Жиззахлик бир аёлнинг ноласи!

Нулифар Саттиеванинг очик аризаси.

Мен, Соттиева Нилуфар 2004 йил ноябр ойидан бошлаб молия булимида ишлайман.

Шартномалар,тулов когозларини фермерларга печатлаб берар эдим. Шу пайтлар Вахоб Коржовов хам мени яхши танир эди.2005 йил январ ойлари кеч уйга кайтаётганимда Коржовов Вахоб уйингизга ташлаб утаман деб йулда машинага миндириб олди ва бошка жойга олиб бориб, мен саволимга жавоб олмасимданок зурлаб номусимга тегди ва менга шантаж кила бошлади.

Бу гаплар тезда таркалиб, эримнинг кулогига хам етиб борди. Канчалик эрим олдида узимнинг оклашимга карамасдан мени уч нафар фарзандларим блан кучага хайдаб юборди.

Мен туман прокуратурасига прокурор С. Курбанбековга ариза билан мурожат килдим, лекин улардан ижобий жавоб олдим уз навбатида, Респулика бош прокурори Р.Кодиров номига ариза билан мурожат килдим, мени аризамни, Республика вилоятга, вилоят туманга жунатиб хеч бир чора курилмади.

Уз даврида, А.Икрамов пахта заводида директорни уринбосари, товоровет булиб ишлаган хозирда, бир кузга куринган фермер булиб олган. Ишларни бу услубда боришига бевосита унинг кули бордир.

Мен туман прокуратурасидан берган аризамни жавоби келавемаганидан сунг, прокуратурага борган эдим, прокурор С.Курбанбеков мени туман ИИБ га жунатди, ИИБ бошлиги Мелибоев, И.Каршибоевга юборди ундан аризамни натижасини сураган эдим, аризангни хам, узингни хам, онангни хам …, сен фохиша, ифлос кимга бориб шикоят килсанг килавер деб милиция ходимлари олдида хакорат килиб жунатиб юборди.

Мен бу хакоротларга чидай олмай 2007 йил 15 январ куни вилоят хокими У.Яманкуловга аризани олиб уч нафар фарзандим билан кетаётганимда, Озод ва Хасан исимли милиция ходимлари мени йулда икки кулимни оркага каериб, уч нафар боламни йиглатиб туман ИИБ мига олиб бориди ва подвалдаги камерага, бири 18 ёш, иккинчиси 8 ёш учунчиси эса 5 ёшлик болаларим билан бирга камадилар.5 ёшлик углим Анварбек, онамга тегманглар деб ёнимни олган эди, Озод исимлик милиция ходими, овозингни учир зумраша деб огзи аралаш боши билан урган эди, углимнинг афти башараси конга буялди.
Шу куни бизларни соат 12 дан то кеч 18 га кадар, на сув, на бирон бир болаларим учун егилик беришмай кийнокда тутишди.

Бу шилар бевоста туман ИИБ ми бошлиги Сойибназар Мелибоевнинг буйруги асосида килинди.

Мен охири, хукук химоячилар сафига аъзо булиш максадида уларнинг излай бошладим, бу ниятимдан хабар топган ИИБ ходимлари менга нисбатан янада кучлирок тазйик утказа бошладилар.

Мен ва мен каби Жиззахлик аёлларга нисбатан булаётган хурлику – хакоратларни эшитишингизни истаб: ХМТ га, ОБСЕ га, ЕИ ва бошка халкаро ташкилотларга мурожат киламан бизни тингланг.

23.04.07 йил.
Тошкент, Узбекистон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares