БМТ махсус вакили музокаралар учун Бирмага келди.

Манба:Би-Би-Си.
birma.jpg

Бирмадаги инқирознинг ўн иккинчи кунида муссон ёмғирлари туфайли собиқ пойтахт Рангун кўчаларида бир қадар осойишталик кузатилди.

Бироқ полиция ва армия кучларининг шаҳар бўйлаб катта сондаги ҳозирликларига карамай, намойишчилар яна кўчаларга чиқишди.

Бу эса сал аввалроқ Бирмага тинчлик ва барқарорлик қайтганини даъво қилган ҳарбий ҳукуматга яна бир зарба бўлиши мумкин.

Шоҳидларнинг Би-би-сига айтишларича, намойишчилар яна Рангун марказида тўпланишган. Айримлар ҳисоб-китобига кўра, йиғилганлар сони мингдан ортган.

Бирок йиғилган оломонни хавфсизлик кучлари ўраб олган.

Айтилишича, яна интернет ва уяли телефон тармоқлари узиб қўйилган.

Бирмалик юқори мулозимлар бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус вакили Иброҳим Гамбарий билан музокаралар олиб боришади.

Иброҳим Гамбарий ҳукумат ва намойишчилар ўртасида музокарага эришиш йулида воситачилик қилишга уриниб кўради.

Жаноб Гамбарийга ҳозир уй қамоғида сақланаётган Нобель мукофоти соҳибаси Аун Сан Сун Чи билан учрашишга рухсат берилиши ҳозирча маълум эмас.

Америка Давлат котибаси Кондолиза Райс хоним эса, Бирма ҳарбий раҳбарияти жаноб Гамбарийнинг барча сўровларига қулоқ тутиши лозимлигини урғулашда якдил эканликларини айтмоқда.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares