўймаяптику”,—- дейиши билан Навоий кўчасида Чорсудан дарёдек оқиб келаётган аёлларга қарши Зокир Алматов майли уларни Каримовга яқинлаштирсам, у бу оломонни кўриб албатта у 154 қарорни дарҳол бекор қилади деб ўйлаганди. Аммо Каримовнинг қатьий буйруғидан, аёлларга қарши милиция ўз резина таёқларини ҳам ишлатдилар.
Минглаб аёллар фарёдига қулоқ солмаслик Каримовнинг бу миллатдан айнан шундай дод ва фарёд чиқаришни жуда ҳоҳлаган эканини ва Каримовнинг бу миллатга жони тариқча ачимас бошқа миллат эканлигини исботлаб турар эди.Бу ҳолат мустақилликка эришганда, ҳур ва озод бўлиш ўрнига, Каримовнинг куппа-кундуз, шафқатсизларча, аёлларга зўравонлик қилиб уларнинг бор-бистотларини тортиб олиб, лицей ва колледжлар қуриб мақтаниш аслида эркак одамнинг иши эмас эди.



