Ёниш

Тўрабек Сано

                                                                                                                 uzbek_daydi_bomj.jpg
Президент Каримов навбатдаги сесияларнинг бирида нутқ сўзламоқда:

–“Эл-юрт учун, ҳалқимиз учун яшашимиз керак. Элим деб, юртим деб ёниб яшамоқ керак!…”

Шу вақт узоқроқда мудраб ўтирган депутатни кўриб қолди ва жаҳли чиқиб бақирди:

–“Ҳей тур ўрнингдан, нега менинг гапларимни тингламаяпсан?”

Депутат шошиб ўрнидан турди ва дудуқланиб жавоб берди:

–“Эши.., эшитаяпман муҳ….муҳтарам Президент”

–“Эшитаётган бўлсанг, ҳозир мен айтган гапларнинг мағзини чақиб берчи, нима дедим.”

–“Бутун мамлакатни ёндириш керак, ўзбекнинг уйини ёнидириш керак дедингиз”

Каримов депутатга мамнун боқди ва секин унинг қулоғига деди:

–“Гапнинг мағзини тўғри чақаркансан-а. Ҳе даюс.”

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares