Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ!
Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ……….
Баланд овоз билан азон айтаётган муаззим қироати уйқимни қочирди.
Собир Раҳимов туманидаги Ҳазрати Имом масжитидан келаётган ушбу азон садоси, шу яқин атрофда истиқомат қилаётган барча мусулмон биродарларга бомдод намози ўқиш вақти келганини эслатмоқда.
Худога шукур, юртимиздаги масжит имомларига ҳам овоз чиқариб азон айтиш рухсати берилди. Ўзбекистон Республикаси 1991-йил “мустақиллик”ни қўлга киритган бўлсада, Ўзбек ҳалқи ҳозирга қадар озод эмаслиги барчага кундек равшан.Шу сабабли ҳам жорий йил яьни 2007-йилга қадар масжит имомлари овозини баландлатиб азон айтиш ҳуқуқига эга эмас эди. 2007-йилга келибгина бунга рухсат берилди. Бу яқинлашиб келаётган Президентлик сайлови олдидан амалга оширилаётган,мамлакат бўйлаб давом этаётган қатор «саҳналаштирилган ижро»лардаги бир образ холос. Ўзбекистон Оммавий Ахборот Воситалари кузатар экансиз, Ўзбекистон Республикасида демократия асосода қайта қуриш ва ривожланиш даври давом этаётгани, диний эркинликларга қайта асос солингани, ҳар ким ўзи ҳохлаган динига эьтиқот қилиши, сиғиниши ва намоз ўкиш ҳуқуқига эга эканлиги, бунинг учун Тошкент шаҳрида ва барча вилоятларнинг ҳар бир махалласида масжитлар мавжуд эканлиги, бундан ташқари янги кўринишдаги, чет элдан келган меҳмонларни ҳайратга солувчи масжитлар қад кўтараётгани ҳақидаги янгиликлар бот-бот такрорланаётганига гувох буласиз.
Лекин оддий мусулмонларни чўнтагига наркотик моддалар тиқилаётгани, бегуноҳ одамларни уйларига варақа ташлаб ҳибсга олишаётгани, туҳмат билан қамалган эркакларнинг рафиқалари хам хибсга олинаётгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Тошкент вилоят суди июн ойида, бир хафта вақт давомида.саккиз нафар намозхон мусулмон аёлни жиноят кодексини 159,244 моддалар билан айблаб озодликдан махрум этди. Бу суд маҳкамаларини “Хьюман Райс Вотч” ҳалқоро ташкилоти ходималари Жанна Алексянан, Мира, «Бирдамлик» ҳаракати лидери, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мухиддинов Акромхўжа, шунингдек яна бир неча кузатувчилар гуруҳи кузатиб боришди. Шу ўринда судланган аёлларнинг исму-шарифилар битилган рўйхатини очиқламоқчиман.
1.Тўхтажўжаева Дилноза Авазовна. 1982 йил туғилган, бир нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоги қамоқда. Уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
2. Тсунбоева Шахноза. 1972 йил туғилган. Тўрт нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоги қамоқда.Икки йил шартли жазо белгиланди.
3.Умирова Шохиста. 1974-йил туғилган. Икки нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи қамоқда. Икки йил шартли жазо белгиланди.
4.Ҳалилова Комила Ҳошимовна. 1976-йил туғилган. Икки нафар фарзанди бор. Икки йил шартли жазо белгиланди.
5.Абдураҳмонова Гулчеҳра Тоғаевна. 1969-йил туғилган.Олти нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоги қамоқда. Икки йил шартли жазо белгиланди.
6.Хўжанова Мунира. 1979-йил туғилган. Тўрт нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи қамоқда. Икки йил шартли жазо белгиланди.
7. Нишонбоева Азиза. 1965-йил туғилган. Етти нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи қамоқда. Икки йил шартли жазо белгиланди.
8.Тўхтажўжаева Ҳанифа Эргашевна. 1969-йил туғилган.Бир нафар фарзанди бор.
. Турмуш ўртоғи қамоқда. Икки йил шартли жазо белгиланди.
Юқорида исму-шарифи келтирилган аёлларнинг тумуш ўртоғлари ҳам “Хизбут-Тахрир” аьзоси сифатида айбланиб, жазони ижро этиш муассасаларида сакланмокда. Уларнинг жами 27 нафар балоғат ёшига етмаган фарзандлари бор.Улар қаровсиз қолишди. Уларнинг тақдири нама бўлади? Эртага улар қандай инсон бўлади? Қонхўр режим амалдорларида раҳим-шавқат йўқ. Улар кимдандир шубҳаланса ёки кимнингдир намоз ўқиётганини билса дарҳол 159 билан қамашади, ноинсоний қийноқлар билан хўрлашади. Лекин мен иқрорманки,вақти келиб бу қонхўрлар гуруҳи одил суд олдида жавоб беради. Мен инонаманки, энг юқори курсида ўтирган Додҳо ҳам вақти келиб қилган жиноятлари учун, Ўзбек ҳалқини қасддан қириб юборишни амалга оширгани учун одил суд олдида жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси. Тошкент шаҳри.
“Бирдамлик” ҳаракати лидери, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акти аьзоси Мухиддинов Акромхўжа.
Тел:(8371) 101-92-18



