10 ноябр, 2006 йил Баёноти

Фаолиятимни давом эттираман.
9 октябрь 2006 йил, мен Чориев Баходир Миззури штатини Сент Луиз шахрида жойлашган Халқаро Иниститутда мухим бир учрашувга борган эдим. Учрашув хақида электрон почтада ёзишма орқали келишиб олган едик. Учрашув мувофақиятли ўтди. Учрашув кундузи соат 3 -00 да тугади. Учрашувдан чиқиб мен Иниститутдан ўзоқ бўлмаган жойда машинамга қараб юрдим. Аммо тўсатдан учта шахси ноьмалўм бўлган кишилар менга ташланиб, ўриб, тепиб кетдилар. Ёрдамга одамлар югурушгач бу кимсалар қочиб қолишдилар. Полиция етиб келди ва дархол бу шахси ноъмалум кишиларни изина тушишди. Менга тан жарохати етқизилганлиги ва иккита олдинги тишларим синганлиги учун касалхонага бордим, Бу хақда Barnes-Jewish Hospital касалхонасини MR# 2973803 хисоботи мавжуд.
Сент Луиз шахар полиция махкамасини 13 октябрь 2006 йилдаги СN 06-083578 Хисоботига кўра шахси номаълум бўлган уч шахс менга хужум қилганлиги, тан жарохати етқазилганлиги, ва хужум қилган кишиларни шахси ноъмалумлигича қолганлиги хақида ёзилган.

Мана орадан роппа роса бир ой ўтди. Хозирги кунгача бу уч кишини шахси ноъмалумлигича қоляпти.

Охирги вақтларда Ўзбекстонда олиб бораётган Бирдамлик Харакатининг фаолияти Миллий
Хафвсизлик Хизматини (МХХ) бефарқ қолдирмаяпти . 21 май 2004 йил Тошкент шахрида менга номаълум шахсларни хужум қилиб ўғирлаб кетишиб, чала жон қилиб кимсасиз жойда ташлаб кетишлари , 1 июнь 2004 йил 9 яшар ўғлим Давронбекни ўғирлаб кетишларида МХХни аниқ алоқаси бор эди.

Шу сабабли менга хужум қилинишида МХХни алоқаси бўлиши мумкин деган фикрим бор.

Келажакда менга ва Бирдамлик Харакатини фаолларига бўладиган хар қандай тазйиқларга қарамасдан, биз олдимизга қуйган олий мақсад, Ўзбекстондаги президент Каримов бошчилигидаги диктатор, яккахоким тузумга қарши курашни, тинч йуллар, нозўравон харакатлар билан давом эттирамиз.

Бирдамлик Харакатининг етакчиси,
Баходир Чориев
10 ноябр 2006 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares