БУХОРОГА САФАР

Акромхўжа Муҳитдинов. “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси бўйича лидери.

                                                                                                                 buhora-yusuf-juma-honadoni.jpg 

“Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар”, – дейди ҳалқимиз. Ўзбек ҳалқининг тарқоқлиги ва осонликча бирлашмаслиги ўз мусибатларини келтириб чиқармоқда. Орган ходимлари бирининг ҳуқуқини топтаган пайтда, бошқалари қараб турмаса, елкадош бўлиб, бир бирини ҳимоя қилсалар ҳукуматчилар бу қадар қутириб кетмаган бўларди. Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева билан Бухоро сафаримизда юқорида айтилган гапларга минг бор ишонч ҳосил қилдим.

Ўзбекнинг ҳақсўз шоири Юсуф Жуманинг тақдирида ҳукумат таъқибу тазйиқларининг меёри йўқ. Айниқса сўнггиси ошиб тушди, шоирнинг ҳақ сўзларига дош беролмаган ҳукуматчилар, энди унинг ногирон ўғли Машрабхондан аламини олди. Машрабхонга ёлғон туҳмат уюштириб қамашди.

Бу ҳабар дунё бўйлаб тарқалганидан буён, бирров Бухорога ўтиб, шоир оиласидан кўнгил сўрагимиз келиб юрарди. Лекин, бу иш осон эмас, — бу ёқда бизни кузатишади, у ёқда шоирни.

11 август куни Тошкентдан тун қаронғусида йўлга чиққан эдик. Юсуф Жума яшайдиган Қоракўл туманининг “Хирс” қишлоғига эртаси куни тонг қоронғусида етиб бордик. Хонадоннинг соҳибу – соҳибалари бизни очиқ юз билан қарши олдилар.

Шоирнинг қишлоқдошлари билан суҳбатлашишни ният қилган эдим, шу истагим йўл чарчоқларидан устун келиб, мезбонлар билан бўлган нонуштадан сўнг кўчага чиқдим.

Кўчадан кўчага ўтиб, дуч келган одам билан саломлашаман. Мақсадимни айтаман. Юсуф Жумага баҳоси, унинг ўғлининг қамалишига муносабатларини сўрайман. Ҳеч ким мендан ҳайиқмайди ва ўз фикрларини айтади. Назаримда, жонкуяр шоиримизнинг халқни ҳақиқатга ундаши, қўрқоқлик нуқсини йўқотиши ҳақдаги даъваткор шеърлари бу ерликларга кор қилгандек эди.

Амин бўлдим – ки, қишлоқдошларининг 7 ёшидан 70 ёшигача бари шоирни ич-ичдан хурмат қилади. Одамларни суҳбатга тортарканман, шоирнинг элга қилган яхшиликлари ҳисобида, унинг ташаббуси билан қазилган олти ярим чақирим канал жуда кўп жойларни обод қилаётгани ҳақдаги гаплари диққатимни жалб қилди. Суриштириб, канал бўйига бордим.

Эл кунига яраётган бу канални томошолаб қайтганимда соат ўн билан ўн бир орасида, шоир ҳам ўз кундалик ишларини битириб олган бўлса керак, деб ўйладим.

Юсуф Жума 1998 йилда 2 гектар майдонда “Олоқули” фермерлар хўжалиги ташкил қилиб рўзғор тебратган. Чорва ва полиз маҳсулотлари ишлаб чиқиб, давлат режаларини мутаасил бажариб келган. 2005 йил 54 гектар камҳосил, шўралаган ва суғориш қийин бўлган далани тендер асосида ютиб олиб, Абдулла Қодирий номли фермер хўжалиги ташкил этган. Ўша йилнинг ўзида фермерлик 40 тонна буғдой ва 120 тонна пахта етиштириб, давлат режасини уддалаган. Шу Шу билан бир вақтда эски фаолияти бўйича гўшт ва полиз, пилла махсулотлари режаси ҳам бажарилган. 2006-2007 йилларда ҳам унинг деҳқончилик фаолиятида юзи ёруғ бўлиб, режалар бажарилган. Правардида шоир деҳқончилик соҳасига ҳам ижодий ёндошиб, сувни тежайдиган янги технология яратган.

Энг муҳими Юсуф Жума оилада бахти бекам — барча болалари мўмин қобил, қўлдан келгунича элу-юртга яхшилик қилишга ҳаракат қиладиган, ва рўзғорларининг ободлиги деҳқончилик туфайли эканлигини ҳис этадиган фарзандлар бўлиб етишди. Фермерликнинг асосий юкини улар кўтараётир.

Лекин, шоирнинг ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиши, тинч ижод билан шуғилланиши ҳукумат ва ҳукуматчиларга сира ёқмайди. Чунки, шоирнинг ҳақчил шеърлари уларнинг оромини бузади, ҳаром луқмаларини халқумга тиқилишига сабаб бўлади. Шу сабаб, Юсуф Жума мудом таъқибда.

Таъқиблар ҳам ҳаминқадар — ҳукуматбоп: 1994 йил фоҳиша аёлни ёллаб, жанжал уюштирилди ва ЎзР ЖК нинг – 104 моддаси билан 2 – йил мажбурий хизматга тортилди.

1999 йил яна шу усул қўлланди. Юсуф Жумага энди бошқа бир фоҳишани рўпара қилишди. Бу ғирромлар мақсадини англаган шоир бошқа жойларда яшириниб юришни лозим кўрди. Бир йил ўтиб қайтган шоирни дарҳол ҳибс этдилар ва Жиноят Кодексининг 105 моддаси қўлланилиб, 3 йил мажбурий хизмат жазоси берилди. Шу билан ҳам тазйиқлар интиҳо топмади.

2000 йил декабрь ойида шоир шеърлари важидан ЖКнинг 159 моддаси қўлланилиб, 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилинсин, деб ҳукм чиқарилди.

Матбуот орқали бизга маълумки, ҳукуматчилар Юсуф Жумага нисбатан, уни жисмонан йўқ пайида жуда кўп уринишлар қилди. Лекин, хушёр шоир яратган кўмагида буларга ҳам чап бериб келди.

Энди эса “тилдор” шоирнинг танобини тортишнинг энг пасткаш усулини ўйлаб топишди. Унинг жигаргўшаси, ўғли Машрабни туҳмат билан банди этдилар. Машраб касалхонада даъволанаётган жойидан ИИБга олиб кетилди. Бу операция шу йилнинг 27 июнида, шоир уйида йўқлигида амалга оширилган эди.

“Оппер” Отабек Бадалов, тезкор қидирув ҳодимлари Абдулатиф Матрасулов, Акмал Муҳаммедов ва бошқа жами беш кишидан иборат “ҳуқуқ тартибор” ҳодимлари Машрабни қамоқхона ертўласида ваҳшиёна қийноқларга солишган.

Режа пухта ўйлаб топилганди. Машрабга ЖК нинг 127 модда 3-кисми, 169-модда 2-кисми “В” – бандини бўйича жиноий иш очилган, 5-6 йил қамаш илинжида ҳаракат қилинаётганди.

Унинг қамалишига қарши муддатсиз пикет уюштириладиган бўлди. Шоирнинг хурмати, унинг ноҳақ ҳибс этилиб, азоб чекаётган Машрабнинг ҳимоясига чиқиш истагидагилар сони кун сайин ошиб борди.

“Бирдамлик” ҳаракати номидан ва Машрабнинг ҳимоясига отланган 700 киши имзолаган хатни ҳукумат вакилларига етказиш менинг зиммамда эди. Бухоро вилояти ҳокимятига бориб, ҳоким муовини Толиб Раҳимовга учрашдим. Бўлажак пикет ҳақдаги ҳабар вилоят ИИ бошқармаси бошлиғини бир оз машғул ғилди чоғи, у ўзларида айб йўқлигини, бу буйруқ тепадан, шахсан И. Каримов томонидан берилаётганини айтиб, ўзи ва ҳамкасбларини оқлаган бўлди.

Ўз исмини айтишни истамаган, лекин ҳодимларининг мурожаатидан англаганимиз Усмон исмли миршаббоши Машрабнинг озод бўлишида ёрдам қилажаги, бунинг учун Елена Урлаева ва менинг Бухородан чиқиб кетишимиз афзаллигини талаб қилди.

Шундан бир кун кейин Елена Урлаева пайтахтга қайтди. Мен ўтказилажак тадбирларни кузатиш мақсадида Қоракўлда қолдим.

Мен ИИБ бошлиғининг Бухородан чиқиб кетиш талабига қарши, то Машраб озодликка чиққунига қадар ҳеч қаерга кетмаслигим ҳақда ёзма тушинтириш киритдим. Бу ерда одамларнинг менга ишончи ошганди, жуда кўпчилик бизнинг “Бирдамлик” ҳаракатига аъзо бўлиш истагини билдиришганди.

Ҳирс қишлоғилик 700 кишининг Машрабнинг ҳимояси учун норозилик номойишига чиқиши муқаррарлиги ҳукуматчиларни саросимага солиб қўйганди. Ва ниҳоят 14 август куни Қоракўл туман Жиноий ишлар суди қарори билан Машраб озодликка чиқарилди. Унинг озодликка чиққанидан аҳли аёли, Жайхун ва Сайхун исмли шириндан шакар фарзандлари, ота-онаси, қавму қариндошлари, қўйинкки бутун ҳамқишлоқлари хурсанд бўлди.

Аммо, ИИБ ҳодимларидан бири унинг бошига қандайдир темир билан урган экан, Машрабжоннинг соғлиги ачинарли даражада эди. Қавму қариндошлар билан маслаҳатлашиб, уни Тошкентга олиб бориб даъволатмоқчи бўлдик. Лекин, худди шундай бўлишини олдиндан пайқаган каби суддан кейин Машрабнинг паспортини беришга масъул миршаблар тутқич бермади. Шу муаммо бўйича туман прокурори Шариф Мухитдиновга мурожаат қилинди. Аммо, у ҳам бир неча кун ғойиб бўлди.

16 – август кунигина паспорт зўрга қайтариб олинди. Машрабни тиббий экспертиза кўригидан ўтказиш учун Бухоро вилояти ИИБ ҳодимлари йўлланма беришдан бош тортишди. 17 август куни Машрабни бир неча яқин кишилари кузатувида Тошкентга олиб келдик. Келибоқ уни 2-ТошМИ травматология бўлимига жойлаштирдик. Аммо, доимо бўлгани каби врачларга хабар қилинган, улар беморни на даволашга, на тиббий кўрикдан ўтказишга рози бўлдилар. Шундан сўнг биз АҚШ элчихонасига мурожаат килдик ва Машрабнинг айбловини рад қилувчи хужжатлар ва видио тасма, фотосуратларни тақдим қилдик.

Машрабжонни даволатиш имкони бўлмади. 22 август куни уни ва қариндошларини Бухорога кузатиб қўдик.

 Тошкент.

Алока учун тел: (8 371) 101-92-18  Уз.МТС

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares