Эгамназар Шайманов “Бирдамлик” ҳаракати фаоли
Ўзбекларда меёрлар бисёр,
Қиёслар бор анча ғалати.
Замон ўтиб ўзгарар меёр,
Ўзгаради нақл қиймати.
Кўпроқ эса сон жиҳатидан,
Кўрган кўзга хуш келмаган тўп,
Бундай тўпни ёқтирмай, деймиз:
“Қирғизларнинг кучугидай кўп!”
Қадим ўзбек мақолин айтсам,
Қардошим дер, бузулиб таъби:
“Ҳа, қирғизнинг кучигидан-да
Кўп эмасми ўзбек миршаби?!”
Бу ҳақ гапга не қорув қилай?
Тан оламан, бизда миршаб кўп.
Суяк излаб санқиган итдай,
Кўчаларда юради тўп-тўп.
“Халқ тинчлигин ҳимоячиси”
Шу—расмийда касб аталиши.
Халқ корига ярамас улар,
Халқ тинчини бузишдир иши.
Хатто ўзбек Ўзбекистонда
Юролмайди ўзбекдай бўлиб.
Мўмин-қобил юрганни улар
Таламоққа турар шай бўлиб.
Бугун қирғиз кўчасин кезиб
Ҳеч ким гала итни топмайди.
Онда сонда дуч келганинг ит,
Ўтгувчига хуриб, қопмайди.
Қирғиз ити меҳмонни кўрса,
Тез танийда, тез ўрганишар.
Ўзбек миршаб — гар бегонами,
Билиб қолса юммо талашар.
Итлар зоту-зурриётига
Азалдан ҳеч пастилик қилмайди.
Ўз миршабим — не экан қавм
Пул деб — падарини билмайди.
Сесканасан, туйқусдан баъзан,
Йўлингдан бир ит учрагани дам.
Чўчитади сени бундан-да
Рўпарангдаг чиққан миршаб ҳам.
Ит тишламас дема, дейди халқ.
Ит ёнингдан ўтиш мумкин жим.
Ўзбек миршаб индас деса,
Бу гапингга ишонмас ҳеч ким.
Итлар махсус ўргатилади
Наша топмоқ каби юмушга.
Бизда миршаб ўргатилади
Чўнтагингга наша тиқишга.
Итлар махсус ўргатилади,
Ўғирланган молни топишга,
Бизда миршаб ўргатилади,
Жиноятнинг изин ёпишга.
Тағин дерлар, кишини эъзоз
Этсанг, бергил итига суяк.
Бизда сийланмаган миршаблар
Ҳамёнингга суяшар ияк.
Миршаблар ҳам шу халқ фарзанди,
Уларни ҳам туққан бир она.
Не сабабдан у халқни суймас,
Кўкдан тушган каби бегона?…
Эркин юриб қирғиз юртида
Юрагимга тугулар тугун.
Нега юртим кўчаларида
Ўзбек эркин юролмас бугун?
Тан оламан, қардошим нетай,
Тақдирларга чиққан чипқон — бу,
Бир кун келиб ўзгарар бу ҳам,
Бугунчалик миршабистон — бу!
Итлар вафо рамзидир азал,
Миршабларга тенглаб бўлмади.
Ўзбегимнинг миршабин итга
Қиёс этдим, кўнглим тўлмади…



