ОКЕАН ОРТИДАН ВАТАНГА KАЙТИБ КЕЛИШ,

Эгамназар Шайманов. Канада. “Бирдамлик” харакати учун:

Ишончли манбадан олинган маълумотга кўра, Андижон воқеаларида иштирок этган ёки уларнинг оиласидан бўлган 17 киши 1-май куни Ўзбекистонни тарк этган. Ўз вилоятига қўшни бўлган Қирғизистон Республикаси чегарасини ҳавфли, деб ҳисоблаган андижонликлар олдин Тошкентга бориб, у ердан Қозоғистонга ўтиб олганлар.

Узликсиз қўрқинч, ўзлари ва болаларининг тақдирларидан ҳавотир, хукуматчиларнинг бетин таъқиби Она-Ватаннинг тарк этилишига бош омилдир.

“Биз аянчли турмушимиздан нолиёлмаймиз ҳам. Атрофимиздаги қусур ҳақда гапиришдан қўрқамиз. Ҳар-бир гапимиздан “хукуматга ҳоинлик” ифодасини тўқиб чиқармасин, дея хавотирда юрамиз. Тўй ё маракаларда Андижон фожеасида қурбон бўлган яқинларимизни эслаб сухбатлашишга қўрқамиз. Назаримизда, гўё орамизда, ҳар бир даврада айғоқчилар бордек, қўрқинчда яшаймиз.”-дейди қочқинликни ихтиёр этган аёллардан бири.

“Америкадан, бошқа ердан қайтиб келганлар, аслида Хукумат қонхўрлигини кечиришди. Лекин, хукумат ҳеч ҳам кечиримли эмас. Қайтганлар сўроқ бермоқда. Қамалганлар ҳам бор. Биз буни аниқ биламиз»-дейди бошқа бир қочқин.

Асосан аёллардан иборат ушбу қочқинлар гуруҳи қўшни давлатдаги Қочқинлар Идорасидан рўйхатдан ўтган ва ушбу ташкилот кўмагида ҳавфсиз жойга жойлаштирилган.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares