Зулфия
![]()
Президент Каримов Ижтимоий ҳимоялаш йили деб атаган 2007 йилда Ўзбекистонда қандай бу йилнинг қандай ўтаётгани тўғрисида қизиқсак, жуда кўп соҳалардаги аҳволлар ва кўрсатгичлар жуда ёмон аҳволга тушиб қолган десак янглишмаймиз. Масалан 2007 йил ўз номига муносибми? Ўтган йилларнинг ҳам бирнеча номлар билан аталгани ва ўша йилларга этибор қилганимизда ҳам ҳеч қандай ўша аталган соҳада ҳам бироз бўлсада ижобий ўзгаришни сезмаган.
Хар йилни президент шунчаки ўзи истаганича бир нарсадан халқни умидвор бўлиб яшасин деб, халққа унинг кўнглидаги энг истаётган бир навбатдаги чиройли иборани топиб алдаб юбораётганига кўникиб ҳам қолган эди.
Лекин президент атаган иборанинг кейинги йилларига эътибор қилсангиз баъзи соҳалар эмас, деярлик ҳамма соҳаларда ҳам умидларимизнинг йилдан-йил баттар бўлиб аксинча тескариси рўёбга чиқишига нима дейиш мумкин? Фикримизга мисол қлиб масалан Қашқадрё вилояти Шахрисабз шахридаги Кеш қишлоғида маҳалла оқсоқоли Ўктам Хидировнинг хурмача қилиқларини ўз номини ошкор этмаслигимизни сўраган ИИВлиги “Постда” газета мухбирининг ёзишича бу оқсоқол ижтимоий ҳимоялаш йилида кам таъминланган оилалар қолиб кетиб ўз оиласини ижтимоий ҳимояга олган дейди муаллиф. Ўктам Хидиров боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа пулларидан олти ойга бир марта хужжат қилишга тғри келгани учун улардан хар олти ойнинг бир ойилик пулини , демак бир йилда икки марта напфақахўрларнинг хақмни ўзига олиб қолаётганини ёзади.
Албатта бу ерда Шахрисабз шахар ҳокимиятининг ҳам ижтимоий ҳимоя йилига айнан тескари ишлар билан бюджетдан олинадиган маошларга солиқ солиб ноқонуний маошлардан хар ойда бўлмаган нарсаларни баҳона қилиб хар пенсионер ва нафақахўрдан ва яна маош оладиган ўқитувчи, медиклардан ва бюджетдан маош олувчи органда ишловчилардан бошқа ҳаммадан уч-беш минг сўмларни ноқонуний хар ойда ушлаб қолаётганларини ва пенсионерлардан хақидан пиллага пахтага, ғаллага, электр ва газдан қарзларни ёпиш учун деб хар пенсионердан етти минггача сўм ушла қолади лекин прокуратура ва милиция органлари ҳам ўз тегишларини олиб шикоятчиларнинг аризаларига жавоб бермаётгани тўғрисида ёзган.
Қашқадарёдан Инсон Хукуқлар фаоли Ёдгор Турлибековдан сўраганимизда бу фактлар қарийиб юқоридаги кўринишда вилоят марказининг ўзида ҳам бўлаётгани ва вилоятнинг бошқа туманларидан ҳам келаётган шикоятлар жуда кўп эканлигини айтади у.
—- Масалан Қарши давлат педагогика Универстетининг 46 нафар фаррошлари йил бошида интернет орқали уларнинг ойлик маошлари 24 минг сўмдан ижтимоий ҳимоялаш йилида 10 минг сўмга тушиб қолгани тўғрисида танқид қилингач, хозир бу маошларни ректорат зўрға 15 минг сўмгача кўтараолди холос.
Кўрдингизми бошқа йиллардаги 24 минг сўмлик маошлар бу ерда қанча жанжаллардан сўнг 15 минг сўмга кўтарилди холос. Бундай соҳани айнан ижтимоий ҳимоя йилида тескари натижалар билан атрофда кўплаб кузатиш билан камбағаллар ҳаётининг қаёққа қараб кетаётганини кўриш қийин эмас, —- дейди Турлибеков Ёдгор.



