ЭЙ ХАЛҚ

“Мустабид” тузумдан сен “Озод” бўлиб

Еринга, шеъринга ўзинг “Эгасан”!

Лек, нега, эй менинг Соддадил халқим

Ёлғонлар олдида бўйин эгасан!

Мехнатни қиласан,маошни кўрмай,

Хосилни берасан, нақдин ололмай,

Хақсизлик кўрсанг ҳам, сен кўрмас бўлиб,

токай сен юрасан, бир сўз айтолмай??

“Мардикор бозор” кўрмай,неча асирлаб,

Фарзандин тарбия қиларди қизинг.

Бугун-чи, фарзандин боқиш-чун, ночор,

Муштипар-фариштанг очмоқда “Юзин”!

Беквачча Кунтуғмиш, Алпомиш ўғлинг

“Отсолиб” кетмоқда ўзга юртларга!

Кечаёқ “Нон шахри” бўлган юртингда

Нахот, нон топилмас, шункор-мардингга??

Ажнабий юртларда кекса фахрийлар

Нафақат пулига дунё кезади!

Олтинлар МАКОНи юрт фахрийлари

Ишламаса бўлмаслигин сезади!

Кўзингни оч, эй халқ, хеч БЕФАРҚ, бўлма

Муттаҳам, аблахни ИНСОН санама!

Чин сўз-у, ёлғонни ажрата олгин

Ёлғончини ур, хеч, юз-хотир қилмай!

ЁЛҒОНЧИ хеч эрмас ХУДО БАНДАСИ

Шайтонга қўл берган ўша ЁЛҒОНЧИ!

Яна, Ёлғончининг ТУЯдир нафси,

Нафси учун яшар, ФАҚАТ ЁЛҒОНЧИ!!!

ЯНА, УНГА керак сохта даб-даба,

“Қахрамон” бўлиш-чун МАДДОХЛИК қилгай!

Ва Яна “Халқим” деб Гохо ҳайқирар

Халқдан нола олса, “ЗИМ-ЗИЁ” бўлғай!!!

Билгил Халқим, порахўр ҳам кимлигин,

Порахўр ҳам эмас Худо бандаси!

Порахўр-ки демак, у-дир ХОРАМХЎР

Порахўрнинг еганидир ЎЛАКСА!!

Қўрқоқлару, МАДДОХ, порахўрлик ҳам

Ўзин “ГУЛ” сезувчи нотавонлар ҳам

Қўйнингдаги БИТ-у, КАНАдир, эй халқ

Сенсиз яшолмагай, хеч-бир муттахам!

Сен эса, эй халқим, азим дарёсан,

Бирлашиб сўз айтсанг, ЧИҚОРА”улар”!

“Бирлашган-ўзар”, бирлашсанг агар…

Сен сўз айтмай туриб, муттаҳам ўлар.

Билгин халқим, “Халқ тўфондир, халқ кучдир”

Сен бирлашсанг, юртда ЁЛҒОН бўлмагай!

Бирлашмасанг “Буюк келажак” пучдир

Яна асло, ёлғонлар ҳам ўлмагай!!!

БИЛГИН ЭЙ ХАЛҚ “ДЕМОКРАТИЯ” демак

Бизнинг тилда “Халқ бошқарар” дегани!

“Демократ”га берма текиндан емак

Ишончсизга берма асло егани!!!

“Сайлов”лар вақтида асло адашма

Чертиб, танлаб, ишончлига овоз бер!

Виждонлини танлаб, мансабга сайлаб

Дунё узра эй халқ, кўкрагингни кер!!

Бугун-ла яшовчи, “Букаламунлар”

Билмас-му, эртага қаерда улар???

Бугун-ча “Жуда соз” яшашса бўлди,

Тарих “Бурчаги”да эртага шулар!!!

“Бетимнинг қаттиғи-жоним ҳузури”

Тепса-тебранмаслар шиоридир бу!

Ё раб! бугуннинг ҳам шулар “Кузури”,

Лек халқим, эртан, дўзаҳилар ҳам шу!!

Маллабоев И.

Фарғона ш. “Марғилон” кўчаси 64/ 14

Тел: 222-24-91, 112-49-16

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares