Нилуфарнинг кўз-ёшлари!

   sattieva-nilufar.jpg   Ўзбекистон Республикаси экс-президенти, “юртбошимиз” Ислом Каримов 2006-йилнинг 7-декабрида келаётган 2007 йилни-“Ижтимоий химоя йили”-деб эълон қилинган эди. Аммо юртимизда ҳали-ҳамон оддий ҳалқ ризқ-рўзи тортиб олинмоқда, ҳалол ишлаб топган нонлари “туя” қилинмоқда. Инсонлар турмушини абгор қилаётган раҳбарлар, лавозимини суистеьмол қилаётган амалдор шахслар ҳали ҳам мавжуд.

     Шу ўринда гапларимни асослаш мақсадида, исбот тариқасида яқиндагина содир бўлган бир воқеани барчага маьлум қилмоқчиман: Жиззах вилояти Пахтакор туманида истиқомат қилувчи Саттиева Нилуфар Ахмедовна 8-март 1977-йилда туғилган. Унинг бошига тушган мусибатларни гувоҳи бўларканман,амалдаги режмни жирканч башараси яна бир бор кўз олдимда гавдаланди. Нилуфар хам барча қатори ўз юртда эркин ва озод униб ўсди. Унинг орзу ниятлари пок, қалби беғубор эди. Қизлик даврида “турмушга чиқиб шу юрт равнақи учун ўғил ва қиз фарзандлар кўриб вояга етказсам, бахтли оналардан бири бўлсам”- деб ширин хаёллар оғушида ўй сурар эди. У ўз орзусига етишди. Аммо 2005 йилдан бошлаб унинг беғубор қалби синди, унинг номуси-иффати барбод қилинди.Унинг таниши Қоржонов Вахоб бу қабихликни амалга оширди. Ха Қоржонов Вахоб! У бир неча ёқилғи қуйиш шахобчалари эгаси, пули кўп бойвачча, ўзини осмонда ҳис қилувчи шахс. Чунки унинг уй-жойи, машинаси, таниш-билиши, юқори лавозимда хизмат қилувчи окахонлари етарли эди. Оилада тарбия кўрмагани учун у ўзнинг аҳмоқона фикрига ишонадиган , хамма нарсани пул билан ўлчовчи, виждонини йуқотган шахс бўлиб вояга етган. Қоржонов Вахобни ахлоқ одобини кўрган ҳар қандай инсон –уни мусулмон инсон фарзанди эканлигига ишонмайди. Қоржонов Вахоб пок виждонли инсон хукуклари химоячиси, 2005 йил Тошкентга келиб “Бирдамлик” харакатига аъзо бўлган Нилуфарни алдаб уйингизга элтиб кўяман деб, зўрлик ишлатиб унинг номусига тегади. Ўша тун, хеч бир кимсасиз, гувохсиз дала майдонида Нилуфарнинг барча орзу ниятлари барбод бўлди, пок қалби синди. Атроф ва бутун дунё унинг кўзига зулматга айланди. Тун зулматини ёриб турувчи порлоқ “Зухро” юлдузига тикилиб нажот йўли ахтаради. Турмуш ўртоғи кўзига энди қандай қарашни билмай, учта норасидани, балоғат ёшига етмаган фарзандларини ўйлаб хаёл сурарди. Хаёлини яна Вахоб бузди.

–“Бу хақида эринга айтсанг оиланг бузилади. ИИБ ходимларига мурожат килсанг шу жарликда ўлигинг қолади” –деб кўркитди. Барча воқеалар шу кундан бошланди. Қоржонов Вахобга бу тус одатий холга айланиб, 2 йил давомида Нилуфарни номусига кўркитиб тегиб юрди. Тоқати тоқ бўлган Нилуфар кунларнинг бирида турмуш ўртогига бўлиб ўтган вокеани айтди. Турмуш ўртоғи буни билгач уни ёнини олиш ўрнига 3 нафар фарзандини тарбиясини ўйламай, эртанги кун ҳақида қайғурмай, Нилуфарни ташлаб кетди. Нилуфар 2005 йил бу хақида Пахтакор тумани ИИБ бўлимига мурожат қилмоқчи бўлди. Бундан хабар топган Қоржонов Вахоб Нилуфарни ўз машинасига мажбуран ўтқазиб яна ўша жарликка олиб борди ва зўрлаб унинг номусига тегди. Ўзининг ҳайвоний ҳирсини қондирган Вахоб шу билан чекланиб қолмасдан Нилуфарни ўз машинасига мажбурлаб ўтқазди. Машинани ўт олдириб, ўзи машинадан тушиб қолди ва машинани жарлик йўналтириб юборди. Бошқарувсиз машина жарликка тушиб, ерга зарб билан урилди. Оллоҳнинг марҳамати ила Нилуфар тирик қолди. Эртаси куни шифохонада хамширалар Нилуфарни рентген нурли асбоблар кўригидан ўказишди ва ўнг қовургаси синганлиги ва мияси чайқалгани айтишди. Лекин Пахтакор тумани ИИБнинг суруштирув бўлими ходимлари Коржонов Вахобни айбсиз деб топди. Нилуфар 2 йил давомида тинимсиз ИИБга мурожат қилиб чарчайди. 2007 йил 5 –июл куни Пахтакор тумани ИИБга борган Нилуфар Ахмедовна чақирув қоғози бўлмагани сабабли бошлиғ хузурига киролмади. Ўша тун соат 23.30да Нилуфар номаълум 2 шахс томонидан пичокланди.Улар шавқатсизларча Нилуфарни қорин қисмига икки марта пичоқ билан зарба беришди. Нилуфар тиббий ёрдам машинасида худуд шифохонасининг реанимация бўлимига олиб келинди ва худуд прокурори Эсергенов Чингиз ёрдамида, етти кун давомида даволанди. Бир ҳафтадан сўнг бошка палатага ўтказилган Нилуфарни пули йўқлиги учун шифокорлар даволамай қўйишди. Чорасиз колган Нилуфар шифохонадан чиқди ва 3 вояга етмаган фарзандларини кўшниларига топшириб, 12 минг сўм қарз олиб Тошкент шахар “Инсон-хукукларини химоя қилиш Альянси”га етиб келди. Бу ерда унга тез ёрдам хизматининг 6 подстанция № 463-машинасида бўлим шифокори Муслимов Нигматни чакиртирдик. Мен Нилуфарни Тошкент шахар Медицина Академияси 3-жаррохлик бўлимига ётқизмоқчи бўлганимда улар “Соғликни Сақлаш Вазирлиги”нинг № 305 сонли карорини рўкач қилишди ва “вилоятдан келганларни олмаймиз”—деб рад жавоби беришди. Мен Бош шифокор муовунни Жганшин Ульсун Рашидович қабулига кириб, ундан рухсат олдим. Эрталаб борган бўлсам-да кеч соат 17.00да зўрға 3-жарроҳлик бўлимига жойлаштиришга мувафақ бўлдим.  У ерга ҳалқаро журналистлардан иборат гуруҳ–Ассошидйтер пресс агентлигидан: мухбир Шамил-Байиш ва Хуснитдин Куйбитдинов етиб келишди. Шунингдек Хамза райони ИИБ ходимлари: тезкор вакил Холмирзаев Илхом ва терговчи капитан Исаков Рустамлар етиб келишди. Бир оз сўнг шаҳар инспекциясидан Шомуродов Алишер ҳам келди ва барча маълумотларни Нилуфарни ўз оғзидан ёзиб олишди.ИИВ навбатчилик қисми навбатчиси Назаровга ҳам хабдор қилинди. Мен малакали шифокорлар Абдиев Шерзод, Доцент Боймаков С.Р врач Арслонов З.М. Профессор Каюмов ва Тохир Атамовичларга мурожат килдим. Ниҳоят 16-июл куни кўплаб кийинчиликлардан сўнг Саттиева Нилуфарни шифохонага еткиздим ва фотоаппаратда жароҳатларини ва ўзини суратга олиб ахборот бериш учун Елена Урлаева жунатдим. Ўзим Нилуфарни соғлигига қараб, 18-июл куни эрталаб етиб бориш шарти билан Нилуфар билан хайрлашиб уйга келдим. 19-июль куни тунги соат 2.00да Нилуфарга телефон қилиб соғлигини сўрадим. У соғлиги яхши эмаслигини, кечаси шифохонадан хайдаб юборишганини айтди.. Нилуфар тун яримида бир амаллаб офисга келибди ва у ерда Урлаева Елена билан колибди. Эрталаб соғлиги ёмонлашгач, яна тез ёрдам оркали ТашМИга олиб боришган аммо қабул килишмаган. Йўлда Неврология болницасига киришган вақтида Саттиева Нилуфар пинҳона равишда ўғирланди. Саттиева Нилуфарни ўғирланишига сабабчи бўлган Қоржонов Вахоб 18-июл куни Тошкентга, шифокорлар олдига келиб врачлар билан гаплашади ва Нилуфарни олиб кетиб даволатишини, ўз никохига олишини айтади. Нилуфар эса бу таклифдан бош тортади. Коржонов Вахоб Нилуфарни яна кўркитиб, “Ўз оёғинг билан мени ёнимга ялиниб борасан ҳали.Ўшанда кўрамиз аҳволингни”—деб бақиради ва ҳақоратлаб чиқиб кетади. Менинг фикримча: Пахтакор тумани Махалла оксоколлари, Хотин-қизлар кўмитаси раиси ва ИИБ ходимларининг маъсулиятсизлиги натижасида Нилуфарни тақдири бу қадар аянчли ҳолга тушди. Коржонов Вахоб пулларни кайси йул билан топаяпти, нима учун уни таноби тортиб куйилмади? Нега хозиргача бу шахсга нисбатан жиноий иш кўзғатилмаган? Нима учун БМТнинг инсон ҳуқуқларини химоя килиш деклороцияси бузилмоқда. Не сабабдан “мустақил”Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 бўлим 13 модда, 5 бўлим 19-20 модда, 7 бўлим 25, 27, 29, 33-35 моддалари бузилмокда. Саволлар бисёр. Жавоб берадиган бирор кимса йўқ!

     Мен Саттиева Нилуфарга сабир тоқат ва уч норасида балоғат ёшига етмаган фарзандларини вояга етказиб уларни роҳатини кўришини тилайман. Биз “Бирдамлик” харакати фаол аъзолари ва Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари бундай адолатсизликка чидамаймиз ва томошабин бўлиб туролмаймиз. Ўзбегим юртида адолат тантана қилиши учун бирлашиб харакат қиламиз. Чет элда юрган, сиз ва биз каби адолат тантанаси учун курашни давом эттираётган миллатдошларимиз жуда кўп. Улар биздан ўз моддий ёрдамларини аямай, она юрт озодлиги йўлида курашиб келмоқда. Мен АҚШда яшаётган Ўзбекистондан бош олиб чиқиб кетишга мажбур бўлган “Бирдамлик” харакати бошкарувчиси Боходир Чориевни амалга ошираётган ишларини алоҳида такидламоқчиман. Ҳурматли ватандошлар озодлик сари интилайлик ва “Бидамлик”да бирлашайлик.

     Илова: Касаллик варақасидан кўчирма № 11018/1147

               Фото сурат

               Паспорт нусхаси  

     Ўзбекистон Республикаси. “Бирдамлик” харакати лидери ,“Инсон-хукукларини химоя килиш” акти аъзоси: Мухитдинов Акромхўжа    

 Тошкент.

Тел: (8371) 101-92-18 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares