Пикет 2 Августда ҳам давом этди
Файзулло, Бухоро, “Туронзамин” мухбири
![]()
Бугун 2 август куни ҳам таниқли шоир Юсуф Жума пикетни давом эттирди.
Маълумки, 2007 йил 25 июл куни Коракул туман ИИБ ходимлари Юсуф Жуманинг бир кўзи ожиз угли Машраб Юсуфжон углини камокка олишганди.
Бу зуравонликдан кейин Юсуф Жума “Йуколсин зуровонлик, йуколсин Пагонли террорчилар, Машраб озод килинсин” деган шиорларни кутариб пикетга қилмоқда.
Пикет Коракул ИИБ олдида утмоқда.
Машрабнинг онаси Гулнора Олтиева дейди׃
-Менинг ўғлим Машраб Юсуфжон ўғлига қарши Қоракўл туман ИИБда туҳмат билан жиноий иш очилиб Поликлинкага даволаниш учун борганда ИИБ ходимлари калтаклаб ҳибсга олганлар. Ўғлимга нисбатан бировнинг қўйини ўғирлаган деган баҳона билан 169 модда иккинчи қисми ва 127 модда 3 қисми билан жиноий иш очилган.
Ҳолбуки ўғлим қўйни қарз эвазига олган, буни қўй эгалари ҳам тасдиқлаб гувоҳлик бериб турибди. ИИБ ходимлари даъвогар деб ҳисоблаётган Ризиев Эргаш ва унинг ўғли Ризиев Бургутлар ИИБ ходимлари ўғлим Машрабга қарши туҳматнома ёзишга мажбур қилиш мақсадида таъзиқ ўтказаётганларини, бу таъзиқлар тўхтатилишини талаб қилиб талабнома ёзиб Қоракўл туман Прокурори ва Қоракўл туман ИИБ бошлиғига топширган эдилар.
Бу талабнома ва ўғлимнинг жинояти йўқлигини асословчи бошқа ҳужжатларни жиноят иши папкасидан ИИБ ходимлари ўғирлаганлар. Қарзи эвазига эгаси розилиги билан қўй олган ўғлим Машраб ўғрими, ёки ҳужжатларни ўғирлаётган ИИБ ходимлар ўғрими?!
Ўғлим Машрабнинг битта айби бор холос, у ҳам бўлса Юсуф Жумаевнинг ўғли бўлганлигидир. Турмуш ўртоғим Юсуф Жумаевдан сиёсий ўч олиш мақсадида эса ўғлимни ноқонуний равишда қамоқда ушлаб туришибди.
Мен ўғлим Машраб озод қилинишини ва унга нисбатан ноқонуний жиноят иши очганлар жазоланишини талаб қиламан.
Manba: Turonzamin



