-Умр нима?

Дилором «Бирдамлик» ҳаракати фаоли

oq-gul.jpg 

-Умр нима?
– Охиратга дебочадир
Бўрон каби шиддат яшар ҳар лаҳзада
Ҳар сония олам минг бор юз очади
Бир заррадан унмоқлик бор ҳар майсада
Ҳар лаҳзада бўрондай бош кўтармаган
Бир заррадан ўзлигига етолмаган
Умрим, нима зиёдасан у майсадан?!


Тирикликнинг юки тирикчилик экан
Жон бор ерда жафо тайин, хато тайин.
Имконсиздир тирикликни ислоќ этмоқ,
Ошно қайда, ағёр қайда жонимдайин
Санга султонман деган чин дунёдасан
Эй жон, ошкор танҳосан ҳам пиёдасан!2005

* * *
Гулга-ку дилхаста эмасман,
Баъзан тасодифий ғунчани
Кўрганда баробар яшарман
Шу оний энг гўзал лаҳзани
Ўзим ҳам етмайман бир сирга
Севмайман нам, аёз ҳавони
Қўшилиб юваман ёмғирга
Лек гоҳо дилғубор дунёни
Кечалар чироққа ҳамнишин
Кун оғгач кўтарсам-да бошни
Саҳарлаб бағримга босмоқ-чун
Соғиниб кутаман гоҳ қуёшни
Сотиб олганмидим сарҳисоб
Этсам сарфланган ҳар фурсатни
Лек баъзан энг сўнгги лаҳзадек
Севаман, рости, бу ҳаётни
2007

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares