Эгамназар Шайманов.
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
Бир чақин чақнади гўёки.
Фалакнинг узилди минг чоки-
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
Юзига жамлабон зўр ҳадик-
Кимгадир келгандек қиёмат,
Кимларга қўш қуёш чиққандек,
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
Қай каснинг юраги бўлди ғаш,
Кимлардир севинчдан тўкди ёш.
Ким қўрқиб қўлига олди тош,
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
Елкани босган тоғ қулади,
Ким чопар: “Энди не бўлади?”
Таваккал, не бўлса бўлади, –
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
Ким учун тикилар экан дор?..
Ким дейди: «Осилмас нобакор,
Осилар-ҳақ сўзни айтган сор!»
Ҳақиқат айтилди— ҳақиқат!
3 феврал 2004.



