Эгмназар Шайманов.
«Бирдамлик»ҳаракати фаоли.
![]()
Магар, эру хотин бир жон ва тандир—
Уйи баракали, кутлуғ ватандир.
Гар, эрларга қолиб ўчоқ ва тандир
Аёл дунё кезса титрар Ватан «дир»
* * *
Туф-ей бундай нокасга, шунча иши олами?
Ҳаққимиздан-ку юлар, тағин пора олами?!
Яхшилар ёмонликла беаёв курашайлик,
Шунда барбод бўлади, эгри қўллар олами!
* * *
Маълуннинг иши шул, ёмонлаб чақмоқ.
Илондек аврашу, пайт топиб чақмоқ.
Унинг иғвосига инонманг, дўстлар,
Аҳиллик дарахтин урмасин чақмоқ.
* * *
Кўрганмисиз шаҳримизда ҳуш жилмаяр мастонани?
Кимки ошиқ бўлса анга, шилар эди мастон ани.
Қилғилиғи ошиб тушмиш, бугун кўрдим маст он, ани,
Кимни айблай, замонними, арақними, маст онани?
ФАРД
Пашша дер «миш-мишчи»га: «Нечун мендан фил ишладинг,
Ғўдайиб борсам ёнингга, Минмайин кишт-киштладинг!»



