МЕН ВАТАННИ ЙИҒЛАЙ-ЙИҒЛАЙ ТАРК ЭТДИМ

kitoblar.gif 

Карима (таҳаллус) “ҳали ўйинқароқ ўн беш ёшида” қочқинликка маҳкум бўлди. Унинг мактаби чала қолди. Дўсту-дугоналари, армонлари қолди Ватанда. Қочқинликда ижод йўлини танлади, хозир шеърлар ва ҳикоялар машқ қилмоқда.

Мактабни ўқимагани панд беради доим, ўзбек адабиёти, ҳусусан шеъриятидан йироқ. Ватандан олиб келган икки – уч шеърий китобини ёстиғи тагига қўйиб ётади.

У шеърларини ҳали пишимаганини билади ва ўзининг асл исмини очиқламоқчи эмас. Очиғи, унинг бу шеърига бироз қалам тегиздим. Умидимки, келажакда у таҳрирга мухтожсиз шеърлар ижод қилади. Унда истедод сездим.

Синглимизнинг ижодига баркамоллик тилайман.

Эгамназар Шайманов.Бирламлик Ҳаракати фаоли

КАРИМА

Яхши қол Она ЮРТ, тарк этдим сени.

Ҳали ўйинқароқ ўн беш ёшима,

Энг катта айрилиқ тушиб бошима…

Мен йиғлабон бичдим сафар тўнини.

Яхши қол Она ЮРТ, тарк этдим сени,

Сени тарк этганим ихтиёрдан бўлак,

Қариндошлар қолди, дўстларим қолди.

Тоғларим гуллари топмайин ҳалак,

Орзуларим қолди. Армон—йўл олди.

Сени тарк этганим ихтиёрдан бўлак.

Не қилай, бир бедин бўлиб юртбоши,

Камбағал ўзбекни эзди, талади.

Кўплар четга кетди, сақлабон бошин.

Қолган бегуноҳни отди, қамади.

Не қилай, бир бедин бўлиб юртбоши,

Ватан! Сени йиғлаб-йиғлаб тарк этдим.

Сархадингда қанча ашким тўкилди.

О, бола орзуим, бари букилди.

Ёш қалбимни армонларга ғарқ этдим,

Ватан! Сени йиғлаб-йиғлаб тарк этдим.

Ватан! Жоним онам! Кутгин қайтарман.

Бедин, имонсизлар енгилар бир кун!

Озодлик одасин бир кун айтарман!

Суюниб айтарман, йиғлаб айтарман,

Ватан! Жоним онам! Кутгин қайтарман!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares