Бугун жуда кўп мухолафтчилар бу савол атрофида баҳс-мунозара олиб бормоқдалар. Бу бахсларнинг фойдаси йўқ. Чунки, албатта Каримов ҳокимят тепасида қолади.
Буни мамлакатда бошланган ҳаракатлардан ҳам кўриш мумкин. Барча ҳудудларда ҳукумат томонидан гуруҳлар тузилиб улар мамлакат бўйлаб шаҳар ва туманларга бориб у ердаги одамларнинг яшашалари, муаммоларини урганяптилар.
Шу билан бирга аёллар камикатзе бўлиб мамлакатга кирган, уларни қидиришяпти деган миш-мишлар ҳам тарқалган.
Лекин, аслида эса халқнинг орасида хукуматнинг энг ишончлик одамларини киритиши эса, уларнинг фикрини, кайфиятини, қарашини ўрганишга интилиш деб баҳоланса яхши бўларди.
Насиба МАЪМУР