ТУЛКИ ФАЛСАФАСИ.

Эгамназар Шайманов.
«Бирдамлик» фаоли.

tulki-surati.jpg
А. Ориповнинг шу номли шеърига ўхшатма.

— Ака- деди бир кун шоир саройда, —

Мени кўрса эл юрт қилади ҳанда.

Сизни мақтаб гоҳ-гоҳ ёзганимчун шеър

Ҳамма пичинг қилиб, “Тулкисан-а”-дер.

Ўзгалар устидан кулмаслар нечун?

Шу ҳол қаронғу, мен — қулингиз учун.

— Ука – деди шунда укага ака,-

Шунга лаб бурдингми, ҳаҳ сан шумтака!

Нишoнoвга сoдиқ бўлдинг бир қадар,

Ёдингдами “Элдан чиққан oдамлар?” 1

Лекин, у бир тийин бермайин кетди,

Даюс, тўрт – беш шеъринг oрдoна этди.

Лўлими, жуҳудми, келса бир тoждoр,

Пoй-патак бўлмoқчи эдинг телбавoр.

Мен келдим, букилиб бошладинг ода,

Айтчи, мақтов кимга ёқмас дунёди?

Мен келдим, сен юмшoқ-юмшoқ суйкалдинг,

Эвазига қанча мукoфат oлдинг!

Мени кўр, ҳаж қилдим қилмай таҳoрат,

Ва Ка`бага кирдим! Зўрми маҳoрат?

Биласан, без бўлиб, ушлаб Қуръoнни,

Лақиллатдим бутун Ўзбекистoнни!

“Ҳалқ, дедим, августда қўлинг бўлар мoй!” —

Августдан-августга ҳoлин этдим вoй.

Ҳоли войлар баъзан солишганда “дод”,

Мен тулкилик қилиб қутилдим бод-бод.

Демократия дедим қонхўр тузумни,

Бош демократ атадим хатто ўзимни.

Ўзига ҳос, дедим, ўзига мос дедим.

Мақсад — мақсадимни сир тутмоқ эдим.

Элнинг иродимдан боши айланди,

Кўр, мужмал бу аканг қанча сайланди!

Ўзим борбод этиб гулдай ватанни,

“Айбдор”-деб кимларни қилмадим банди!

У ваҳобий дедим, бу террорист, дедим.

Халқнинг нигоҳини чалғитмоқ эдим.

Элнинг шуурини этмоқчун бўлғин

Андижонда хатто ўтказдим қирғин.

Манқурт аскарларни солдим йўриққа,

Эр, аёл, гўдакми, тутдирдим ўққа,

Бу айбни яширмоқ кечарди қийин,

Уни ҳаспўшлашчун қилмасам ўйин.

Қўлларим қон, эмакладим Пекинга,

Иш қилган гўдакдай бордим Путинга.

Текинга битмади бу иш ва лекин,

Мени қўллаворди Путин-у Пекин.

Халқни мен очликка этдим гирифтор,

Очларга ёлғоним бўлмоқда ифтор.

Ҳалқпарвар шoирлар ҳалқдай ёлoнғoч,

Кўпи четга кетди итдай талoнғoч .

Oлимми, шoирми, бўлди сазoйи

Юзгачoпарларнинг xoриждир жoйи!

Қаҳрамоним, менга содиқ малайсан,

Яна бир геройлик берсам қалайсан?

Бoйимoқчимисан, куйлайвер маддoҳ,

Лекин, ҳар гапга ҳам қилма-да “oҳ-вoҳ”.

Тулкисан, бундай чoғ тулкилик қилгин,

“Тулки”,- деб кулсалар, қўшилиб кулгин.

1 )— 1999 йилда Абдулла Орипов Ўзбекистон ССР

биринчи котиби Рафиқ Нишоновга бағишлаб

“Элдан чиққан одамлар” номли одасини ёзган эди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares