ЎЗБЕКИСТОНДА ГАП ҚОП-ҚОП, ИШ ДЕСАНГ РОССИЯДАН ТОП!

Элдор «Бирдамлик» ҳаракати фаоли

 vayrona.jpg

Бу дегани Ўзбекистонда қуруқ сафсаталар кўпку, ишнинг йўқ деганидир. Мустақил бўлганимизда Каримов келажагимиз буюк бўлади — деса унинг бу гапига лақиллаб севинчимиздан юраклар ёрилиб, айримлар хурсандлигидан ўйинга тушиб кетгандилар. Бу минглаб ўйинга тушганлар ҳа демай корхоналари бузилиб, ишсиз ва маошсизликдан рўзғоридаги ортиқча мебел, кийим ва сўнг гўштсиз қолган холодилник ва ҳатто жавондаги китобларигача сотиб, қип-қизил қашшоқ бўлиб қолдилар.

Каримов бирор вилоятга борса, у вилоятнинг тупроғи ва суви шўрлиги, географияси ва аҳолисининг асосан нима еб, нима тирикчилик қилиши эмас, аввал уни у ернинг асосан тарихий ўтган алломалари қизиқтирган. Чунки Каримовни асло халқ дарди ва республика келажаги қизиқтирмас эди.

У асосан алломаларимиз ҳурматини жойига қўйиш ва бу ҳаммага савобли кўринадиган ишлар баҳонасида борган вилоят иқтисодининг тухумини қуритишга харакат қилар эди.

Каримов борган вилоятга бирор даромад келтирадиган ёки иш излаб кўча тўлган мардикор бечораларнинг кун кўришига ярайдиган бирор завод ёки фабрика ўрнига ҳали халққа мутлақо кераги йўқ турли спорт комплексми алломаларимизга мажмуа-ҳайкаллар ва сейфларида шашвари ҳам йўқ хашаматли қатор банклар ва сирти ялтироқ лицейларга мабларғларни қанча кўп сочиб қайтса у шунча бахтиёр эди.

Негаки у қанча ялтир-юлтир баланд иморатлар қурса халқ орасида унинг обрўси ошгандан ошиб кетаверишини

ва содда халқимиз шунча қимматчиликда ҳам Каримов бечора қийналиб шунча қурилишрни қиляпти отасига рахмат деймиз.

У борган вилоят сессиясияларида маърузасини ўзининг буюк келажак сафсаталаридан бошлаб, ахири боболарга тақар эди, Навоий шахридаги Мир Алишерга, Андижонда Бобур, Самарқандда Исмои Бухорий ва Мотрудийга, Термезда Ат Термезийга ва йирик Алпомиш спорт комплекси, Хоразмда Жалолиддин Мангубердига мажмуа ва ҳайкаллар Қаршида иккинчи шахарга ортиқча стадион, спорткомплекс, сув бассейн комплекси ва республикада энг катта теннис корти жаъми у ўтган 16 йилда Ўзбекистонда қарийиб 80 дан ортиқ сессия ва катта йиғилишларни ўтказган бўлса, уларнинг ҳаммасида борган ерда эндигина ўз вилоят иқтисодини ривожлантириб бошлаётганда ўзи мақтаб қўйиб кетган ҳокимни олиб ташлаб, янги ҳоким бўйнига гулдурос қарсаклар остида яна бир улкан қурилишни унинг бўйнига илиб кетар ва у мунтазам шундай тирилиб келаётган вилоятларни аста-секин республикани айланиб уларнинг иқтисодини музлатиб, триллионларни зарурият жихатидан тўртинчи ва бешинчи ўриндаги мақсадларга душманларча сарфлашга муваффақ бўлган.

Буларга қараб, ривоятдаги бадавлат бир оила отасининг янги қўшниси ёш эркак билан ака-ука тутиниб, сўнг ёш эркак тутинган акасини заҳарлаб унинг тул хотинига уйланиб олгани ва етимчаларга янги ота ўта меҳрибонлик билан, уларнинг олтин қошиқларда овқат еб ўсишса фойдаси жуда кўп бўлишини содда хотинига ишонтираолган.

Ўгай ота уйдаги ортиқча қиммат нарсаларгача соттириб эридан қолган тиллолари ва хотинининг тилло тақинчоқлардан 6 нафар етимчаларга ва ўзлари учун ҳам, жаъми 8 та соф олтиндан қошиқлар ясаттириб, сўнг уларни ўгай ота шилиб кетганидай, биз эъзозлаб бошимизга кўтараётган бу юртбошимизнинг халқ кўзича телевизордан майин-меҳрибонлик қилишлари, худди ўша ёвуз ва ўгай отанинг ғамхўрликларига айнан ўхшаб кетаётганига cиз нима дейсиз!?

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares