ХОРАЗМЛИК КАТТА АМАЛДОР КАТТА ЖАЗОГА ЛОЙИК ТОПИЛДИ

 Қозибой Рахимов

qamoqda.jpg 

Шу йилнинг 2 июлидан буён Жиноят ишлари буйича Хоразм вилоят суди биносида давом эттирилаётган суд жараёни катта шов-шувга сабаб булмокда. Бу жараён куп йиллар давомида «Хоразмавтойул» йул курилиши худудий шуъба ташкилоти ва магистрал йуллар бошкармаси бошлиги, яъни хам буюртмачи, хам пудратчи ташкилотларнинг ягона рахбари лавозимида ишлаб келган, Хоразм вилоят Халк депутатлари кенгаши депутати булган Валерий Полвонов бошчилигидаги 15 кишидан иборат жиноий гурух устидан амалга оширилмокда.

Судланаётган гурух аъзолари – «Хоразмавтойул» магистрал йуллар бошкармаси ходимлари Раматжон Саидов, Ибрагим Шихов, Уринбой Хаитбоев, Бахтиёр Рузметов, «Хоразмавтойул» йул курилиш худудий шуъба ташкилоти ходимлари Илхом Жуманиёзов, Рузибой Султонов, Отабек Машарипов, Рустам Самандаров, Уктам Юсупов, «Меридиан-Ф» масъулияти чекланган жамияти рахбари Парход Рахимов, Узбекистон Республикаси молия вазирлиги хузуридаги республика йул жамгармаси дирекцияси директори Турсунбой Вахобов, Республика йул жамгармаси маблагларидан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси бошлиги Бердиер Байкунусов, «Тимур» фермер хужалиги рахбари Темур Полвонов, «Йулкурилишсервис» масъулияти чекланган жамияти раиси Шараф Полвоновлардан иборат. Темур Полвонов ва Шараф Полвонов Валерий Полвоновнинг фарзандларидир.

Булиб утаётган судга халкнинг кизикиши катта булаяпти. Курилаётган ишнинг кулами кенглиги, унда жуда куп гувохлар катнашиши эътиборга олиниб ички ишлар ходимлари томонидан кулланаётган эхтиёт чоралари – суд биносини куриклаш кучайтирилганлиги, бино олдидан утган катта йулда харакат тухтатиб куйилгани ва бошкалар ахолида турлича тахминларни юзага келтираяпти..

Лекин бу биринчиси эмас. Бундай караганда, Хоразм халки мансабдорларнинг камалиши, суд килинишига урганиб хам колди ва буни одатий хол деб карайдиган даражага етди. «Узтрансгаз» акционерлик компанияси бош директори уринбосари, «Урганчтрансгаз» шуъба корхонаси директори Зуфар Ботиров, Хоразм вилояти хокимининг ижтимоий-иктисодий масалалар буйича уринбосари лавозимида ишлаган Маткарим Шарипов, Хоразм вилояти хокимлиги «Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси» директори Рахимбой Йулдошев ва уларнинг кул остида ишлаган шериклари кетма-кет суд килиниб, жазога хукм килинган эдилар. Валерий Полвонов суд килинаётган номдор мансабдорларнинг туртинчсидир. Бундан кейин хали халк орасида «Худди разбор» деб ном таратган Худойберган Навфуллаев суди навбат кутиб турибди. Ишончли манбалардан олинган маълумотга кура, яыинда яна бир катта лавозим эгаси Хоразм вилоят хокими уринбосари Ботир Рахимов устидан хам жиноий иш кузгатилган.

Бу камокка олишлар ва суд жараёнлари тугрисида халк орасида турлича фикрлар юрибди. Кимдир мансабдорларнинг таноби тортиб куйилаётгани жуда яхши эканини айтса, кимдир, бундан биз нима манфаат курамиз, дейди. Шунингдек, айрим одамларда буларни ким ишга олган, ушбу мансабдорлар кимнинг кулида ишлаган, вилоят хокимининг узи нега эътибордан четда колиб кетаяпти, деган фикр хам мавжуд.

Хакикатда хам халк орасида фалончи «мафия» Хонка минори , Хазарасп бангиси, Хива керамикаси , Кузи«генеколог» ,Гурланбет ва хокозо номлар билан аталувчи шахслар орамизда мавжуд , бу шахслар узларининг фукороларга ёкмайдиган кандайдир киликлари билан ажралиб турадилар.

Уларни баъзилари фукороларнинг ажойиб туйларида ,кимлигни намойиш килиб киликли хунарларни курсатса яъна бириси эса нашавозларни бошкаришни очикдан –очик намойиш килиб пул сочади ,бошкаси эса давлатни сиёсатидан куркмасдан бозорларни нархларни уз хукми ила юрита олади.

«Шоназар керамика» Хивалик мафиялар эса очикдан очик конунда такикланган совук куролар билан куроланиб ёнида «сокчи» олиб юришади хатто давлат ишида хам сокчисиз тура олмайдилар улар аввало кариндошларга дашном утказиб ном козонишиб узни курсатидилар , амалдорлани чакриб катта зиёфатлар беришади , нуфузли амалдорларни эрта ё кеч уларни хоноданда топиш мумкин ,фукороларга эса манманлик килиб кимлар билан борди келди килишни намойиш килишади асоси негизи эса угирлик пулларни куплигидан , хон номини олишга харакат килишадир, аллбатда козидан дустинг булса кимдан куркасан.

.Халк маколи бундайларни шундай тарифлаган –экан.

Чунки онангни уйнаши кози булса арзингни кимга айтиш мумкин?

Халк тилида «гудаклар жаллоди аёллар азроили» деб ном чикарган мафияларни «Хивалик Кузбой духтарни» мушгни Хоразмда хеч ким пишт дея олмайди!

Чунки «Кузибой» айтганидек унинг ишонгани , тепарокда ишлайди хохласа улдиради хохласа куйдиради, чунки одамлардан ноконуний тортиб олинган иморатлар, тадбиркорларни йулига пеш куйилган деворлар , кунда норозчилик эвазига кирим булаётган доллорлар , энг керакли темир калконли химоячилари бор

Ха тугри дейди оддий буларни биладиган фукоролар , конун хеч нарса эмас мафияга !

АММО мафияга била туриб йул бериб куйган , давлат амалдорларнинг хам одил суд олдида жавоб беришларни купчилик багри гирёнлар кутаётгани хар кадамда эшитиш мумкин!

Ха олдин барчага хурматли булган Валерий Полвонов хам мафия булиб фукороларни тилида юкоридек тарифланар эди .

Энди булса…………………………

Суд жараёнида Валерий Полвонов мансаб лавозимини суъистеъмол килишда, давлат идоралари ва хусусий корхоналар ходимларидан уюшган жиноий гурух тузиб, унга рахбарлик килганликда, узганинг мулкини талон-торож килиш, бюджет маблагларини узлаштириш ва шу йулда бошка огир ва жуда огир жиноятларни содир этганликда айбланмокда. Колганлар хам шу жиноятлар, уларни яширганликлари ва катта пора олганликлари учун суд килинмокдалар. Айбловга кура, Валерий Полвонов ва у билан судланаётган 14 нафар лавозим эгалари бир неча миллиард сумлик давлат ва узгалар мулкини хусусий корхоналар оркали узлаштириб юборганлиги таъкидланади.

Лекин хар бир нарсани уз интикоси булади албатда.

ХОРАЗМЛИК КАТТА АМАЛДОР КАТТА ЖАЗОГА ЛОЙИК ТОПИЛДИ

Шу йил 2 июлда Хоразм вилоятининг йуллар буйича катта амалдори Валерий Полвонов бошлик 15 кишилик жиноий гурух устидан олиб борилган махкама жараёни нихоят 19 июл куни якун топди. Неча йиллар давомида авж олган, дастидан кон йиглаган халк аллакачон дахлсизлик макомини берган коррупция илдизига яна бир болта урилди.

Валерий Полвонов даврида Хоразмдаги йуллар расво эди. Хатто янги таъмирланган йуллар хам сифатсиз асфальтлангани боис куп утмай ункир-чункир эски йулга айланиб коларди. Эндиликда мазкур жазо вилоят ахолисида йуллар яхшиланиши, йул курилиш ишлари сифатли бажарилишига умид уйготмокда.

Жиноят ишлари буйича Хоразм вилоят суди мажлисида аникланишича, «Хоразмавтойул» йул курилиши худудий шуъба ташкилоти ва магистрал йуллар бошкармаси бошлиги, яъни хам буюртмачи, хам пудратчи ташкилотларнинг ягона рахбари лавозимида ишлаб келган, Хоразм вилоят Халк депутатлари кенгаши депутати булган Валерий Полвонов 2002 йилда 2006 йилгача Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги хузуридаги Республика йул жамгармаси томонидан автомобил йулларини куриш, таъмирлаш, саклаш учун ажратилган давлат бюджети маблагларини узи тузган ва рахбарлик килган уюшган жиноий гурух манфаатларини кузлаб узлаштириш ва растрата йули билан таолн-тарож килган ва шу йулда бошка огир ва жуда огир жиноятларни содир этган.

«Хоразмавтойул» ташкилоти хисоб ракамига утказилиши керак булган маблаглар хусусий фирмалар хисоб ракалмарига утказилган. Валерий Полвонов унга хизмат юзасидан буйсунган жиноий гурух аъзоларини бевосита бошкариб ва назорат килиб, ноконуний маблагларни улар уртасида таксимлаб, уларнинг хавфсизлигини текширув идоралари вакилларига пора бериш оркали таъминлаб келган.

Уюшган гурух хар томонлама пухта уйланган механизм асосида харакатга келтирилган. Аввало Республиканинг пул ажратувчи идораси кулга олинган. Шундан кейин, аъзоларга тегишли хусусий курилиш корхоналарига имтиёзли шароитлар яратиб берилиб, иктисодий ва хужалик муносабатлари куллаб-кувватланган. Бюджет маблаглари сохта хисоб-варакалар воситасида товарсиз муомалалар утказиш оркали талон-тарож килинган.

Сохта далолатномаларга кура утказилган пул эсазига Валерий Полвонов ва кариндошларининг хашаматли уйлари кад кутарган. Режа ва таксимотга киритилмаган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли майдонлар асфальтлаштирилиб, эвазига миллионлаб пуллар олинган ва бошыа узлаштиришлар натижасида миллионлар милярдларга айланган.

Валерий Полвонов Узбекистон Республикаси жиноят кодексининг иктисодий жиноятларга доир 14та моддасига биноан айбдор деб топилиб, Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни кисман кушиш йули билан узил-кесил 3 йилга мансабдорлик ва рахбарлик лавозимларида ишлаш хукукидан махрум килиниб, унга 20 йиллик камок жазоси тайинланди. Тайинланган жазо умумий тартибдаги колонияларда уталади.

Гурух аъзоси Раматжон Саидов 19, Илхом Жуманиёзов 19, Рузибой Султонов 18, Ибрагим Шихов 18, Бахтиёр Рузметов 17, Шараф Полвонов 13, Уринбой Хайитбоев 16, Турсунбой Вахобов 19, Отабек Машарипов 17, Бердиер Бойкунусов 14, Тимур Полвонов 15, Рустам Самандаров 11, Уктам Юсупов 10, Парход Рахимов 10 йилга озодликдан махрум килинди. Амнистия тугрисидаги карорларга биноан бу муддатларнинг туртдан бир кисми кискартирилди.

Шунингдек, Валерий Полвоновдан Жиноят ишлари буйича Хоразм вилоят судининг 2006 йил 22 ноябрдаги хукми билан судланган уч нафар шахс ва уз шериклари билан солидар тартибда маблаглари ноконуний узлаштирилган корхона ва ташкилотлар фойдасига 3 миллиардга якин, давлат фойдасига бир миллиардга якин маблаг ундириш тугрисида хукм чикарилди. У АКШ долларида олган ва берган поралар хам давлат фойдасига хал килинди.

Валерий Полвоновга тегишли юзлаган турдаги 4 килограммга якин тилла танга ва такинчоклар, «Ниссан», «Ниссан Патрул», «Деу Суперсалон», «Леганза», «Ласетти», «Нексия», «МерседесБенц», «Шевроле», «Тойота» ва бошка русумдаги 20та машина, бир нечта мехмонхона биноси ва жихозлари, учта хашаматли уй, битта хаммом ва бошкалар етказилган зарарни коплашга каратилди.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares