Ўзбек демократик кучлари намояндаларининг
БАЁНОТИ
25 Март, 2007 йил
Ўзбекистон сайловларга томон яқинлашиб бораётгани ва демократик мухолифатни бирлаштириш зарурати ҳақидаги чақириқларга жавобан қуйидагиларни билдирамиз׃
1. Биз ҳуқуқий-демократик ва дунёвий тузум тарафдори бўлиб келдик, бундан кейин ҳам айни қарашларимизга содиқмиз ва диктатурага қарши кураш усулларимиз, умуман барча ҳаракатларимиз ана шундан келиб чиқади.
2. Биз Ўзбек мухолифати сайловда бир умумий номзод билан қатнашиши керак деб ҳисоблаймиз ва бу йўлда мамлакат ичидаги фаолларни ҳар томонлама дастаклаш ва барча кучни ана шу мақсадга йўналтириш керак, деб биламиз.
3. Демократик интилишларни обрўсизлантириш мақсадида зўравонликка урғу бериш, муқаддас динимиз ва урф-одатларимизни сиёсий мақсадлар йўлида суиистеъмол қилиш каби чиркин ҳаракатларни қоралаб келганмиз ва бундан кейин ҳам қоралаймиз.
4. Умуммухолифатнинг барча демократик намоёндаларини ана шу платформада қўлни қўлга беришга чақирамиз.
Муҳаммад-Бобур Маликов
Жаҳонгир Муҳаммад
Абдураҳим Пўлат
Баҳодир Чориев