Қадрли ватандош! Ватанимиз жонажон Ўзбекистоннинг расман мустақил давлат ҳисобланаётганига ҳам мана 17 йил тўлди. Бу давр ичида эса, ҳатто советлар таркибидан чиққан мустақил давлатларларда ҳам давлат сиёсатининг барча жабҳалари да (давлатчилик сиёсати, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда) кўзга ташланадиган муҳим ижобий ўзгаришлар юз берди. Бироқ бизнинг Ватанимиз Ўзбекистонда эса, ҳукумат нинг фуқарога кўрсатган қора кунларидан, ватандошларимизнинг қақшатқич зулмдан тўкилган аламли аччиқ кўз ёшларидан, қамоқхоналарда азоб таёқлари остида жон узган миллатдошларимизнинг мўрдаларини кўз ёшларимиз билан ювишдан бошқасига гувоҳ бўлолмадик. Айниқса биз, ўзларимизни Ватандаги мустабид ҳукуматга мухолифат ҳисобловчилар, бундай зулмкор ҳукуматга қарши муносиб кураш йўлини топа олмадик ёки уни топишда нўноқлик қилдик.
Ватандаги зулмнинг, ҳақсизликнинг бундай узоқ замон давом эттишида мухоли фатнинг гуноҳлари, яъни мен ва менга ўхшашларнинг гуноҳлари Каримов ва унинг тўдасидаги Ўзбекистон ҳукуматини юритувчилар ҳисобланишмиш золимлардан зар рача кам эмаслигини алоҳида таъкидлашни ўз бурчим деб ҳисоблайман. Аммо бунда кимлар қанча айбу-гуноҳга йўл қўйганлигини анча яхши билсам-да, бу ерда уларнинг исмларини келтириб ўтирмайман. Фақат Ватаннинг, элимизнинг бугунги аянчли ҳолида бизнинг айбимиз (ўзларини мухолифат аъзоси ҳисоблаб юрганларнинг, албат та), иш билмаслигимиз, худбинлигимиз ҳам асосий сабаблардан бири эканлигини ҳеч қурса бугун тан олсак, тавба – тазарру қилиб, ишларимизни янгича бошласак ёмон бўлмаган бўларди деган фикрга қўшиламан.
Қисқаси, қадрли ватандош, бундан аввалроқ ҳам ёзганим каби Ватаннинг аянчли аҳволини ўнглашда ёш авлоднинг билими ва ғайрати, уларнинг ҳаракати ҳал қилувчи рол ўйнашида шубҳа йўқдир.
Ўзбекистондаги золим режимга қарши курашга отланган ёшларнинг чиндан ҳам ҳаракатчан қисми эса, бугун “Бирдамлик” ҳаракатига йиғилган кўринади. Шу сабабли бу ёшларнинг сафини кенгайтиришда, уларнинг ҳаракатлари самаралироқ бўлишида кў макчи бўлиш Ватан учун фойдали ва муҳим бир ишдир.
Шунинг учун мен, бу кундан эътиборан “Бирдамлик” ҳаракати атрофида йиғилган ва бу ҳаракат аъзоларининг сафини кенгайтириб, Ватаннинг ҳақиқий озодлиги ва мустақиллигига эришувчилар қаторида бўлишга қарор қилдим. Бундан буёнги умрим давомида мана шу ёшлар билан ўз билганларим ва тажрибамни шериклашаман ва шулар билан бирга, бир сафда Ватандаги мустабид режимга қарши курашда давом этаман.
Алибой Йўляхшиев
18 июл 2007 йил, чоршанба.



