ЙИЛДАН ҚОЛГАН ТУЯ

Эгамназар Шайманов. “Бирдамлик” ҳаракати фаоли

Туя ҳафа бул кун аҳли башардан—

Бунчалар эгри дил бўлмаса булар?

Бир ожиз сичқонга берганчун ёрдам

Уни майна қилиб кулдилар…

Мучалдан жой олмиш ўн икки хайвон.

Туянинг жойида сичқон—такаббур!

«Йилдан қолган туя»-дейдилар ҳамон,

Бунга ҳам ўн минг йил бўлгандир.

Бўйни қийшиқ эса, нима қилибди?

Ахир — ишинг тушса, йўллари тўғри.

Нима бўлибдики, ўркачи бўлса?

Ҳожатинг қилар-ку чиқса ҳам яғри…

Одам доносига қилди шикоят,

Бўларми деганди ўз шаънига наф.

Доно қизаринди, кетди ниҳоят:

«Оқ туя кўрдингми, йўқ!»-деб ноинсоф!

Шунча йил ўзларин хақ деб билишар,

Шунча йил устидан кулар беканда.

Демак ноҳаклигин англайди башар—

Туя думи ерга текканда…

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares