Табиатга боқиб уқасан ланъат,
Шўр босган далалар бемор, инграйди.
Япроқсиз дарахтлар зор-зор, инрайди,
Табиат—айбдорнинг ҳукмига ҳайьат.
Орол—кўзда ашки тўлғин, қарайди,
Шаштсиз ва жонсарак тўлқин, қарайди,
Ҳар ерда майсалар сўлғин қарайди,
«Бизни бу ахволга солган кимлар айт?»
Беморим Оролга қандай қарайман,
Она кўл, дардингга қандай ярайман?
Ўлма Орол, тўлганингни кўрай ман.
Орол, қайт. Орол, қайт. Орол қайт…
Тўрабек Сано
“Бирдамлик” ҳаракати аъзоси ва
“Эрк” партияси ҳайриҳоҳи.