23 Август, 2006; Бирдамлик Харакати Баёноти

Яқинда Исёнкор WWW.isyonkor.ucoz.uz ва Озод Ўзбекистон WWW.afreeuzb.com мустақил сайтларда “Жиноятчи ҳукуматга қарши қурол билан курашиш керак» деган ном билан Каримов режимига қарши мустақил мухолифатчи Ҳазратқул Худойбердини мақоласи чиқди. Мақолада асосан Бирликчи Пулат Охуновни мақоласига нисбатан унинг фикри, кураш позицияси ва Пулат Охуновни сотқинликда айблаганлиги баён қилинган.

Каримов режимини химоялаб чиқаётган, Андижон қирғинида халок бўлган юзлаб тинч фуқораларни унитишга чақираётган Пулат Охуновни фикрини Бирдамлик Харакати қоралайди ва Хазратқул Худойбердини Пулат Охунов хақидаги фикрини олқишлайди.

Биз, шунинг билан бирга Хазратқул Худойбердини шу мақолада келтирилган “Жиноятчи ҳукуматга қарши қурол билан курашиш керак” деб тутган позициясини қоралаймиз .

Каримов хукумати ўз халқини геноцид қилган ута жиноятчи режимдир, уни хеч қачон оқлаб бўлмайди!

Каримов режими қаттиқ курашлар натижасида албатта қулайди.

Каримов режимига қарши қурол билан курашиш Бирдамлик Харакати танлаган кураш йулига зид бўлиб, биз хар қандай зўравонлик тарафдорлари харакатларини қоралаймиз.

Биз шуни эслатмоқчимизки, Каримов режимини химоя қилаётган хар қандай аскар ва зобитлар халқ фарзандларидир. Биз халқимиз фарзандларига қарши қулимизга қурол олиб эмас балки очиқ қуллар билан юзланайлик, то ки улар қулидаги қуролни бизга қарши йуналтирмасин ва ўз халқига қарши қурол ишлатиш унутилмас жиноят эканлигларини англаб етсинлар. Режимга қарши энг самари кураш йули бу нозўравон кураш йулидир.

Бирдамлик Харакати 23.08.06 йил

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares