(Пойтахт Вашингтондаги Озодлик Уйига ташриф)
15 – май 2014 йил, кундузи, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида жойлашган Озодлик Уйига (Freedom House) Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг раис Баҳодир Чориев, Ҳаракатнинг сиёсий ишлар бўйича масъули Абдуфаттоҳ Маннопов, Ҳаракат Бошқарув Ҳайъатининг аъзоси Ботир Норбоев ташриф этди. Улар Озодлик Уйининг Евроосиё Дастури масъуллари билан учрашишди. Учрашувда Баҳодир Чориев, Абдуфаттоҳ Маннопов, Ботир Норбоев “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг ўн йил давомида Ўзбекистоннинг диктатори ва унинг зулимкор тузумига қарши олиб борган ва бораётган серқирра сиёсий, амалий, назарий ва ташкилий нозўравон кураши, жорий йилнинг 26 – 27 апрелда ўтган Ҳаракатнинг Қурултойи ҳақида сўзлашди.
Суҳбат юртимиздаги якка ҳоким ва унинг мустабид тузумининг фуқаролар, халқ бошига ёғдираётган мислсиз зулми, талон– тарожи ва адолатсизликлари борасида кўп қиррали ва кенг қамровли бўлди.
“Бирдамлик” раҳбарлари келажакда амалга ошириш зарур сиёсий, амалий, назарий ва ташкилий нозўравон кураш режалари борасида ўртоқлашишди. Улар Ўзбекистон аҳли озодликка ташналиги ва ҳуқуқий, демократик, фаровон жамият, давлат барпо этиш орзусига эга эканини алоҳида таъкидлашди.
Учрашув ҳамкорлик, ҳамдардлик руҳида ва дўстона ўтди.
“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ