Манба:Би-би-си.
Бирмада буддойи роҳиб ва роҳибалар мамлакатнинг собиқ пойтахти Рангунда ташкил этган аксилҳукумат намойиши қарийб 20 йилдаги энг йирик намойишга айланди. Норозилик амалиётлари бошланганининг еттинчи кунида жами намойишчиларнинг сони 20 мингга етган.
Намойишларга ҳамон буддойи роҳиблар етакчилик қилишаяпти, бироқ энди уларга жуда кўп сондаги дастакловчилар, хусусан, роҳибаларнинг кўплаб гуруҳлари келиб қўшилган.
Ҳафта бошида норозилик юришини бошлаганларида роҳиблар Бирма хавфсизлик кучларининг аҳолига қарши куч ишлатиши эҳтимолидан чўчиб, кўчадаги одамларни ўзларига қўшилмасликларни айтгандилар.
Еттинчи кунда эса намойишларни ташкил қилган махфий ташкилот, ўз сўзларига кўра, «ёвуз диктаторликка» қарши аҳолини роҳибларга қўшилишга даъват этган.
Натижада намойишчилар сони кўпайиб, йигирма мингга етди.
Мамлакатнинг собиқ пойтахти Рангун кўчаларида бўйлаб юришда гулоби рангдаги кийимларга ўранган бир юз эллик роҳибани кўриш мумкин.
Намойишчилар сиёсий маҳбусларнинг қамоқхоналардан озод этишни талаб қилиб, мухолифат раҳбари Аун Сан Су Чига ўзларининг қўллаб-қуватловини изҳор этишган.
Хавфсизлик кучлари аралашмай туришибди, бироқ Аун Сан Су Чининг уйига элтадиган йўлда полиция ходимларининг ҳозирлиги кучайтирилганини кўриш мумкин.
Роҳибларга шанба куни Бирма мухолифатининг 2003 йилдан бери уй қамоғида бўлган раҳбари Аун Сан Су Чи уйи олдидан ўтишларига тўсқинлиқ қилмаган полиция энди буни такрорлашга рухсат бериш нияти йўқ кўринади.



