9- боб Стратегик даражада фикрлаш билан танишиш


Буюк мақсадлар учун буюк нарсаларга журъат этишимиз керак.
-Карл фон Клаузевитц, “Уруш ҳақида”

Стратегик фикрлашга ўрганишнинг самарали йўли – бу кенг касбий малакани оладиган ҳарбий
таълимдан ўрнак олишдир. Ҳарбий тажриба ноҳарбийларда мавжуд эмас ва нозўравон курашнинг
иштирокчилари стратегик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун вақти ҳам ресурслари ҳам йўқ. Шу
бобнинг мақсади – танланган стратегларнинг фикрлари билан ўқувчини таништириш ва шунинг билан
“катта тасвирларда” фикрлашнитаниқли қилиш. Макиавелли, Клаузевитц, Гандив ва Лиддел Хартнинг
фикрлари танланган, аммо худди шу даражада ёрдам бера оладиган стратегик даражада фикрлаш
қобилияти бор бошқа одамлар ҳам кўп.

Макиавелли

Италияда содир бўлган турли кампания ва исёнлар ҳарбий қобилият эскириб қолганини кўрсатди, бунинг
сабаби урушнинг эски усуллари ишламаган ва ҳеч ким янги усулларни ўйлаб топа олмаган. Яқинда
ҳокимиятни қўлига олган киши фақат янги қоида ва усулларни топиш орқали катта обрўга эга бўлади.
-Макиавелли, “Шаҳзода”
Николо Маккиавелли (1469-1527) Европадаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар пайтида ўсган.
Бартердан пул муносабатларига ўтиш ҳокимиятнинг марказлашишига олиб келган. Монархлар билан
савдогарлар катта бойликка эга бўлишди ва шу бойлик ёлланма ишчиларнинг пайдо бўлишига ва
ишлатилишига йўл қўйган. Шундай қилиб ҳукмдорлар қишлоқ баронларига бошқа боғлиқ бўлмаган чунки
улар экиш ва ҳосил теришдан ташқари бошқа пайтларда бўшайдиган ишчиларнинг хизматларига камроқ
боғлиқ бўлган.

Бундан ташқари бу бойлик нисбатан янги қуролларни, бойлиги камроқ бўлган ҳукмдорларнинг
истеҳкомларини барбод қиладиган замбаракларни сотиб олиш имкониятини яратган.
Ҳокимият учун курашлардаги ўзгаришларнинг орасида Макиавелли ёлланма ишчиларни ишлатиш катта
муаммоларига эътибор берган. Чиндан ҳам ҳукмдорлар рицар ва вассалларга бошқа боғлиқ бўлмаган.
Ёлланма ишчилар ҳукмдорнинг мамлакати ичидаги оппозицияни босишга ишлатилиши мумкин эди ва
қишлоқ хўжаликнинг ишлаб чиқаришига зарар етказмасдан улар узоқ вақтли кампанияларга бориши
мумкин эди. Аммо Макиавелли шунга эътибор берганки, ёлланма ишчиларни ишлатиш фойдаларига
қарамай улар зиён ва хавфни келтириши мумкин эди. Сотиб олинган солдатлар пул учун курашган,
худоси, қироли ё мамлакати учун эмас, ва шундай қилиб умумий бўйсуниш ҳам жангдаги мардлик ҳам
аниқ бўлмаган – ва буларга мажбур қилиш имкони йўқ эди.
Макиавелли яна шуни аниқлаганки, замбаракларни ишлатишни ҳисобга оладиган янги ташкилот ва
тактикалар керак ва қишлоқлардан олинган солдатлар ёлланма солдатларга нисбатан ҳукмдорга
яхшироқ хизмат қилган ва қаттиқроқ курашган. Яна у шуни кўрганки, урушни олиб бориш харажатлари
оғир бўлгани сабабида ҳукмдорни камбағал қилмаслик учун ва халқ ичида кўп нафратни туғдирмаслик
учун уруш «тез ва маҳоратли» ўтказилиши керак.
“Шаҳзода” китобидаги Макиавеллининг душманларни ўлдириш ва қасос амаллари пайдо бўлмаслиги учун
золимона ҳукуматнинг кераклиги ҳақидаги маслаҳати кўп айтилади. Аммо стратегик мутафаккир ҳозирги
очиқ жамият тарафдорларига тааллуқли хулосаларга ҳам келган. Масалан, у ҳукмдор ҳокимиятни аниқ
қўлга олганидан кейин ҳукуматнинг республика шакли энг қулай бўлади деб билган. У шуни ҳам айтиб
ўтганки фуқаро армиясидан ташқари сиёсий кучни тўхтатиш ва мувозанатга келтириш механизмлари
ҳукуматнинг хавфсиз ва узоқ вақт мавжуд бўлишига ёрдам беради.
Макиавелли ўша вақтдаги сиёсат ва ижтимоий ва иқтисодий шароитларнинг ўзаро боғлиқлигини
аниқлаган ва феодал даврнинг институтларини барбод қилган кучларни ишлатиш учун ўзгаришларни
маслаҳат қилган.

У “катта тасвирни” кўра олган ва уни аниқ таърифлаган. У прагматик бўлган. Шу боб бошида ёзилган
унинг фикрлари катта аҳамиятга эга аммо кўпинча эътиборсиз қолади. Биринчи Жахон Урушида
қўмондонлар пулемёт ва оғир ва аниқ артиллерия ривожланишига асосланган стратегия ва
тактикаларни қўллаган. Бўлмаса Ғарбий Фронтдаги кичик фойда учун оғир зиёнлар келтирилишини
қандай қилиб тушунса бўлади? Бу цитата яна шуни айтадики, агар бир амал ишламаса, яна кўпроқ куч
билан шу амални қилиш фойдасиз бўлади.
Макиавелли пайтида артиллерия урушнинг турини ўзгартиргандай, технология бизга нозўравон
курашни олиб бориш йўлини ўзгартиришга имконият берган. Компьютерлар, интернет, уяли ва йўлдош
телефонлар, шифрлайдиган дастурлар, телевидение ва радио ҳозирги пайтда нозўравон курашнинг
асосий қуроллари бўлган.
Стратегик нозўравон курашни олиб боришга тайёрланганда сиёсат, жамият ва иқтисоднинг ўзаро
боғлиқлигини тушуниш жуда муҳим. Бугун биз нафақат мамлакат ичида, балким ташқи кучларни ҳам
кўришимиз лозим, чунки глобализация жанг майдонини Макиавелли тасаввур ҳам қила олмайдиган
даражада кенгайтириш имкониятини яратган.
Стратегик нозўравон кураш – бу халққа ўзини озод қилиш имкониятини берадиган усулда олиб
борилган тўқнашув. Улар Макиавелли таклиф қилган урушни олиб бориш концепциясидаги “фуқаролар
армияси”ни ташкил қилади. Одамлар ўз демократияси учун курашда иштирок этмаса эркинликларини
ҳимоя қилиш учун хавфларга бардош бера олмайди. Нозўравон курашни олиб бориш жараёни – бу
одамлар учун ўзини демократиялаштириш жараёнидир. Улар оммавий етакчилар, гуруҳлар орасида
ҳамкорлик ва мақсадларни кераклигини тажрибасида тушуниб олади.
Нозўравон курашда Макиавеллининг уруш “тез ва маҳоратли” бўлиши кераклиги ҳақидаги фикри
доимо тўғри чиқмайди, аммо бу принцип фойдали бўлиб қолади. Тезлик ва жасорат учун биринчи ўринда
фурсат муҳим бўлади. Албатта нозўравон курашнинг стратеги шуни доимо эслаш керакки, ресурслар ва
одамларнинг чидамлиги чекланган ва стратегия аҳолини бирлаштириши, душманнинг таянч устунларига
ҳужум қилиши керак ва мантиқий вақт ичида ғалаба қозониши керак.

Идеал ҳолда нозўравон блитцкриг душманнинг таянч устунлари тез ҳолда барбод бўлиб режимни
ҳукмронлик қилиш воситасисиз қолдириш билан ўтади. Аммо нозўравон ҳаракатда бошланиш пайтида
бундай кампанияларни олиб ўтказиш учун мувофиқлаштириш ва режалаштириш қобилияти, тартиб ва
ресурслар мавжуд бўлмайди.

Клаузевитц

Отто фон Клаузевиц, Пруссия Армияси офицерининг ўғли, 1780 йилда туғилган. Ўзининг ҳарбий йўлининг
бошида унинг дўсти ва устози генерал Герхард фон Шарнхост бўлган. Шу киши унинг қобилиятини кўрган
ва Клаузевиц учун ҳар хил топшириқларни олиб берган, ва бу вазифалар унга уруш назария ва
амалиётининг устаси бўлиб етилишига имкон берган. 1818 у генерал-майор унвонини олган ва 1831
йилда қазо қилганича Пруссия Уруш Мактабининг раҳбари бўлган. Бу пайтда у “Уруш ҳақида” (Vom
Kriege) китобини ёзган. Бу китоб урушни олиб бориш учун бажариладиган амалларнинг рўйхати
сифатида режалаштирилмаган эди. У урушни фалсафий жиҳатдан баҳолаш учун ёзилган эди.
Клаузевитц Франция инқилоби ва унинг вориси Наполеон урушни олиб бориш усулини чуқур
ўзгартирганини тушунган. Кичик армияларнинг манёвр қилишидан, уруш аниқ ғалабани қидираётган ва
иккала томонда ҳам катта зиёнларга рози бўлган оммавий армияларнинг курашишига айланган. (Уруш –
бу ҳаддан ошган зўравонлик акти). Урушни олиб бориш қўлланмаси ўрнига Клаузевиц уруш ҳақида
қандай фикр юритишни кўрсатган. У бош стратегия (бу дипломатик, иқтисодий ва сиёсий бошқаришни ўз
ичига олади) оқибатда сиёсий етакчиларнинг масъулияти остида бўлишини айтиб ўтган. Ҳозирги вақтда
ҳарбий стратегия тузганда сиёсий мақсад ва устунликлар эришилишини таъминлаш учун кўпинча
қўмондонларнинг амалиёти чекланади. Бу чеклашлар ресурсларни жойлаштириш, амаллар
бажарилишини белгилаш, жанг қоидаларини чиқариш ва мақсадларни белгилаш тадбирлари орқали
амалга оширилади.

Клаузевиц ва Макиавелли урушнинг табиатида ва амалга оширилишида ўзгаришларни инобатга
олганидек, нозўравон ҳаракатнинг стратеглари ҳам нозўравон тўқнашувнинг олиб борилишига таъсир
қиладиган катта ўзгаришларни тушуниш ва эътиборга олиш керак. Балким стратегик тўқнашувга таъсир
қиладиган энг муҳим омил – бу фан ва технологияларнинг юксалиши. Масалан, одамларнинг,
нарсаларнинг, ахборотнинг, ва энг муҳими ғояларнинг ҳаракат қилиш тезлиги
фан ва технология юксалишининг бевосита натижасидир.
Ҳукуматлар марказлашгани билан чеклайдиган қонунлар, кучайтирилган кузатишлар ва
самаралироқ полиция кучлари орқали халқ устидан назоратни кучайтириши мумкин. Бошқа томондан эса
биз нодавлат ташкилотлар ва муассасалар ва хорижий ҳукуматлар ва кўп миллатли корпорациялар
орқали амалга ошаётган ҳукуматларга бўлган тазйиқларнинг ўсишини ва самарасини кўрдик. Шу
ташкилотлардан баъзилари ўзларининг баъзан жуда чекланган манфаатларини кўзлаб асосан
ҳукуматларга тазйиқ қилиш учун мавжуд бўлади.
Стратегик нозўравон курашда, худди қуролланган тўқнашувга ўхшаб «жанг майдони” кенгайтирилган
ва бошқа мамлакатларни ҳам ўз ичига олади. Битта мамлакатда жойлашган авторитар режимнинг
ҳокимият манбаси штаби-квартираси ва асосий акционерлари бошқа мамлакатда жойлашган кўп
миллатли корпорация бўлиши мумкин. Бу ҳолда ҳокимият манбасига ҳужум қилиш акционерлар
йиғилишларида, суд хоналарида, муҳаррир варақаларида, университет территориясида ёки бойкот ё
кўчадаги норозиликлар орқали амал кўрсатиши мумкин. Давлат чегарасининг ташқарисида ҳам
шерикларни топиш мумкин. Масалан, Бирлашган Миллатлар ташкилотлари, Халқаро Амнистия,
Чегарасиз Шифокорлар, Чегарасиз Журналистлар ва Миллий Демократия Ҳиссалари демократик
ҳаракат учун мумкин бўлган шерик ва дўстларнинг бир нечаси.
“Уруш ҳақида” китоби урушнинг фалсафий баҳоланишини кўрсатиши билан Клаузевицнинг уруш
ҳақидаги фикрлари зўравонликсиз курашнинг иштирокчилари учун қизиқарли ва муҳим бўлиши керак.

Сиёсий ният мақсаддир, уруш шунга эришиш воситасидир ва мақсадсиз воситалар тўғрисида ҳеч қачон
ўйлаб бўлмайди.
Нозўравон курашнинг мақсадлари умуман олганда эркинлик ва демократияни, инсон ҳуқуқларини
ҳурмат қилишни ва қонун устунлигини ўз ичига олади; шундай қилиб воситалар ва мақсадлар нафақат
бир бирига тўғри келади, балким бир-бирини кучайтиради ҳам. Аҳолининг кўнглига қўрқишни сингдириш
учун ишлатиладиган терроризм демократияга эришиш учун тўғри восита бўлмайди, чунки у фуқаролар
жамияти учун демократия ёки ижобий қадриятларни келтирмайди. Режимга қарши оппозиция
кучларининг классик уруши ҳаракатида золимнинг курашчиларга нисбатан қаттиқ устунлиги бўлади ва бу
ҳаракат катта иқтисодий харажатлар билан бирга ҳарбий ва ноҳарбий кучларда катта талафотларнинг
ҳисобига энг яхши оқибатда дуранг ҳолатига олиб келиши мумкин. Партизанлик урушлар деярли доимо
уруш олиб бораётган томонлар туфайли аҳолининг қаттиқ азобланишига олиб келади. Золим ноҳарбий
аҳолини душманнинг тарафдори деб билади ва озуқа ва бошқа таъминотини қўлига олади, ғаллани йўқ
қилади, ноҳарбийларни яхши ҳимоя қилинадиган жойларга кўчтиради, аҳолини сўроқ қилиш
тадбирларини ўтказади ва тўқнашувдан олдин мавжуд бўлган ҳуқуқ ва ҳимояларни йўқ қиладиган миллий
фавқулодда вазиятни эълон қилади. Партизанлар эса ноҳарбий аҳолини ўз маблағ, озуқа, янги аъзо ва
разведкасининг манбаси деб кўради. Партизанларга ёрдам бермайдиган одамларга нима бўлишини
кўрсатиш учун кўпинча ҳукумат агентлари бўлишида шубхаланган шахслар шафқатсиз жазоланади. Азоб
чекаётган аҳоли учун иккала томоннинг фарқи йўқ – иккаласи ҳам улар учун шафқатсиз босқинчи
золимлардир.

Тактика қуролли кучларни жангда ишлатиш назариясини ташкил қилади; стратегия уруш мақсадлари учун
жангни ишлатиш назариясини шакллантиради.
Бу фикр курашнинг тезлиги кўтарилганда эсдан чиқарилиши мумкин ва тактикавий қарорлар
танланган стратегияга асосланмасдан қилиниши мумкин.

Стратегия қандай жангларни олиб бориш кераклигини аниқлайди. Нозўравон стратегияни амалга ошган
нозўравон ҳаракатларнинг натижаси деб биладиган фикр стратегик фикрлашга эътиборсизликни акс
эттиради. Нозўравон кураш учун ресурслар кам. Стратегик мақсадсиз уларни ишлатиш – бу фойдасиз
хавф остида бўлиш.

Стратегия эса жангсиз йўқдир, чунки жанг у учун ишлатиладиган хомашёдир у ишлатадиган воситадир.
Энг яхши нозўравон стратегия уни бажариш учун қилинадиган амаллар ва кампанияларсиз
«йўқдир”. Стратегия учун хомашё жанг бўлса нозўравон жанг учун эса хомашё –бу ташкил қилинган,
тайёрланган ва оқилона бошқарилган одамлардир. Мақсадларга ва мавжуд қобилиятларга қараб
ташкилотлар душманга қарши норозиликлар, бўйсунмаслик амаллари ва аралашишлар билан курашиш
қобилиятига эга бўлиши керак. Белгиланган мақсадларга эришиш учун керак бўлган қобилиятларда
етишмовчилик бўлса муваффақиятли тадбирларни ўтказиш қобилиятини кучайтириш учун машқлар
ўтказилиши керак. Зулмни йўқ қилиш учун амал кўрсатиш керак.

Уруш – бу душманни бизнинг истагимизни қилдириш учун куч ишлатиш амалидир.
Бомба, артиллерия, танклар ва пехота тўғри ишлатилганда муваффақиятли бўлишига ўхшаб
нозўравон кураш усуллари ҳам душманни “истагимизни» бажаришга мажбур қилиши мумкин. Яхши
тайёрланган стратегия ёрдам режалар ва аҳоли ичидан яхши тайёрланган етакчилар билан бирга
режимнинг доимий мавжудлиги учун керак бўлган ҳокимият манбаларини йўқ қиладиган қудратли кучни
ташкил қилади. Баъзан нозўравон ҳаракатлар курашнинг мақсади қилиб душман билан музокара
қилишни истайди. Бу бир неча сабаблар туфайли стратегик хато бўлиши мумкин, буларнинг ичига
музокара натижада ғалабага келтирмаслиги факти ҳам киради. Музокаралар “мақсад” деб эмас восита
деб “кўрилиши” керак.

Одамлар музокараларни қувватлаш учун ҳужум амалларини тўхтатишга ундалса нозўравон ҳаракат
фурсатни қўлдан бой беради. Музокараларни талаб қилган томон кўпинча курашни давом эттиришга
кучи йўқ ёки хоҳламайдиган деб ҳис этилади ва шундай қилиб истакини бажартиришга қобилияти йўқ деб
ҳисобланади. Шунинг учун музокаралар стратегиянинг ўртанча мақсади бўлиб ҳисобланса, учинчи томон
музокараларга чақириши тўғри бўлади. Музокаралар орқали ҳал қилишдан олдин нозўравон ҳаракат
етакчиларида музокара столида келишган талабларга рози бўлишга мажбур қилиш қобилияти бор
бўлиши керак. Йўқ бўлса курашни давом эттириш орқали олиши мумкин фойдаларни музокараларда
йўлдан бой бериши мумкин. Нозўравон кучлар режимни музокара қилишга ва битимнинг шартларини
бажаришга мажбур қилиш учун етарли кучи бор бўлса, унда режим заифлашган ҳисобланади.

Душманга талабларинг қанча кичик бўлса, шунча кам ундан рад этишни кутасан; у қанча кам кучланса,
шунча кам ўзинг қилишинг керак бўлади. Бунинг устига сиёсий мақсадинг қанча кичик бўлса, сен унга
берадиган аҳамият шунча кам бўлади ва керак бўлганда уни рад қилишни истамаслик сенда шунча кам
бўлади.
Олдинги бобларда айтилгандек сиёсий ислоҳотлар учун олиб борилаётган нозўравон курашнинг
бошланғич босқичларида мажбур қилина олмайдиган ва музокара қилина олмайдиган талабларни
ҳукуматга қўйиш нозўравон кураш гуруҳи учун ақлсиз бўлади. Ҳар бир душманга қўйиладиган талаблар
шу ўзгаришни мажбур қилишга қобилиятига тўғри келиш керак. Катта талабларни бажартираман деб
хато қилишнинг ўрнига муваффақият эҳтимоллиги баландроқ бўлган кичикроқ масалаларни танлаш
стратегияси қулайроқ бўлади. Бунинг устига хавфи кичик бўлган носиёсий масалалар бехатар бўлиб
туюлади ва оқибатда таъқибларга келтирмайди. Тўртинчи бобдаги таърифланган аккомодация
механизми шундай вазиятларда ишлатилиши мумкин. Бундай масалалар мумкин бўлган музокараларда
“кузир карта” бўлишига номзод бўлиши мумкин агар шу музокаралардаги битим ҳаракатга қаттиқ зарба
бермаса.

Ҳужум амалларини режалаштиришда муҳим нарса – бу душман билан унга қулай шароитларда
керак бўлмаган тўқнашувларнинг олдини олиш учун ғалабани қачон эълон қилишни билишдир. Бирон
амалнинг мақсадлари эришилган бўлса янги мақсадларни қўйишдан олдин мумкин хавф-хатарлар
тўғрисида батафсил ўйлаш керак. Шу ғалабани қачон эълон қилиш тўғрисидаги асосий принципга
тегишли айтилиши мумкинки, 1989 йилда Тяньанмин майдонида студентлар ғалабани эълон қилиб
армиянинг танклари ва пехотасининг ҳужумидан олдин тарқалиб кетиши керак эди. Қисман аммо катта
ғалабани эълон қилишнинг ўрнига ҳаракат мағлубиятга учради ва олдинги ҳафталарда йиққан
фойдаларни йўқотди.

Ганди

Ҳеч қандай стратегик нозўравон тўқнашув тўғрисидаги баҳслашув, йигирманчи аср бошидаги Ҳиндистон
мустақиллик ҳаракатини етакчилигининг самарасини эътиборсиз қолдирмайди. Мохандас К. Ганди (1869-
1948) Ҳиндистонда туғилган ва юрист мутахассислигига ўрганган. 1893 йилда у Жанубий Африкага
жўнаган ва у ерда дискриминацияга қарши намойишларла иштирок этган. 1915 йилда у Ҳиндистонга
қайтиб келган ва миллатчиларнинг мустақиллик учун курашига қўшилган.
Ганди етакчининг энг асосий хусусиятларидан бирини намойиш этган – мусибатларга қарамай
ишончли стратегияга содиқлигини. Агар стратегия батафсил вазият таҳлили ва кучларнинг ўзаро
нисбатида асосланган бўлса етакчи тактикасини ўзгартириш мумкин аммо у жанг чалкашлигида
стратегияга содиқлигини ҳеч қачон ўзгартирмаслиги керак. Ганди шу етакчиликнинг ўзига хос талабини
бажарган. Сиёсий ҳокимият тўғрисида у ўз фикрларини ривожлантирган. Шу фикрларнинг тўғрилигига у
ишонган ва ярим аср давомида уларга содиқ бўлиб қолган. Шу ҳақиқатдан у ҳар тарафлама дастурнинг
концепцияси ва хомқолипини яратган, ва шу дастур Британиянинг Ҳиндистонда ҳукмронлик қилиш
қобилиятини ва истагини барбод қилган.
Ганди ҳукмдорлар халқнинг ёрдами ва ҳамкорлигисиз кучсиз бўлиши тўғрисидаги хулосага келган
биринчи ёки ягона одам эмас. Джин Шарп “Нозўравон ҳаракат сиёсати” китобида 1500 йилларда
франзуз файласуф Этьен де ла Ботини

келтиради. 18 ёшида Боти ёзади:
“… агар уларга (золимларга) ҳеч нарса берилмаса, уларга курашсиз ва зарбасиз бўйсунмаса, улар
ялонғоч ва тугатилмаган қолади, худди илдиз ерсиз бўлса шохлари қуриб ўлганидай.”
1908 йилда Лев Толстой Британия империализми ва иҳтиёрий қулчилик парадоксини таърифлаган.
Ҳиндисонлаги специфик муаммо ҳақида Толстой “Ҳиндуга ҳат»ида қуйидагича ёзган.:
“Савдо корхонаси икки юз миллион нафар одамлари бор миллатни қул қилган. Хурофотдан озод одамга
буни айтса у бу сўзларнинг маъносини тушуна олмайди. Ўттиз минг киши икки юз миллион кишини забт
этган дегани нимаси? Бу сонлар ҳиндларни инглизлар эмас ҳиндлар ўз ўзларини қул қилганини англатади”
Ганди 1920 йилда худди шу фикрни айтган: “Ҳеч бир ҳукумат – Ҳиндистон ҳукумати ҳам халқ унга хизмат
қилмасдан яшай олмайди.”
Ганди Ҳиндистоннинг Британия ҳукмронлигига бўйсунишининг сабаби тарихий ва маданий
таъсирларда бўлишига ишонган. Британия ҳукмронлигига бўйсунишнинг оқибатларига бардош бериш
учун Ганди «конструктив дастурни” ишлаб чиққан ва шу дастур муваффақиятли ишлатилганда
бўйсунадиган шахсни ўзини ва коллективни ҳурмат қиладиган шахсга айлантиради ва Ҳиндистон
халқининг босиб олган ҳукмдорларга бўйсунмасликни ва беҳамкорликни намойиш қилишга қобилиятини
ва истагини кучайтиради. Шу дастурнинг бешта мақсади қуйидаги бўлган:
• Ҳинд одамларга ўзини ҳурмат қилиш ва қадр-қимматини билишга ўргатиш;

• Британия муассасаларига таянишни камайтириш

• Мустақиллик учун фаол курашни олиб бориш

• Ўша “одамларга” (Британияликлар ва улрага ёрдам берадиган ҳиндлар) «сиёсатни» билдирмаслик

• Ҳиндларнинг индивидуал ва коллектив аҳлоқий қиёфасини кўтариб аҳлоқий даражани кўтариб
ушлаб туриш

Дастурнинг ҳар бир қисми ёки мақсади индивидуал ҳолда эришилиши мумкин ва коллектив даражада
бутун ҳамкорликни рад қилиш интилишида аксини топади. Ҳиндистоннинг ҳамма табақаларининг
иштироки жуда муҳим ҳисобланган. Фуқаролар ҳар бир қисмда муваффақиятли бўлса уларнинг ўзига
ишончи ўсади ва улар мақсадни ва ҳаракатдаги ўзларининг ролини тушунишади.
Нозўравон курашни олиб бориш механизми сифатида Ганди Сатьяграхани (“Ҳақиқатнинг кучи»)
кўзлаган, бу ахимса концепциясини, яъни ҳеч бир жонзодга зиён келтирмаслик ғоясини ўз ичига
оладиган адолатсиз қонунларга қарши фуқаролик бўйсунмасликнинг туридир.
Гандининг Сатьяграхаси Ҳақиқатга тўғри садоқат маъносини билдирган. У нозўравон ҳаракат орқали
адолатли мақсадда қатъийликни билдирган. Бу пассив қаршиликни билдирмаган. Аксинча, у ҳаракатда
асосланган эди. У беҳамкорлик ва бўйсунмаслик коллектив амаллари орқали ҳокимият манбаларини
олиб ташлаш Билан золимга ҳужум қилган. Шу билан бирга Сатьяграха золимнинг нуқтаи назарини
ўзгартириб халққа қилинаётган адолатсизликларни кўришига интилган. Идеал ҳолда нозўравон шахси
принцип қилиб қабул қилган одамларгина Сатьяграхани қўллашга ҳақи бор, аммо Ганди оламнинг
баркамол эмаслигини тушуниб нозўравон курашда бунга ишонмаганларни ҳам нозўравон курашга қабул
қилган эди. Ганди яна шуни ҳам билганки, олдиндан зўравонликни ишлатган одамлар нозўравон
курашнинг талабларига тез равишда ўрганар эди. Шунинг учун Сатьяграха ҳам Миллий Конгресснинг
сиёсати ҳам ҳаракат ичидаги кўпларнинг шахсий принципи бўлган эди.

Сэр Бэйзил Лиддел Харт

Сэр Бэйзил Лиддел Харт (1895-1979) Британия Армияси офицери бўлиб Биринчи Жаҳон Урушида жанг
Билан танишган. Соғлиқ сабабидан истеъфога чиқишидан кейин у бир неча Британия етакчи
газеталарида ҳарбий мухбир бўлиб қолган эди ва кенг ҳарбий масалаларда мақолалар ёзган эди. Унинг
стратегияга қарашида қизиқарли жойи – бу чекланган нишон принципи ёки “билвосита ёндашув”.
Душманнинг энг қаттиқ жойларига ҳужум қилишдан кўра Харт ўртача мақсадларни нишонга олишга
чорлаган, шундай қилиб душман қаттиқ жойларидан тортилади
ва ўз мақсадларини эришишидан
чалғитилади. У қуйидагича аниқлаган:
Чекланган нишонларнинг стратегиясини қўллаш учун энг оддий сабаб – бу кучлар нисбатида
ўзгаришларнинг кутилишидир ва ўзгариш кўпинча душман кучларини қуритиб олиш ва уни зарба
беришдан кўра санчишлар билан заифлаштириш орқали эришилади. Бундай стратегиянинг муҳим шарти
– бу душманнинг кучларини камайтириш йўлларини очиш ўз кучингизни камайтирмаслиги керак ва шундай
қилиб сиз душманнинг кучини кенг тарқатасиз ва унинг ахлоқий ва жисмоний энергиясини камайтирасиз.
Лиддел Хартнинг фикрлари яхши жойлашиб олган авторитар режимга қарши стратегик нозўравон
ҳаракатда ҳам ишлатилиши мумкин. Айниқса оппозиция ҳаракатининг бошланғич босқичларида
авторитар режимга қарши тез ва ишончли хавфни туғдириш учун керакли ресурслар ва коллектив
қобилиятлар ҳали йўқ бўлганда. Лиддел Харт «куч нисбатида ўзгаришларни кутиш” деган сўзларни
ишлатганида шу ўзгаришни яқинлаштириш таклифлари билан чиққан эди. Шунга ўхшаб, нозўравон
ҳаракатлар учун “кутиш” пассив бўлиш маъносини билдирмайди; бунинг маъноси шундаки, душманни
заифлаштирадиган ва шундай қилиб куч нисбатида нозўравон ҳаракат фойдасига ўзгаришларни
киритадиган амаллар бажарилиши керак.

Душманнинг энг кучли жойларида бевосита тўқнашувни рад қиладиган ўртанча мақсадларни танлаганда
билвосита ҳужумлар душманни кучли жойлардан тортиб олади ва ўз мақсадларига эришишидан
чалғитилади.

Ҳулоса

Шу бобда тўрт нафар стратегларнинг танланган фикрлари текширилган ва уларнинг фикрлашига таъсир
қилган омиллар ва уларда мақсадлар доимо кўз олдида туриши намойиш этилган. Шу фикрларнинг
замонавий нозўравон тўқнашувда қўлланилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган. Ҳар холда
стратегларда нафақат дарахтларни, ўрмонни ҳам кўриш қобилияти бўлиши керак.


Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares