Улуғбек Ҳайдаров, «Бирдамлик» учун. Editormail43@gmail.com
![]()
Тошкентдаги Интернет кафеларда Skype интернет хизмати таққиклаб қўйилганига анча бўлган эди. Энди бу «ўзбекча қоида», республиканинг бошқа вилоятларидаги интернет кафеларда ҳам жорий қилинаяпти.
Бутун жахон фойдаланаётган бу кулай хизмат турини энди интернет кафелардан топа олмайсиз. Уни фақат уйингиздаги шахсий компьютерингизга ўрнатишингиз мумкин холос.
Республика ички ишлар вазирлигидаги аноним манбага кўра, Тошкентдаги қатор интернет кафеларнинг ҳўжайинлари гуёки Skype хизмати туфайли катта молиявий зарар кўришган, шунинг учун улар ўз ихтиёрлари билан бу хизматдан воз кечишаяпти.
Банклар, компаниялар ва бошқа турли катта-кичик корхоналардаги интернетга уланган компьютерларга хам Skype системаси ўрнатилиши таъкикланган. Бундай қоидага амал қилмаган ходим ўша заҳоти ишдан кувилади. Манбага кўра, «ўзбошимча» ходимга нисбатан «Ноъқонуний алоқа канали ташкил қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Республика вилоятларида хизмат кўрсатувчи провайдерлардан бирининг айтишича, МХХ томонидан Skype фойдаланувчилари қаттиқ назорат қилинади. Провайдерлар мазкур программадан фойдаланувчи мижозлар хақида доимий равишда маълумот беришга мажбур қилинади.
Жиззах шахридаги Интернет кафеларда ҳам Skype хизмати фойдаланувчилари, энди администраторнинг «Skype ишламайди» деган жавобини эшитишаяпти.
– Ўғлим ва келиним АҚШда, улар билан компьютер орқали ойида 2-3 марта гаплашиб, невараларимни кўриб турардим. Энди шуниям йўқ қилишибди, – дейди ўзини Мунис опа деб таништирган аёл.
– Мени ўғлим Кореяда ишлайди. Фақат шу ерда қолган қизчасини кўргиси келади ва улар доимо Skype орқали дийдорлашиб туришарди. Яқинда келсак, таъқиқлаб қўйишибди. Сабабини айтишмаяпти, – дейди яна бир киши.
Эркин фикрлаш, гапириш ва маълумот тарқатиш каби энг демократик ҳуқуқлардан маҳрум қилинган ўзбек ҳалқи энди Skypeдан хам маҳрум. Ўзининг фош бўлишидан қўрқан ва диктатор эканлигини тан олган ҳукуматгина шундай йўл тутиши мумкин холос.
Айни пайтда шахсий компьютерга эга бўлган Интернет фойдаланувчилар Skype тизимидан баҳра олишлари мумкин холос.
– Бироқ бу хам узоққа бормаса керак, хукумат бунга хам бирор йўл ўйлаб топади ҳали. Олдинда президент сайлови турганида, улар ҳамма нарсага тайёр. Маълумот олиш ва топишнинг энг қулай усулларидан бири бўлган Skype, бунака хукумат учун яхшилик олиб келмайди, – дейди Самаркандлик Интернет фойдаланувчилардан бири.



