Елена Урлаевага мажбурий муолажани бекор қилишди

Узоқ муддатли даволаниш Елена Урлаева саломатлигини жиддий издан чиқарган; фото: Uznews.net

Психиатр шифокорлар консилиуми ўтган жума куни Тошкентда ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевага психотроп препаратлар укол қилишни тўхтатишга қарор беришди.

Урлаеванинг сўзларига кўра, бемор яқинларининг кўплаб шикоятларига жавобан Тошкент соғлиқни сақлаш бошқармаси бош шифокори Ҳайрулла Ҳусанхўжаев консилиум ўтказиш қарорига келган.

Елена, бунда унинг психотроп препаратларни тайинлашни тўхтатиш илтимоси билан халқаро ҳамжамиятга мурожаати ҳам катта рол ўйнаганини айтади.

Соғайишига умид бор

30 май куни Урлаевани 2-сон пойтах психдиспансерига таклиф қилишган, у ерда консилиумдан сўнг, Модитен Депони унга ортиқ урмасликларини билдиришган.

Унга бу препаратни мажбурий тайинлаган шифокор Вадима Каминскийни, “уколлардан кейин беморнинги соғлиғи ёмонлашганини ҳисобга олмаганликда” айблаб койишган.

Елена консилиум натижаларидан жуда мамнун ва бу қийин дақиқаларда уни қўллаб қувватлаган барча ҳуқуқ ҳимоячилар ва журналистлардан миннатдор. У яқин кунларда соғайиб кетишига умид қилади.

«Фронт Лайн» халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти унинг даволанишига молиявий ёрдам кўрсатди, шу боис Елена Урлаева даволанишни санаторияда давом эттириши мумкин.

Ўзгача фикрловчиларни жиннига чиқариш – совет тажрибаси

Ўзрлаевани билган дўстлари ва танишлари унинг коммуникабел ва софдил, мутлақо нормал инсон сифатида билишади.

«Бундан ташқари, айни пайтда бўлиб ўтаётган воқеаларни қисқа ва лўнда қилиб гапириш, муаммони тасвирлай олиш яна кимнинг қўлидан келади», – дейди Урлаева ҳақида тошкентлик журналистлардан бири.

Унинг принципиаллиги, қўрқмаслиги ва ноҳақликларга қарши тура олиши, ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячисини сиёсий саҳнадан четлатиш истаги сабаби бўлиши мумкин.

Уни йилнинг бошида бир неча бор ўтказилган пикетлардан ушлаб кетишди ва советлар давридаги ўзгача фикрлиларга қарши кураш тажрибасидан келиб чиқиб руҳий шифохонага жойлаштиришди.

Бундай тактика унга қарши, судда ишончли вакил бўлиб иштирок этган пайти, уни 2006-йили ҳам қўлланган эди. Прокурорнинг тавсияси билан уни ўзини тута олмайдиган ва “атрофдагилар учун ҳавфли” дея топишди.

Сайловлар арафасидаги «гипноз»

Елена Урлаева шу йилнинг 23 февралида ғаройиб тарзда уйқучан бўлиб қолди. Бунинг сабаби унинг онаси Вера Евстигнеева Причинами которого ее мать Вера Евстигнеева назвала «умышленное опаивание каким-то препаратом», а позже сама правозащитница – следствием «гипноза».

Ҳуқуқ ҳимоячисини руҳий шифохонага олиб боришди ва унга кучли психотроп препаратлардан мажбурий муолажа тайин қилишди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоя альянси лидери билан бўлган воқеаларни президент сайлови олдидан аҳамиятли бўлган сайловлар арафасида четлатиш истаги билан изоҳлашади.

Uznews.net

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares